Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ.
Ваъда (الوَعْد) – ўзидан бошқага бирор нарса, вақт ёки макон учун айтилган сўз. Масалан; фарзандизга телефон олиб бераман деганда, нарса учун ёки эрталаб соат 8:00да телфон қиламан десангиз вақтга ёки 8:00да офисда бўламан, ўша ерда кўришамиз десангиз ҳам вақт учун, ҳам макон учун ваъда берган бўласиз. Ўша маконда ўша вақтда бўлмасангиз ваъдага хилоф қилган бўласиз. Ваъдани берганда у кимга берилишидан қатъий назар ҳукми бир хил бўлади, хоҳ ёш болага бўлсин, хоҳ катта одамга, хоҳ амирга, хоҳ қўл-остингиздаги сизга итоат қилувчи ишчингизга бўлсин, хоҳ дўстингизга, хоҳ ҳаридорга бўлсин ҳеч фарқсиз бир ҳил ҳукмда бўлади. Ваъдани устидан чиқишнинг ҳукми фарз, уни қасдан тарк қилиш ёки беэътибор бўлиш ҳаром. Абу Ҳурайра(р.а) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар(с.а.в) шундай деганлар:
«آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلاَثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ, وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ, وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ»
«Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда қилса хилоф қилади, омонатга хиёнат қилади» (муттафақун алайҳ).
... ваъдага хилоф қилган... кимсани мунофиқ аломатини зоҳир қилгани билан ифодалаши, берилган ваъдани устидан чиқишнинг фарзлигини, уни бузишга бўлган харакат ҳаромлигини англатади.
Ваъда яхши ишларга айтилган сўзга ишлатилади. Агар айтилган сўз ёмон ишларга ёки жазога бўлса, яъни таҳдид маъносида бўлса, унга ваъид дейилади. Лекин ўзбекчада унга ҳам ваъда ишлатилаверади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِرُسُلِهِمْ لَنُخْرِجَنَّكُمْ مِنْ أَرْضِنَا أَوْ لَتَعُودُنَّ فِي مِلَّتِنَا
فَأَوْحَى إِلَيْهِمْ رَبُّهُمْ لَنُهْلِكَنَّ الظَّالِمِينَ ۩ وَلَنُسْكِنَنَّكُمْ الْأَرْضَ مِنْ بَعْدِهِمْ ذَلِكَ لِمَنْ خَافَ مَقَامِي وَخَافَ وَعِيدِ
Куфр йўлини тутган кимсалар ўзларининг пайғамбарларига: «Албатта, биз сизларни еримиздан ҳайдаб чиқарурмиз ёки сизлар бизнинг динимизга қайтурсизлар», дедилар. Шунда Парвардигорлари уларга (яъни пайғамбарларга): «Албатта, Биз бу золимларни ҳалок қилурмиз ва улардан сўнг шу ерни сизлар учун маскан қилурмиз. Бу(ваъда) Менинг ҳузуримда(сўроқ-савол бериб) туришдан қўрқувчи ва Менинг(кофирларни дўзахга гирифтор қилиш хусусидаги) ваъдамдан хавф қилгувчи кишилар учундир», деб ваҳий юборди.[14:13-14]
Агар нарса Аллоҳга ваъда бўлса, масалан; Аллоҳни калимасини олий қилиш учун қўй сўйишни ваъда қилсангиз ёки нафл рўза тутишни ваъда қилсангиз бу назр бўлиб қолади.
Муттақий.
|