Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: «иқтисод низоми» китобида шундай сўзлар келади
rahim
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post «иқтисод низоми» китобида шундай сўзлар келади
        June 29, 2016, 04:50
Иқтибос

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
«иқтисод низоми» китобида шундай сўзлар келади:
“Гоҳида харажатни бошқа ишчи сарфлаб иш ҳақини ҳам унинг ўзи олган бўлади, айни вақтда шу ишчи товар ишлаб чиқармаган бўлади ва товар ишлаб чиқаришнинг у қиладиган меҳнатга мутлақо алоқаси бўлмайди. Шунинг учун товарни унга иш ҳақи қилиб бериш мумкин бўлмай қолади”. Шу сўзнинг воқеси қандай бўлади?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: «иқтисод низоми» китобида шундай сўзлар келади
        June 29, 2016, 04:58
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бу ўринда коммунистлар ишчининг иш ҳаққи қилиб белгилаш, ўзи ишлаб чиқарган таварга қараб, уни бозордаги жамиятнинг берган нархига қараб белгилаш нотўғри бўлишини тушунтирмоқда. Бу мавзуъни тушунтириш учун китобнинг муқаддимасида шундай жумла келади: “Шунинг учун гоҳида нарх ундовчи омил бўлса, гоҳида бошқа нарса омил бўлиши мумкин. Сиз масалан масжид қуриш учун ойлаб тош кесишга бутун вақтини сарфлаётган тош йўнувчини ёки ўз маҳсулотларини камбағалларга тарқатиш учун ишлаётган корхонани олиб кўринг. Ёки масалан, Уммат ўз юртини мудофаа қилиш учун хандақлар қазишга ва куч тўплашга бутун куч-ғайратини сарфлайди, шундай эмасми ахир? Бундай ишларга ундовчи омил, туртки бўладиган нарса наҳотки нарх бўлса?” яъни иш ҳаққини аниқлаш учун у қанча фойда келтирди, унинг меҳнатига қанча дароматни жамият белгилади десак, уларнинг меҳнати тавар ишлаб чиқармайди ёки бозорга чиқмайди. Бозорда сотилаётган таварларга хеч қандай алоқаси йўқ. Шунга ўҳшаган баъзи меҳнатлар бор, масалан; врачлар қилган меҳнат тавар ишлаб чиқарашга алоқаси йўқ ёки тинчликни муҳофаза қилувчиларнинг меҳнати ҳам тавар ишлаб чиқармайди, электор мосламаларни ўрнатишнинг ўзи бирор тавар ишлаб чиқармайди, яъни икки коҳонага икки киши бир ҳил қилиб электор мосламаларини ўрнатса ва бири банкрот бўлса, иккинчиси ровожланиб кетса унда иш ҳаққини таварга боғлаш тўғри бўладими? Энди уларнинг иш ҳаққи ишлаб чиқарган таварига қараб белгилаш керак дейилса улар ёки баъзилари қилган меҳнатлари эвазига ҳеч нарсага ҳақли бўлмай қолишади.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.