Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
“нафс”дан инсоннинг жони ва тириклик хусусиятлари, яъни аъзо эҳтиёжлари ва ғаризалари қасд қилинган:
وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ
Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни (яъни, қатл этилишга мустаҳиқ бўлмаган жонни ноҳақ ўлдирмангиз, магар ҳақ шаръий қонун) билангина ўлдиришларингиз мумкиндир.(17:33)
Аъзо эҳтиёжларида ва ғаризаларда яхшиликка ҳам ёмонликка ҳам қобилият бор, яъни ҳалол билан ҳам, ҳаром билан ҳам эҳтиёжлар қонаверади ва одатда ҳаромга хеч қийинчиликсиз етади. Шунинг учун инсон ҳаромга моил бўлади;
وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَحِيمٌ
«Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса - албатта барча ёмонликларга буюргувчидир. Дарҳақиқат, Парвардигорим мағфиратли, меҳрибондир».(12:53)
лекин оқибати ёмон... Энди шу эҳтиёжларни бир тартибга келтириб олса, яъни бир ақидани асос қилиб, шу ақиданинг асосида эҳтиёжларини қондиришни тартиблаштириб олган бўлса, буни “нафсия” дейилади. Шунинг учун “исломий шахсия”(1) китобида: “нафсия ғариза ва узвий эҳтиёжларни қондириш жорий бўладиган ҳолатдир” деб айтилган.
Шу эҳтиёжларнинг қониши ёки қондирилмай қолишидан келиб чиқадиган ғазаб ёки хурсандлик, безовталаниш ёки хотиржамлик кабиларга туйғу дейилади.
Муттақий.
|