Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Нарх билан иш ҳақи
Bohodir
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Нарх билан иш ҳақи
        June 6, 2016, 22:46
Иқтибос

Ассалому алайкум. Савол: “Чунки нарх билан иш ҳақининг бир-бирига асосланиб белгиланиши ишчи ишлаб чиқарадиган товарлар нархларининг шу ишчи оладиган иш ҳақига ҳукм ўтказишига олиб келади. Ваҳоланки товарлар нархлари ишчига эмас, ёлловчига ўз ҳукмини ўтказиши керак”, деган сўз келади.
Мана шу ерда товарлар нархларининг кўтарилиб тушиши ёлловчига ўз ҳукмини ўтказиши қандай бўлади? Яъни товарларнинг нархи кўтарилса кўпроқ ишлаб чиқаради, пасайса озроқ ишлаб чиқаради, демоқчими?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Нарх билан иш ҳақи
        June 6, 2016, 22:59
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бу мавзуъни тушунишингиз учун бошқа мисол келтираман. Масалан: деҳқон бир ишчини ўзига ёрдам бериш учун ҳар ойига “бир ҳақ” белгилаб, ишга ёллади. Энди об-ҳаво яхши келиб, хосил мўл бўлса ҳам ёки об-ҳаво ёмон бўлиб, экин талофатга учласа ҳам ишчига хеч қандай зиёни йўқ, у ўзи учун белгиланган ишни қилади ва келишилган ишҳаққини олади, об-ҳавонинг ишҳаққига хеч қандай таъсири бўлмайди, яъни об-ҳавонинг таъсири ишчига эмас, ёлловчи(деҳқон)га таъсири(ўз ҳукми)ни ўтказади, яъни фойдаси ёки зиёни ёлловчига бўлади. Шунга ўҳшаб, бозордаги товарлар нархлари ишчига эмас, ёлловчига ўз ҳукмини ўтказиши керак, яъни фойдаси ёки зиёни ёлловчига бўлади. Энди кейинги ишлаб чиқаришини тўҳтатадими ёки озайтирадими, бошқачароқ йўлини қиладими бу уни иши бўлади, ишчига алоқаси йўқ, дегани.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.04 seconds.