Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аллоҳни ақлан топишлик
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Аллоҳни ақлан топишлик
        June 5, 2016, 06:06
Иқтибос

Ассалому алайкум
Иймон йўли китобида Аллоҳни бор йўқлиги ҳақида савол жавоб қилинар экан бу ширк эмасми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Аллоҳни ақлан топишлик
        June 5, 2016, 06:08
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳни ақлан топиш учун қилинган баҳс ширк бўлмайди:

1. тўғри, хозирги кўпчилик мусулмонлар ақидасини тақлидан қабул қилишган. Ислом келган илк даврларда ҳам ақидаларини ота-боболаридан қабул қилиб олган мушрикларни жуда кўп оятларда қоралаб нозил бўлган.
Масалан; “Бақара” сурасининг 170-чи оятида: “Қачон (мушрикларга): «Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейишади. Агар оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тополмайдиган бўлсалар, ҳам-а?”
ёки “Моида” сурасининг 5-чи оятида: “Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва пайғамбарга келинглар», дейилса, улар:«Биз учун ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли»,дейишади. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳам-а?!”.
“Зухруф” сурасининг 22-24чи оятларида: “Балки улар: Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз дедилар. (Эй Муҳаммад), шунингдек Биз сиздан илгари бирон қишлоқ-шаҳарга бирон огохлантиргувчи-пайғамбар юбормадик, магар (юборганимизда) у жойнинг боёнлари: «Албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз», деганлар. (Шунда пайғамбарлари уларга) «Агар мен сизларга сизлар ота-боболарингизни (эътиқод қилган ҳолларида) топган диндан тўғрироқ динни келтирган бўлсам ҳам-а?» деганида, улар: «Албатта бизлар, сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирдирмиз», дедилар”. (43:22-24)
Ҳозирги кунлардаги мусулмонларнинг кўпчилиги ҳам тақлидий иймон билан кифояланишиб келишяпти. Аммо шариат талаби бўйича Ислом ақидасини ақлий далил асосида ёки асли ақлда асосланган нақл асосида қабул қилиш фарз. Аллоҳ Таоло жоҳилиятдагиларни бир неча оятларда: “...оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган...” деб уларни қоралаш билан ақл ишлатишни фарз қиляпти...

2. Қуръонда ҳам Аллоҳ Таоло Ўзининг ёлғиз эканини исботлашда фаразан бошқа яна илоҳлар бўлса... деб келтирган:

أَمْ اتَّخَذُوا آلِهَةً مِنْ الْأَرْضِ هُمْ يُنشِرُونَ ۩ لَوْ كَانَ فِيهِمَا آلِهَةٌ إِلَّا اللَّهُ لَفَسَدَتَا فَسُبْحَانَ اللَّهِ رَبِّ الْعَرْشِ عَمَّا يَصِفُونَ
Ёки улар (яъни мушриклар) ернинг ўзидан (яъни, тош, ёғочлардан), (ўликларни) тирилтира оладиган «худоларни» топиб олдиларми?! Агар (осмону заминда) Аллоҳдан ўзга худолар булганида, ҳар иккиси бузилиб кетар эди, Бас, арш эгаси бўлмиш Аллоҳ улар сифатлаётган (шериклардан) покдир. (21:21,22)
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.039 seconds.