Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Иштиболи махсулотлар
sobir
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Иштиболи махсулотлар
        May 21, 2016, 04:17
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллохии ва барокатух.
Аллоҳ рози бўлсин сизлардан бродарларим. Саволим қуйидагича: бугунги кундаги кофир мамлакатлардаги егулик махсулотларнинг таркибида Е кушимчалари купайип кетди ва хар бир махсулотлар таркибида мавжуд деса ҳам.. бўлади. Е кўшимчасини кўпчилик мусулмонлар харомга чиқаришип бундай егуликларни ейишдан ва ичкиликларни ичишдан кайтаришмоқда. Шу Е кушимчаси харомми? Шу сахихми?. Мусулмонлар булардан саклашиниши керакми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Иштиболи махсулотлар
        May 21, 2016, 04:19
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳаммамизни Аллоҳим ўзи рози бўладиган йўлга ҳидоятласин.

Нарсалардаги асл - мубоҳлик. Бир нарсани ҳаром дейиш учун далил керак бўлади. Масалан: чўчқа, ароқ ёки ўлакса ҳаром. Булар қатъий ҳукмлар. Уларнинг ҳаромлигига Қуръонда далил келган. Энди далили йўқ бўлса, у ҳолда асл ҳукм бўйича, яъни мубоҳ бўйича қолади. Аммо ҳаромлиги аниқ бўлган, масалан; чўчқа(ёғи) қўшилган деган гумон билан ҳам ҳаром бўлмайди. Уни текшириш керак, агар қўшилгани аниқ бўлса, унда у ҳам ҳаром бўлади. Буни текшириш учун ўша нарсани яхши биладиган мутахассис аниқлаб беради. Чунки хозирда ишлаб чиқарувчилар бир бирларига рақобат қилишиб ҳам “ҳаром” деган миш-мишларни тарқатиб юбориши мумкин. Лекин тақво юзасидан шубҳалик нарсалардан узоқ бўлиш афзал.
Туркистон.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.039 seconds.