Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Парандачилик
sher
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Парандачилик
        May 7, 2016, 03:53
Иқтибос

Ассаламу алекум ва Раҳматуллаҳи ва Баракатуҳ.
Саволим Шундан иборатки мени бир дустим бор, у дустим тирикчлик қилади, паранда сотиб кун куради. Яъни Товуқ сотади лекин дакан товуқлари бор, шуларни уруштириб сотади мен ҳором десамам бошқа нима иш қилайин, курияпсанку иш йўқлигни, бола чақа боқишим кераку, деди. Мен айтим бу гуноҳи кабира дедим. Лекин сотиб олиятганлар дакан ҳурозларини уруштириб сотиб олади. Мен Буни Ҳукуми Исломи шариятда ҳором дедим, яъни гуноҳи кабира дедим. Шунга Аллоҳ Учун Қуръон ва Суннатдан ечим бериниглар. Аллоҳ сизлардан рози булсин, кутаман сизларни жавобларингизни. Олдиндан раҳмат

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Парандачилик
        May 7, 2016, 04:05
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аслида товуқ сотиш ёки сотиб олиш мубоҳ бўлганидан, у дўстингизнинг қилган иши ҳаром бўлмайди. Бошқалар уни сотиб олиб, ундан ҳаромда фойдаланишини, яъни қумор учун фойдаланишини дўстингизга ва унинг ҳалол савдосига ҳеч зиёни йўқ. Чунки нарса ҳалол бўлиб, муомила ҳаром бўлганда, бу ҳаромнинг масъулияти фақат ўша ишни қилган инсонгагина тушади, яъни қимор ўйновчигагина гуноҳ бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلَا تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍ إِلَّا عَلَيْهَا وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى
Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас. [6:164]
Бу иш ҳалол бўлсада, тақво юзасидан уни қилмаган афзал, Росулуллоҳ(с.а.в) шундай деганлар;

لَا يَبْلُغُ العَبْدُ أَنْ يَكُونَ مِنَ المُتَّقِينَ حَتَّى يَدَعَ مَا لَا بَأْسَ بِهِ حَذَرًا لِمَا بِهِ البَأْسُ»، أخرجه الترمذي
“банда ҳаром бўлмаган(лекин шубҳали) нарсани ҳаром бўлган нарсадан эҳтиёт бўлиб ташлаши билангина тақводорлардан бўла олади”. Тирмизий ривояти.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.