Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Маломатчи “Моида” сурасида “маломатгўйнинг маломати” бўлиб келган:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَنْ يَرْتَدَّ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ أَذِلَّةٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ أَعِزَّةٍ عَلَى الْكَافِرِينَ يُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا يَخَافُونَ لَوْمَةَ لَائِمٍ ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
“Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хоксор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ фазлу карами кенг, билгувчидир”. [5:54]
Бу оятдаги: “لَوْمَةَ لَائِمٍ” - маломатгўйнинг маломати деб келаётган маломатчи “қораловчи”, “айибловчи” деган маъноларни ифодаламоқда. Инсон тушунчаларининг йиғиндиси бўлган АҚЛ асосида яшайди, яъни ўшандан келиб чиқиб, ҳаёт тарзини шакиллантиради ва ўшандан келиб чиқиб ўз фикрларини баён қилади. Ҳар бир инсон ўзини ва ўзига ўҳшаганларни тўғри деб билиб, ўзига қарши чиққанларни адашган деб ҳисоблайди. Энди халқ ичида нуфузи ва обрўси бор бўлган, ҳақиқатда эса адашган, бошқаришни билмаган, шахсий мафаатини устун қўйган, даъвоси катта халқ етакчилари, раҳбарлар нуфузи кетиб қолишидан қўрқиб, ўзига “рақобатчи” деб билганларни қоралайди. Буларга ҳамтовоқлари ёрдам беради, баъзилари эса жонбозлик кўрсатади. Оддий инсонлардан ҳам лаганбардонлари озгина манфаат эвазига уларга ёрдам беради. Бундай маломатчилар ҳар даврда бўлади. Росулуллоҳ(с.а.в) Исломни олиб келган илк давларда ҳам худди шундай кимсалар томонидан Росулуллоҳ(с.а.в)га қаттиқ матоматлар бўлган, жуда оғир азоблар ҳам тўҳтамаган. Маломатчилар тўҳматлар қилиш, ноҳақдан сўкиш, миш-мишлар тарқатиш кабилардан фойдаланишди. Исломий ақидага, унинг тарғиботчисига қарши туҳматлар уюштиришди. Расулуллоҳ(с.а.в)ни ёлғончига чиқаришга уринишди. Муҳаммад(с.а.в)га қарши Маккада ва унинг ташқарисида, хусусан, ҳаж мавсумида ташвиқот қилиш кўзланган ҳар бир сўзни пухта тайёрлай бошлашди. Қурайшликларнинг Расулуллоҳ(с.а.в)га қарши ташвиқот қилишга қанчалик эътибор беришганини ушбу ҳодисадан ҳам билса бўлади. Улардан бир нафари ҳаж мавсумида Маккага келганларга Муҳаммад(с.а.в) тўғрисида нима дейишни маслаҳатлашиб олиш учун Валид ибн Муғийранинг уйига тўпланди. Баъзилари уни коҳин дейишни таклиф қилди. Валид ибн Муғийра Муҳаммад айтаётган гаплар коҳинларнинг ғулдираши ҳам, хиргойиси ҳам эмас, деб унинг таклифини рад этди. Баъзилари Муҳаммадни жинни деймиз, деган таклифни ўртага ташлади. Валид бу таклифни ҳам Муҳаммадда жинниликнинг бирор аломати йўқ, деб рад этди. Бошқалар Муҳаммадни сеҳргар, деймиз деган раъй билдирди. Валид бунга ҳам Муҳаммад тугунларга дам солмайди ва сеҳргарлар каби бирор иш қилмайди, деб кўнмади.
Узоқ тортишув ва мунозаралардан кейин Муҳаммадни сўз сеҳргари деб айблашга келишиб тарқашди. Кейин ҳажга келган араблар орасида юриб, Муҳаммад сўз сеҳргари, унга қулоқ солманглар, у айтаётган гаплар сеҳр бўлиб, кишини ака-укаларидан, ота-онасидан, хотини ва қариндошларидан ажратиб юборади. Ким унга қулоқ солса, Муҳаммад уни сеҳрлаб, аҳли оиласидан ажратиб юборишининг хавфи бор, деб огоҳлантиришди. Лекин бу ташвиқот ҳам фойда бермади ва Ислом даъватини тўхтата олмади. Кейин Қурайш Назр ибн Ҳориснинг олдига бориб, Расулуллоҳ(с.а.в)га қарши ташвиқот юритишга ундади. Шундан кейин Назр Расулуллоҳ(с.а.в) одамларни Аллоҳнинг динига даъват қилиб тўплаган ерларига Расулуллоҳ(с.а.в)дан кейин бориб, форслар ва уларнинг дини ҳақида ҳикоя қилиб, Муҳаммаднинг гаплари нимаси билан менинг гапларимдан чиройли? У ҳам мен айтиб бераётган - ўтганларнинг афсоналарини айтиб бермаяптими, дея ташвиқот юргиза бошлади. Қурайш бу гапларни одамлар орасида тарқатар эди. Шу билан бирга Муҳаммад айтаётган гапларни унга Жабр исмли насроний бир бола ўргатяпти, улар Аллоҳдан келган ваҳий эмас, деган гапларни ҳам тарқатар эди. Бу туҳматни авж олдириб юборгач, Аллоҳ Таоло уларнинг гапини рад этиб ушбу оятни нозил қилди:
وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ
– „Аниқки, биз уларнинг «Қуръонни Муҳаммдга бирон одам ўргатмоқда», дейишаётганини билурмиз. Лекин уларнинг бу даъволари пучдир, чунки улар ишора қилаётган кимсанинг тили ажамий (яъни, арабий эмас), бу Қуръон эса очиқ-равшан арабийдир“. [16:103]
Арабистон ярим оролида Қурайшнинг фитналари мана шундай давом этди. Қурайш бу билан кифояланиб қолмади, мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат қилишганини эшитгач, Нажошийнинг ҳузуридагиларни мусулмонларга қарши қайраб, уларни Ҳабашистондан чиқартириб юбориш учун икки элчи юборди. Улар Амр ибн Ос ва Абдуллоҳ ибн Рабиъа эди. Улар Ҳабашистонга етиб келиб, Нажоший саройидаги бош руҳонийларга - мусулмонларни Маккага қайтаришга ёрдам қилишларини ўтиниб - ҳадялар беришди. Кейин Нажоший ҳузурига кириб, шундай дейишди: «Эй подшоҳ, сизнинг юртингизга биздан аҳмоқ ёшлар келган. Улар ўз қавмлари динини тарк қилишган, бироқ, сизнинг динингизга хам киришмаган. Ўзлари тўқиб олган биз ҳам, сиз ҳам билмаган бир динни олиб келишган. Бизни уларнинг ота-боболари, амакилари, қариндошлари уларни ўз юртларига қайтариб юборишингиз учун ёрдам сўраб олдингизга юборишди. Зеро, қариндошлари уларнинг айблари ва қилмишларини жуда яхши биладилар»....
Хозирда ҳам ҳақни кўтариб чиққанларга ўшандай тўҳматлар, миш-мишлар, ёлғон ва бўҳтонлар билан: улар “террорист” ёки “экстремист”, улар салафларимизни йўлдан бош тортганлар, улар уламоларимизга эргашмаяптилар, улар ақидадан чиққан, улар билан алоқани узиш керак, улар Исломни радикаллаштирмоқда каби гап-сўзлар билан ташвиқотлар олиб боришмоқда. Бу иш учун қўлидан келганича ҳаммани жалб қилишмоқда; оммавий ахборот воситаларини, имомларни, маҳалла оқсоқолларини, миш-миш тарқатувчиларни, ҳатто БМТ бош бўлиб ҳамма давлатлар шу соҳада бир бирларига ёрдам беришиб келмоқдалар. Юқоридаги оятда: “لَوْمَةَ لَائِمٍ” - маломатгўйнинг маломати деб келаётган маломатчи “қораловчи”, “айибловчи” деб шу мавзуъда иш олиб бораётганларнинг гап-сўзлари ирода қилинмоқда.
Мавзуъ очилганда уларга қандай қарши туриш ҳақида ҳам озгина тўҳталамиз: Росулуллоҳ(с.а.в)дан ибрат олган ҳолимизда бу ишда ақлни асос қилиб, баҳсга чақириш билан улардан тасирланган инсонларга ҳақиқатни баён қилишдир. Чунки Аллоҳ Таоло шундай таълим берган. Масалан:
“Бақара” сурасининг 170-чи оятида: “Қачон (мушрикларга): «Аллоҳ нозил қилган ҳукмларга бўйсунингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни қандай йўлда топган бўлсак, ўшанга эргашамиз», дейишади. Агар оталари ҳеч нарсага ақллари етмайдиган, тўғри йўлни тополмайдиган бўлсалар, ҳам-а?”.
Ёки “Моида” сурасининг 5-чи оятида: “Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва пайғамбарга келинглар», дейилса, улар:«Биз учун ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли»,дейишади. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳам-а?!”.
“Зухруф” сурасининг 22-24чи оятларида: “Балки улар: Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз дедилар. (Эй Муҳаммад), шунингдек Биз сиздан илгари бирон қишлоқ-шаҳарга бирон огохлантиргувчи-пайғамбар юбормадик, магар (юборганимизда) у жойнинг боёнлари: «Албатта бизлар уларнинг изларидан эргашгувчидирмиз», деганлар. (Шунда пайғамбарлари уларга) «Агар мен сизларга сизлар ота-боболарингизни (эътиқод қилган ҳолларида) топган диндан тўғрироқ динни келтирган бўлсам ҳам-а?» деганида, улар: «Албатта бизлар, сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирдирмиз», дедилар”. (43:22-24)
Йўқ, мен ақллик инсонман деганларга ақидани далил билан ечиб олиш биринчи иш эканини баён қилган: Аллоҳ Таоло «Оли Имрон» сурасида: – „Осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир“. [3:190]
«Рум» сурасида: – „Унинг оятларидан (яна бири) У зот осмонлар ва Ерни яратиши ҳамда сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хил қилиб қўйганидир“. [30:22
Ёки «Ғошия» сурасида:– „Ахир, улар туянинг қандай яратилганига; осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига; тоғларнинг қандай тикланганига ва Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?“ [88:17-20]
«Ториқ» сурасида шундай дейди: – „Энди инсон ўзининг нимадан яратилганига бир боқсин! У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!“[86:5-7]
«Бақара» сурасида: – „Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг (сузишида) ва Аллоҳ осмондан туширган ва у сабабли ўлик ерни тирилтириб, бор жонзотни тарқатиб-ёйиб юборган сув деган неъматда ва шамолларнинг йўналтирилишида, осмон ва Ер орасидаги итоатгўй булутда - (булутларнинг ҳаммасида) ақлли кишилар учун оят-аломатлар бордир“ [2:164].
Иккинчи иш ҳаётимиз асоси учун Аллоҳ Таоло бандаларига неъмат қилиб нозил қилган Қуръони каримни ақл асосида Аллоҳ Таолонинг китоби эканини билиб олишдир, Аллоҳ Таоло айтади:
وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ ۩ فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ
“Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз. Энди агар бундай қилолмасангиз — ҳаргиз қилолмайсиз ҳам — у ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган, кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг”.
Бу ишлар билан инсон учун энг асосий тугун бутунича ҳал қилинади. Қачонки инсон бу ечимга келиб олса, бу дунё ҳаёти ҳақидаги фикрга ва у ҳақидаги самарали, энг тўғри тушунчаларни вужудга келтиришга ўтиши мумкин. Айнан мана шу ечим уйғониш йўли учун танланган мабданинг, бу мабда дунёқарашининг, мабдадан келиб чиқадиган тузумнинг, шу мабда асосида қуриладиган давлатнинг асоси-пойдевори бўлиб қолади. Бундан келиб чиқадики, бу ечим Исломнинг фикрат(ҳаёт тарзи) ва тариқат(ҳаётга олиб келиш, ёйиш ва сақлаб туриш йўли) жиҳатидан қурилган асосидир, яъни Ислом Ақидасидир. Шунинг учун биз, ҳар қандай нарсада Қуръон ва ҳадисга мурожаат қилишимиз керак. Аллоҳ Таоло айтади: Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир. [4:59]
Бу ишдан тўҳташишга ҳаракат қилувчиларни ҳаммаси бир маънода Шайтоннинг ёрдамчилари бўлиб, улар ўзларига эгашган инсонларни дўзаҳга етаклайди. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бизларни огоҳлатирмоқда:
إِنَّمَا ذَلِكُمْ الشَّيْطَانُ يُخَوِّفُ أَوْلِيَاءَهُ فَلَا تَخَافُوهُمْ وَخَافُونِي إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ
وَلَا يَحْزُنْكَ الَّذِينَ يُسَارِعُونَ فِي الْكُفْرِ إِنَّهُمْ لَنْ يَضُرُّوا اللَّهَ شَيْئًا يُرِيدُ اللَّهُ أَلَّا يَجْعَلَ لَهُمْ حَظًّا فِي الْآخِرَةِ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз! Куфр — динсизликка шошаётган кимсалар Сизни ғамгин қилмасин! Албатта улар Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. (Фақат) Аллоҳ улар учун охиратда бирон насиба бўлмаслигини истайди. Улар учун(охиратда) улуғ азоб бор (холос). [3:175,176].
Бу тўдаларни ҳаммасини битта сифат билан шайтоннинг ҳизби деб, уларни дўзах эгалари эканини ҳам Аллоҳ Таоло хабарини бермоқда:
إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ
Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз у, ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур. [35:6]
Шунинг учун Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ Таоло “Моида” сурасида “маломатгўйнинг маломати”дан қўрқиб, ҲАҚдан юз ўгирмаслигимизни талаб қилмоқда:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَنْ يَرْتَدَّ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ أَذِلَّةٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ أَعِزَّةٍ عَلَى الْكَافِرِينَ يُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا يَخَافُونَ لَوْمَةَ لَائِمٍ ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ
“Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хоксор, кофирларга эса қаттиққўл, бирон маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай Аллоҳ йўлида курашадиган кишилардир. Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, Ўзи хоҳлаган кишиларга берур. Аллоҳ фазлу карами кенг, билгувчидир”. [5:54]
Муттақий.
|