Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Аҳли китобларга уйланиш
Alisher
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Аҳли китобларга уйланиш
        December 28, 2015, 04:59
Иқтибос

Ассаламу алайкум
( савол: Қуръонда аҳли китобларга уйланишга рухсат беряпти яҳуди ва насрониларга уларни динга киргизиш шарти биланми ёки улар ўз динида қолса ҳам бўладими).

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Аҳли китобларга уйланиш
        December 28, 2015, 05:23
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳақиқатдан Аллоҳ Таоло аҳли китобларга уйланишга қуйидаги оятда руҳсат берган:

الْيَوْمَ أُحِلَّ لَكُمْ الطَّيِّبَاتُ وَطَعَامُ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حِلٌّ لَكُمْ وَطَعَامُكُمْ حِلٌّ لَهُمْ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنْ الْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُحْصَنَاتُ مِنْ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِكُمْ إِذَا آتَيْتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ مُحْصِنِينَ غَيْرَ مُسَافِحِينَ وَلَا مُتَّخِذِي أَخْدَانٍ وَمَنْ يَكْفُرْ بِالْإِيمَانِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنْ الْخَاسِرِينَ
“Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Қачонки зино қилмай ва яширин ўйнаш тутмай маҳрларини бериб уйлансангиз, сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир. Кимки иймонидан қайтса, унинг қилган амали беҳуда кетиши аниқдир ва у охиратда зиён кўргувчилар тоифасидандир”. [5:5]
Бу ўринда битта шарт бор, у; “ўзларини ҳаромдан сақлаган” деган шарт, яъни зино ва унинг сабабларидан тийилган бўлиши шарт. Аммо Исломга киришлиги шарт қилинмаган, агар Исломга кириш шарт қилинганда, у муслима бўлиб қолар эди ва уни аҳли китоблиги ёки мусулмонга аҳли китоб бўлган аёлларнинг никоҳи ҳалоллигини маъноси қолмаган бўлади. Шунинг учун уларни Исломга киришга тарғиб қилинса ҳам, талаб қилинмайди. Акс ҳолда динга мажбурлаш бўлиб қолади. Бу эса жоиз эмас. Аллоҳ Таоло айтади:

لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ
“Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир”. [2:256]
Шунингдек, “аҳли китоблар ўз динларида амал қилувчи ҳақиқийларидан бўлишлари керак” деган гапларнинг ҳам аҳамияти йўқ. Чунки рисолат нозил бўлаётган даврларда ҳам аҳли китоблар ҳақиқий эмас эдилар, балки яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам Аллоҳ Таолога ширк келтирувчи кофирлар эди. Исо(а.с)ни Аллоҳ Таолога шерик қилган мушриклар эди. Аллоҳ Таоло дейди:

لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ ثَالِثُ ثَلاَثَةٍ
„«Аллоҳ учтанинг (яҳни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир», деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўлдилар“.[5:73]

لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَآلُواْ إِنَّ اللّهَ هُوَ الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ
„«Аллоҳ - Масийҳ ибн Марямдир», деган кимсаларнинг кофир бўлганликлари аниқдир“.[5:17]

وَقَالَتْ الْيَهُودُ عُزَيْرٌ ابْنُ اللَّهِ وَقَالَتْ النَّصَارَى الْمَسِيحُ ابْنُ اللَّهِ ذَلِكَ قَوْلُهُمْ بِأَفْوَاهِهِمْ يُضَاهِئُونَ قَوْلَ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ قَبْلُ قَاتَلَهُمْ اللَّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ ۩ اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ وَالْمَسِيحَ ابْنَ مَرْيَمَ وَمَا أُمِرُوا إِلَّا لِيَعْبُدُوا إِلَهًا وَاحِدًا لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ سُبْحَانَهُ عَمَّا يُشْرِكُونَ
“Яҳудийлар: «Узайр Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Насронийлар: «(Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли», дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари худди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а! Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир”. [9:30,31]

Мажусийлар, бутпарастлар, юлдузларга сиғинувчилар ва шу каби мушриклар эса аҳли китоб эмаслар. Уларнинг аёллари мусулмонлар учун ҳалол эмас. Ҳасан ибн Муҳаммаддан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ(с.а.в) Ҳажар мажусийларини Исломга даъват қилиб уларга хат ёздилар. Улардан ким Исломга кирса, ундан Исломини қабул қилдилар, кимки Исломга кирмаса, жизя тўлайдиган ва унинг (сўйган жонлиғи) ейилмайдиган ва улардан бирор аёлга никоҳланмайдиган бўлди». (Байҳақий ривояти).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.041 seconds.