Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Жумъа ўқишлик
adu
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Жумъа ўқишлик
        November 25, 2015, 10:21
Иқтибос

Ассаломуалекум
Биродар мен шундай жойдаманки бизда масжид йўқ. Халк эса жумъа намозини ўқимас эдикан Масжид қурилиши эса ёзда бошланади кимдур, жумъа намозини сизлар учун ўқиш вожиб эмас депти Хозир эса Алхамдулиллах уйда ўқияпмиз Мен хутба киляпман 7-8 9 та одам келяпти Уларга мос келадигон Мавзулар керак.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Жумъа ўқишлик
        November 25, 2015, 10:25
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Жумъа намози ушбу оят билан фарз бўлган:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِنْ يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
“Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Аллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу (яъни Аллоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир”. [62:9]

Жумъа намозини фарзлигига мужтаҳидлар иттифоқ қилишган. Унинг фарзлиги муқим, ҳур, соғлом эркак киши учундир, чунки Жобир(р.а.) Росулуллоҳ(с.а.в)дан: “кимики Аллоҳга, Қиёмат Кунига ишонса, бас унга жумъа вожибдир, магар мусофир, бировга мулк бўлган қул, ёш бола, аёл, ва касал бундан мустасно...”- дегани ривоят қилган. Бу вожиблик шартлари, аммо уни аёл, ёш бола ёки мусофир ўқиса жоиз.

Унинг шартлари олтита: Шахар бўлишлиги, вақти, хутба, жамоат, султон ва умумий изн(руҳсат). Имом Шофеъ(р.) шахар бўлиши шарт эмас дейди. Ҳанафийлар Росулуллоҳ(с.а.в)нинг “жумъа ва ташриқ фақат жамловчи шахарда бўлади”- деган ҳадис асосида жумъа ўқилишлиги учун шаҳарни шарт қилганлар. Аммо султондан мурод ҳоким ёки у руҳсат берган киши бўлиб, буни сабабини шахарда бўлиниш юзага келмаслиги учун шарт қилишган. Аммо хутба икки бўлак бўлади, ҳанафия мазҳабида битта бўлиши ҳам мумкин. Жобир(р.а.): “Росулуллоҳ(с.а.в) тик туриб битта хутба қилар эди, қариб қолганда уни иккига бўлиб қилар ва ўртасида озгина ўтириб олар эди”- деб ривоят қилган.

Абу Ҳанифа(р.) хутба бир тасбеҳ ёки такбир бўлишлиги ҳам кифоя қилади дейди. Қуръондан қироат қилиш суннут. Росулуллоҳ(с.а.в) нозил бўлган оятларни хутбаларида ўқиб берар эди.

Хутбада асосан масжидга йиғилган қавм учун зарур бўлган аҳкомлар, талимотлар баён қилиниши керак. Яъни қандай мавзу хутба учун танланишини қавмнинг аҳволига қараб белгиланади. У зерикарли маърузалар бўлиб қолишидан ёки ҳаётларига алоқаси йўқ бўлган мавзуълар бўлишидан қаттиқ сақланиш керак.
Муттақий.

adu
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Re: Жумъа ўқишлик
        December 1, 2015, 04:13
Иқтибос

Бу ердагилар ханафий мазхабида аммо мен иймом фиқх ул мияссар китобидан
таълим олганман ханафий эмасман.
Шахар шарт килинсакилинсин. Биз уйда ўқишимиз қандай бўлади.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Жумъа ўқишлик
        December 1, 2015, 04:15
Иқтибос

Ассалому алайкум

Шахар ва ҳоким жумъа намози учун шарт бўлгандан кейин қишлоқ жойларда Ҳанафия мазҳаби бўйича жумъа ўқилмайди. Аммо шаҳарда жамъа намозини уйда ўқилса ҳам бўлади, чунки масжид намоз ўқилишлиги учун ажратилган махсус уй бўлиб, жумъа намозида у шарт қилинмаган. Шунинг учун шахар ёки шахарга уланиб кетган қишлоқлар бўлса жумъа намозини адо қилиш жоиз. Ҳокимни шарт қилиниши фитнани олдини олиш учун шарт қилинган, яъни ҳоким ёки уни изнисиз бирорта имом билан намоз ўқилишлиги жамоатни иккига бўлиб, ўзаро гап сўзларга сабаб бўлиши мумкин.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.049 seconds.