Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Бировни қолдирган пули?
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Бировни қолдирган пули?
        November 15, 2015, 04:54
Иқтибос

Ассалому алайкум.

Мен бир доконда совда қилардим бир қирғиз биродаримиз келиб тахминан 250 сомлик нарса олди менга 500 сом берди эрталаб бўлгани учун қайтим тополмадим у эса ҳеч қиси йўқ эртага ҳам келаман деди кейин у докан ёпилиб кетди у болани хақи менда қолди шу хақни кимга бераман.
У болани умримда бир марта кўрганман. Тасаввуримда ҳам йўқ шакли шунга сўраяпман кимлигини билсам қанийди.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Бировни қолдирган пули?
        November 15, 2015, 04:56
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сизда қолиб кетган пулнинг воқелиги кўчадан топиб олган пулга ўҳшайди, яъни эгасини топиш керак. Топилганда шу топилдиқни ё ишлатиб юборган бўлсангиз миқдорни бериб қўясиз. Бу тўғрисида “иқтисод низоми” китобида қуйидаги ечим келган:

Топилдиқ. Агар бир киши нарса топиб олса қаралади: Агар тилла, кумуш, жавоҳир, кийим каби сақлаш мумкин бўлган ва овоза қилишга арзийдиган ва ҳарамдан ташқаридаги нарса бўлса, уни олиш мумкин. Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Осдан қилган ривоятларига биноан: Расулуллоҳ (с.а.в) дан топилдиқ ҳақида сўралганда:

«مَا كَانَ مِنْهَا فِى طَرِيقِ الْمِيتَاءِ (أَىْ الْمَسْلُوكَةِ) أَوْ الْقَرْيَةِ الْجَامِعَةِ، فَعَرَّفَهَا سَنَةٌ، فَإِنْ جَاءَ طَالِبُهَا فَادْفَعْهَا إِلَيْهِ، وَإِنْ لَمْ يَأْتِ فَهِىَ لَكَ، وَمَا كَانَ فِى الْخَرَابِ، يَعْنِى فَفِيهَا وَفِى الرَّكَّازِ الْخَمْسِ»
«Агар юмшоқ ерларда ёки одамлар яшайдиган қишлоқ (шаҳар)да бўлса, уни бир йил таҳрифла (эълон қил), агар талабгори келса бериб юбор, агар келмаса у сенга. Агар хароба жойларда бўлса, ундан ва рикоздан бешдан бири берилади». Агар топилдиқ ҳарамда бўлса, у топилдиқ ҳисобланмайди, чунки ҳарамнинг топилдиғи ҳаромдир. Абдурраҳмон ибн Усмондан ривоят қилинган ҳадисда келганидек, Расулуллоҳ (с.а.в) ҳожининг топилдиқидан қайтардилар, Расулуллоҳ (с.а.в) нинг:

«وَلاَ يَلْتَقِطُ سَاقِطَتَهَا إِلاَّ مُنْشِدٌ»
«Маккада тушиб қолган нарсани эълон қилувчигина олади», деган сўзларига биноан уни фақат эгасига сақлаб бериш учунгина олиш мумкин. Бу ҳадисни Бухорий ривоят қилди.

Агар топилдик, сақлаб бўлмайдиган, овқат, тарвуз ва шу каби турмайдиган нарса бўлса, у одам хоҳоласа уни еб, эгаси топилса пулини бериши ёки уни сотиб, бир йил муддат пулини сақлаб туриши ҳам мумкин. Бу ҳукмларнинг ҳаммаси топилдиқ одатда қидириладиган нарса бўлиб, агар йўқолса эгаси қидирмай қўймайдиган, қийматга эга нарсагагина қўлланилади. Агар топилдиқ бир дона хурмо, бир луқма егулик каби арзимас нарсалар бўлса, уни эълон қилиб ўтирилмай, ўша заҳотиёқ эга бўлинади.

Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.