Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Исрофнинг таърифи нима?
sher
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Исрофнинг таърифи нима?
        November 2, 2015, 05:30
Иқтибос

Ассалому алекум исрофнинг таърифи нима
Баъзилар исроф харомга сарф қилишлиг дейишди агар у гап тўғри бўлса унда бизнинг истилохдаги маъночий
Масалан: сувни кўп истиъмол қилиш овқатларни ачитип ташлаш
Дилили билан

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Исрофнинг таърифи нима?
        November 2, 2015, 05:34
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шореъ шахсни исрофдан қайтарди. Исрофгарчиликни тентаклик, деб ҳисоблаб, исрофгарни ўзича мол ишлатишдан ман қилиб, бошқани унга васий қилган. Токи, васий унинг фойдаси учун молларини тасарруф қилиб берсин. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلا تُؤْتُوا السُّفَهَاءَ أَمْوَالَكُمُ الَّتِي جَعَلَ اللَّهُ لَكُمْ قِيَامًا وَارْزُقُوهُمْ فِيهَا وَاكْسُوهُمْ
– „Ақлсиз кимсаларга Аллоҳ сизлар учун турмуш воситаси қилиб қўйган молларингизни бериб қўйманг, балки уларни ўша моллардан едириб-ичиринглар“. [4:5]
Демак, Аллоҳ исрофгарларга (тентакларга) мол беришдан қайтарган. Уларни фақат ейиш ва кийиш билан таъминлашни буюрган. Аллоҳ Таоло айтади:

فَإِنْ كَانَ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ سَفِيهًا أَوْ ضَعِيفًا أَوْ لا يَسْتَطِيعُ أَنْ يُمِلَّ هُوَ فَلْيُمْلِلْ وَلِيُّهُ بِالْعَدْلِ
– „Агар зиммасида қарзи бўлган киши ақлсиз ё ожиз бўлса, ёки ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ҳомий вакили адолат билан ёздирсин“. [2:282]
Бу оятда исрофгарга (тентакка) волий бўлишни вожиб қилган. Муғийра ибн Шуъбанинг ривоят қилишича, Пайғамбар (с.а.в)

«نَهَى عَنْ إِضَاعَةَ الْمَالِ»
молни зоя қилишдан қайтарганлар. Дорамий ва икки шайх ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган.

Исроф қилиш ва совуриш сўзларининг ҳам луғавий ва ҳам шаръий маънолари бор. Одамлар кўпроқ луғавий маъносига эътибор қилиб, шаръий маъносини четда қолдирадилар-да, уларни шариат хоҳлаганидан бошқача тафсир қиладилар. Уларнинг луғавий маъноси: иқтисоднинг зидди бўлиб, ҳаддан, мўътадилликдан ошиш, демакдир. Фалончи молни совурди, дегани луғатда, сочиб юборди, деганидир. Уларнинг шаръий маънолари эса: молни Аллоҳ қайтарган ишга сарфлашдир. Аллоҳ буюрган ёки рухсат берган иш учун қилинган сарф оз ёки кўп бўлишидан қатъий назар исроф ва совуриш ҳисобланмайди. Ривоят қилинишича, Зуҳрий Аллоҳ Таолонинг:

وَلا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ
– „Қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. Исрофгарлик қилиш билан уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг“, [17:29]
деган оятини, ўринли жойидан қизғонма, ботилга сарфлама, деб тафсир қилган. Қуръони Каримнинг бир неча оятларида исроф сўзи ворид бўлган:

وَالَّذِينَ إِذَا أَنفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَامًا
– „Улар эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, ана ўша ўрта-мўътадил бўлур“, [25:67]
бу оятда исроф гуноҳ ишларга қилинган сарфдир. Савоб ишларга қилинган сарф - исроф эмас. Оятнинг маъноси: молингизни гуноҳ ишларга сарфламанглар ва мубоҳ ишлардан қизғонманглар, фақат мубоҳдан кўра яхшироқ ишларга, яъни тоатларга сарф этинглар, деганидир. Демак, мубоҳдан бошқасига сарфлаш айбдир. Мубоҳдан қизғаниш ҳам айбдир. Мубоҳ ва тоатларга сарфлаш эса фазилатдир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ
–„Исроф қилманглар! Албатта, У исроф қилувчиларни севмас“, [6:141]
бу оятда Аллоҳ Таоло исрофни, яъни гуноҳларга сарфлашни мазаммат қиляпти. Исрофгарлар сўзи, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи, маъносида ҳам келган. Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَمَّا كَشَفْنَا عَنْهُ ضُرَّهُ مَرَّ كَأَنْ لَمْ يَدْعُنَا إِلَى ضُرٍّ مَسَّهُ كَذَلِكَ زُيِّنَ لِلْمُسْرِفِينَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ
– „Энди қачонки Биз ундан мусибатини кеткизсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга илтижо қилмагандек (юз ўгириб) кетур. Ҳаддан ошувчи кимсаларга ўз қилмишлари мана шундай чиройли қилиб қўйилди“, [l0:12]
яъни шайтон васваса қилиб, исрофгарларнинг зикрдан юз ўгиришлари ва шаҳватларга эргашишларини чиройли қилиб кўрсатди. Бу ерда Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчилар-исрофгарлар, деб номланяпти. Исрофгарлар сўзи ёмонликлари яхшиликларидан ошиб тушганлар, деган маънода ҳам келган. Аллоҳ Таоло айтади:

لا جَرَمَ أَنَّمَا تَدْعُونَنِي إِلَيْهِ لَيْسَ لَهُ دَعْوَةٌ فِي الدُّنْيَا وَلا فِي الآخِرَةِ وَأَنَّ مَرَدَّنَا إِلَى اللَّهِ وَأَنَّ الْمُسْرِفِينَ هُمْ أَصْحَابُ النَّارِ
– „Шак-шубҳа йўқки, албатта сизлар мени чақираётган бутларингиз на дунёда ва на охиратда даъват қила олмас. Албатта, Аллоҳга қайтишимиз бордир. Дарҳақиқат, ҳаддан ошувчи кимсаларгина дўзах эгаларидир“. [40:43]
Қатода, бу ердаги исрофгарлардан мурод, мушриклардир, дейди. Мужоҳид эса, исрофгарлар ноҳақ қон тўкувчилардир, дейди. Яна бир қавлда ёмонликлари яхшиликларидан ошиб кетганлар исрофгарлардир, дейилган. Исрофгарлар сўзи бузғунчилар, маъносида ҳам ворид бўлган. Аллоҳ Таоло айтади:

فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَطِيعُونِي ۩ وَلا تُطِيعُوا أَمْرَ الْمُسْرِفِينَ ۩ الَّذِينَ يُفْسِدُونَ فِي الأَرْضِ وَلاَ يُصْلِحُونَ
– „Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар! Ер юзида бузғунчилик қиладиган ва ўнглай олмайдиган ҳаддан ошувчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар!“, [26:150-152]
бу оятларнинг биронтасида исрофнинг луғавий маъноси, мутлақо, қўлланган эмас. ҳаммасида фақат шаръий маънолар ирода қилинган. Бу сўз сарфлаш сўзи билан ёнма-ён келса, гуноҳ ишга пул ишлатиш, маъносидадир. Уни луғавий маънода тафсир қилиш жоиз эмас. Чунки Аллоҳ бу билан муайян шаръий маънони ирода қилган. Совуришнинг ҳам шаръий маъноси, молни ҳаром ишларга сарфлашдир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا ۩ إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ
– „Совурушлик(исрофгарлик)ка йўл қўйманг! Чунки совурувчилар(исроф қилувчилар) шайтонларнинг дўстлари бўлган кимсалардир“. [17:26,27]
Яъни ёмонликда уларга ўхшаганлардир. Мазамматнинг чўққиси - мана шу. Чунки шайтондан ҳам ёмонроқ маҳлуқ йўқ. Бу ердаги совуриш молни нолойиқ жойга сочишдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд, совуриш молни ноҳақ жойга сарфлашдир, деган. Мужоҳид ботил ишга бир мудд сарфланса ҳам, совуриш бўлади, деган. Ибн Аббос совурувчини ноҳақ ишга сарфловчи, деган. Қатода совуришни, Аллоҳга гуноҳ қилишга, ноҳақ ишга ва бузғунчиликка сарфлашдир, деган. Бу сўзларни Табарий ўзининг тафсирида келтирган. Шулардан кўриниб турибдики, исроф ва совуришдан мурод Аллоҳ ҳаром қилган ишга сарфлашдир. Демак, шариат ҳаром қилган ишга сарфлаш ноҳақ сарфлаш ҳисобланиб, бу ишдан инсон қайтарилади. Қайтарилгандан кейин ҳам тийилмаган одамнинг садақаси ҳам, ҳадяси ҳам, савдоси ҳам, никоҳи ҳам ўтмайди. Бировдан қарз олган бўлса, қарзи адо қилинмайди. Қайтарилмасдан аввал қилган иши то қози қайтаргунига қадар ўтади. Аллоҳ Таолонинг:

وَلا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ فَتَقْعُدَ مَلُومًا مَحْسُورًا
– „Қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. Исрофгарлик қилиш билан уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг. Акс ҳолда, маломат ва надоматда қолурсиз“, [17:29]
деган ояти очиққўлликдан эмас, мутлақо очиққўллик қилиб юборишдан қайтаряпти. Аллоҳ очиққўлликдан, яъни ҳалол ишга кўп мол сарфлашдан қайтармаган. Мутлақо очиққўллик қилиб юборишдан, яъни ҳаромга сарфлашдан(ҳаромга очиққўлликдан) қайтарган. Маълумки, очиққўллик кўп мол сарфлашдир. Бу ишдан қайтарилмаётгани унинг ҳалолга сарфлаш эканига, мутлақо очиққўлликдан қайтарилаётганлиги эса унинг ҳаромга сарфлаш эканига далилдир.

Юқорида айтганларимиз далил жиҳатидан айтилган гаплардир. Энди бу масалага сарфлаш воқеъи жиҳатидан ёндашамиз. Одамни оз ёки кўп сарфлаганлигини аниқлаш диёридаги яшаш даражасига қараб белгиланади. Шундай диёрлар борки, уларда шахс асосий эҳтиёжларини ҳам тўла қондиролмайди. Шундай бўлгач, унинг камолий эҳтиёжларини қондириш учун пул сарфлаши кўп (ортиқча) сарфлаш ҳисобланади. Кўпгина исломий диёрларда аҳвол шундай. Яна шундай диёрлар борки, уларда шахс асосий эҳтиёжларини ҳам, камолий эҳтиёжларини ҳам тўла қондиради. У ерларда маданият ривожланиб, музлатгич, кир ювиш машинаси, автомобил каби камолий эҳтиёжлар ҳам зарурий эҳтиёжларга айланиб кетган. Шундай бўлгач, улар учун пул сарфлаш кўп (ортиқча) сарфлаш ҳисобланмайди. Агар исроф ва совуришнинг луғавий маъноси олинадиган бўлса, асосий эҳтиёжлардан ортиқчасига қилинган сарф - ҳаром, деган шаръий ҳукм келиб чиқади. Бунинг маъноси, музлатгич, кир ювиш машинаси ва автомобил сотиб олиш ҳаром, деганидир. Чунки улар асосий эҳтиёжлардан ортиқча нарсалардир. Бу сўзнинг луғавий маъносига қараб маъно берилганда бу эҳтиёжлар учун пул сарфлаш айрим диёрлардаги айрим одамлар учун ҳаром, бошқа диёрдаги бошқа одамлар учун ҳалол, деган шаръий ҳукм ҳам тушуниб қолинади. Бунинг маъноси, битта нарса хусусидаги шаръий ҳукмнинг иллатсиз ҳар хил бўлиши мумкин, деганидир. Бу ножоиз ишдир. Чунки битта масаладаги шаръий ҳукм ўзгармайди, ўша-ўшалигича қолади. Қолаверса, Аллоҳ нарсаларни ишлатишга, истеъмол қилишга мутлақ рухсат берган. Уни оз ёки кўп сарфлаш билан қайд этмаган. Шундай экан, қандай қилиб, кўп сарфлаш ҳаром бўлсин. Агар Аллоҳ нарсаларни ҳалол қилиб, улар учун кўп пул сарфлашни ҳаром қилса, нарсани бир вақтнинг ўзида ҳам ҳалол, ҳам ҳаром қилган бўлиб қолади. Масалан, ҳусусий самолётга эга бўлишни ҳалол қилиб, лекин уни сотиб олиш кўп пул сарфлаш ҳисобланадиган бўлса, ҳаром қилган бўлади. Бундай қарама-қаршилик бўлиши мумкин эмас. шунга асосан исроф ва совуришни луғовий маъноси бўйича тафсир қилиш жоиз бўлмайди. Уларни оят матнларида келган ҳамда айрим саҳобалар ва ишончли олимлар айтиб ўтган шаръий маънолари бўйича тафсир қилиш вожибдир.(“иқтисод низоми” китобидан олинди).
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.