Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: савол.0% пивани мусульмон одам истеъмол қилса бўладими?
Oybek
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post савол.0% пивани мусульмон одам истеъмол қилса бўладими?
        October 21, 2015, 05:06
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рахматуллоху ва барокатух ( 1 савол.0% пивани мусульмон одам истеъмол қилса бўладими? 2 савол.мунофуқ одамни орқасида туруб намоз ўқиса бўладими?)

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: савол.0% пивани мусульмон одам истеъмол қилса бўладими?
        October 21, 2015, 05:09
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

1. Ароқ ва у каби маст қилувчи нарсалар Моида сурасидаги мана бу оят билан ҳаром қилинди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ۩ إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللّهِ وَعَنِ الصَّلاَةِ فَهَلْ أَنتُم مُّنتَهُونَ
– „Ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!“. [5:90-91]

Хомр (الْخَمْرُ) сўзи ёпиш, беркитиш маъносини англатувчи сўздир. Аёлнинг юзини ёпиш ҳақидаги оятда ҳам шу сўз қўлланган. Идишларингни ёпиб қўйинглар, дейилганда ҳам шу сўз ишлатилган. Демак, хомр – ароқ ақлни ёпиб, беркитиб қўяди.

Хомр сўзи ҳар бир маст қилувчи нарсага нисбатан қўлланаверади. Шунинг учун ҳадисда «ҳар бир маст қилувчи нарса ароқдир» деб баён қилган. Ўша пайтдаги арабларга ўҳшаб узум, хурмо, арпа, буғдой, донлардан қилинадими, бошқа йўллар билан қилинадими, маст қиладиган ҳар қандай ичимлик ҳаромдир. Шунинг учун бугунги кундаги коняк каби спиртли ичимликлар ҳам ароқ ҳисобланади ва уларга ҳам ароқ хусусидаги ҳукмлар тўғри келади.
Аммо маст қилувчи сифати бўлмаса у ҳаром эмас. Уни маст қилувчи сифатини мутуҳассислар аниқлайди. Демак, маст қилувчи бўлса у ароқ ва ҳаром. Агар маст қилувчи сифати бўлмаса у ароқ эмас ва ҳаром ҳам эмас.

2. Ким мунофиқ, ким мунофиқ эмаслигини фақат Аллоҳ Таоло билади. Шунинг учун биродарининг гуноҳ қилаётганини кўрган киши уни кофирга ёки мунофиққа чиқаришга шошилмасин. Аксинча, уни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришга ошиқсин. Токи, биродари ўнглансин, гуноҳини англасин, Парвардигоридан мағфират қилишини, кечиришини сўрасин. Шуни айтиб ўтиш мақсадга мувофиқки, қатъий тасдиққа алоқадор бўлган иймоннинг жойи қалбдир. Биз қалбнинг ичини то Соҳибининг ўзи очиқ билдирмагунига қадар била олмаймиз. Шунинг учун ҳам мусулмонни қатъий далилсиз кофирга ҳам, мунофиққа ҳам чиқариш Аллоҳнинг наздида катта гуноҳдир. Пайғамбар(с.а.в) айтадилар:

«مَنْ قَالَ لِأَخِيهِ يَا كَافِرُ فَقَدْ بَاءَ بِهَا أَحَدُهُمَا»
«Кимки ўз биродарига, эй кофир, деса, демак, шу гап билан улардан бири (ўз иймонини) бой берибди». (Яъни, бировни ноҳақ кофир деган одамнинг ўзи кофир бўлиб қолади). Бу ҳадисни Аҳмад чиқарган. Мунофиқларни Росулуллоҳ(с.а.в) ҳам билмаган, фақат кейинчалик уларни кимлар эканини хабарини Аллоҳ Таоло ваҳий орқали билдирган. Росулуллоҳ(с.а.в) ўша даврдаги мунофиқларни хабарини фақат Ҳузайфа(р.а)га билдирган. Ундан бошқа ҳеч ким мунофиқлар кимлар эканини билмаган. Аллоҳ Таоло айтади:

إِذَا جَاءَكَ الْمُنَافِقُونَ قَالُوا نَشْهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ اللَّهِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ
“(Эй Муҳаммад), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: «Гувоҳлик берамизки, сиз шак-шубҳасиз Аллоҳнинг пайғамбаридирсиз» дерлар. Аллоҳ, дарҳақиқат, сиз Ўзининг пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур”.

Аммо фосиқни орқасида туриб намоз ўқиш эса, мужтаҳидлар ўртасида иҳтилофли бўлиб, Ҳанафия мазҳабида уни жоиз, лекин макруҳ дейишган. “Ал-Мабсут” китобида ушбу ҳадисни далил қилиб келтиришади. Росулуллоҳ(с.а.в) айтади:

الْجِهَادُ مَعَ كُلِّ أَمِيرٍ وَالصَّلَاةُ خَلْفَ كُلِّ إمَامٍ وَالصَّلَاةُ عَلَى كُلِّ مَيِّتٍ
“жиҳод ҳар қандай амир билан жоиз ва намоз ҳар қандай имомнинг орқасида жоиз ва ҳар қандай маййитга намоз жоиз”.

صَلُّوا خَلْفَ كُلِّ بِرٍّ وَفَاجِر
“яхши ёки фожир имомнинг орқасида туриб намоз ўқийверинглар”.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.