Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Биз ҳар қандай нарсада Қуръон ва хадисга мурожаат қилишимиз керак. Аллоҳ Таоло айтади: “Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. [4:59] Ҳар бир ишда шаръий ҳукм бўлгандан кейин мўминлар учун ихтиёр қолмайди. Бу ҳукмга ҳеч кимнинг қарши чиқишга ҳаққи йўқ ва ота-онанинг ёки бошқасини ризосини кутиб ўтирилмайди. Аллоҳ Таоло айтади: „Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирор мўмин ва мўмина учун (Аллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди“. [33:36] Шаръий ҳукмларни ўрганиб чиқиш шуни кўрсатадики, у ҳукмларнинг баъзилари шахсларга алоқадор бўлса, баъзилари жамоатга ёки давлатга алоқадор, м: намоз ёки рўза шахсга таалуқлик бўлиб, жаноза намози ёки жумъа намозлари жамоат буюрилган фарзлардир. Ўғирини қўлини кесиш ёки зинокорни тошбўрон қилиш эса давлатга юклатилган фарзлар бўлиб, буларни шахслар ёки жамоатлар қилиши мумкин эмас. Жиҳод ҳукмида эса, уни фарзлигини ва у ҳолатга қараб фарзи айн ва фарзи кифояга бўлинади. Бу борада Аллоҳ Таоло нозил қилган ҳукмни бузмасдан тўғрисини айтамиз. Лекин ўзимиз унга киришмаймиз, чунки у давлат ва Умматнинг зиммасига юклатилган фарз бўлиб, уни амалга ошириш Халифа ва армия зиммасига юклатилган ва бу фарзни амалга ошириш шахслар ёки жамоаларга эмас. Энди Умматни ҳам унга тарғиб қилмаймиз, чунки жиҳоддан аввал тезда қилиш зарур бўлган иш бор. У мусулмонлар юртини “дорул Ислом”га айлантириш, яъни Ислом ҳаётини қайтадан бошлаш ва мусулмонларнинг амири “Халифа”ни сайлаб олишдир.
Шунинг учун Исломни ҳаётга қайтариш-“ ... Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди....”- деб уни тиклашни (ҳар бир эркагу - аёл) мусулмонга фарз қиляпди, уни Пайғамбаримиз(с.а.в) қилгандай қилишимиз ҳам Аллоҳ Таолонинг қатъий талабидир. Аллоҳ Таолонинг даъватни ошкор қилиш тўғрисидаги “15:94” ояти нозил бўлгунча Расулуллоҳ(с.а.в) ва мусулмонлар Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлисида яширин ҳолда иш олиб бордилар. Жамиятда мункарлар, “бутларни улуғлаш”лар бўла туриб Пайғамбар(с.а.в)нинг жим юришлари ва ушбу оят(15:94) нозил бўлгандан кейин ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан даъват ишларини ошкор олиб бориши ва бошқа қабилаларга бориб улардан иймон ва ҳимояни сўрашлари ва ҳар қандай озорларга, асҳобларининг шаҳид бўлишларига хатто Сумайя(р.а)ни қаттиқ азоблаб, уят жойига найза санчиб шаҳид қилишларига қарамай бу ишлардан қайтмагани шундай олиб борилиши фарзлигига ишора қиляпди. Хозирда қилиш зарур бўлган ишлар қуйдагилар:
1). Ақидалари мустаҳкам, Исломни ҳаётга қайтаришга бел боғлаган жамоатни (ҳизбни) ташкил қилиш.
2). Умматни Ислом билан (яъни куфр ақидаларини, низомларини нотўғри эканини ва Исломни тўғрилигини баён қилиш билан) тарбиялаш.
3). Уммат орқали ҳукмни қўлга олиб, шариатни тўла татбиқ қилиш. Бу учала босқич Росулуллоҳ С.А.В.нинг тариқатлари бўлиб, биз ҳам шундай қилишимиз фарздир. Чунки Ҳамза(р.а) ва Умар(р.а)ларнинг исмини эшитганда қўрқадиган кофирларни даъватга тўсиқлик қилишдан тийиб қўйиш учун саҳобалар(р.а)дан бир кучли ҳарбий жамоани таёрлаб қўйиш Росулуллоҳ(с.а.в)нинг имконида бўла туриб ва бу жамоатга мусулмонларни кучлик эҳтиёжлари тушишига қарамасдан Росулуллоҳ(с.а.в) асҳоблари(р.а)ни сабирга ундашлари бу йўл, яъни ҳарбий йўл куфр ўрнига Исломни олиб келиш йўли эмаслигини кўрсатади.
Биринчи Халифа Абу Бакр (Р.А.)ни Халифа бўлиб сайланишини диққат билан ўрганиб чиқадиган бўлсак, ўшанда Бану Соиданинг айвонида мусулмонлардан баъзилари бу ишни муҳокама қилганларини кўрамиз. Халифаликка номзодлар Саъд, Абу Убайда, Умар ва Абу Бакрлар эди. Лекин Умар билан Абу Убайда Абу Бакрга рақобатчи бўлишга рози бўлмадилар. Гўё масала фақат Абу Бакр билан Саъд ибн Убоданинг ўрталаридагина эди. Баҳсу муҳокамадан сўнг аҳли ҳал вал-аҳд Абу Бакрни Халифа қилиб сайлаб, унга инoиқод байъатини беришди, шу вақтдан бошлаб мусулмонларнинг расмий раҳбари (Халифаси) мавжуд бўлди. Кейин эртаси куни масжидда мусулмонлар Абу Бакрга итоат байъатини бердилар. Яъни бошқа фарзлар: Росулуллоҳ(с.а.в)нинг муборак жасадларини кўмиш, муртадларга жазо қўллаш ва Усома бинти Зайд бошчилигидаги армияни жиҳодга сафарбар қилиш ишлари зарур бўлишига қарамасдан кейинга қолдиришганларидан аввал мусулмонлар ўз раҳбарлари “Халифа”ни сайлаб олишлари нақадар зарур фарз эканлиги тушунилади.
Жиҳод - Халифа борми ёки йўқлигидан қатъий назар ҳамма учун фарз. Жиҳод сўзининг шаръий маъноси: “динни олдини тўсиб, мусулмонларни йўқ қилиш учун харакат қилаётган куфр кучларини яксон қилиш учун олиб борилган жанг” бўлиб, ҳудди бошқа фарзлар каби мусулмонларга Аллоҳ томонидан қилинган фарздир. Аллоҳ Таоло айтади: “То фитна тугаб, дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз! Энди агар тўхтасалар, у ҳолда сизлар ҳам тўхтангиз! Зеро, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ”. [2:193]. “Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни ислом) динига эътиқод қилмайдиган ахли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) “жизя”ни тўламагунларича, жанг қилингиз”! [9:29].
Росулуллоҳ(с.а.в) “Жиҳод Қиёматгача давом этади” деганлар. Бу оят ва ҳадисдан кўриниб турибдики жиҳод Аллоҳнинг мусулмоларга қилган фарзи бўлиб, бу кофирларга қилинадиган урушдир. Унинг мақсади эса фақатгина Аллоҳнинг сўзини бошқаларнинг сўзи ва қонунларидан устун қилишдир. Мусулмонларнинг бир бирлари билан урушишлари эса жиҳод ҳисобланмайди. Аллоҳ Таолонинг буйриғини тарк қилиб, маҳлуққа итоат қилинмайди.
Муттақий.
|