Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Жума байрамингиз муборак болсин деса боладими
bakr
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Жума байрамингиз муборак болсин деса боладими
        October 4, 2015, 03:42
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва барокатух.
Бизга бир савол келиб тушди шу саволди сизлардан сурамоқчимиз совол (жума айёмингиз ёки жума байрамингиз муборак болсин деса боладими) шу хақида ҳадис ёки оят борми ё ривоят?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Жума байрамингиз муборак болсин деса боладими
        October 4, 2015, 03:43
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Ҳа, “жумъа айёмингиз муборак бўлсин” ёки шу каби, шу кунни улуғлигини ифодаловчи маъноларни билдириш мумкин. Бу ишда ҳадисга амал қилган ва суннатни ўз ўрнига қўйган бўлади. Абу Лубоба ал-Бадрий(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:

سَيِّدُ الْأَيَّامِ يَوْمُ الْجُمُعَةِ وَأَعْظَمُهَا عِنْدَ اللَّهِ تَعَالَى ، وَأَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ تَعَالَى مِنْ يَوْمِ الْفِطْرِ وَيَوْمِ الْأَضْحَى ...
“кунларнинг саййиди Жумъа куни ва Аллоҳ Таоло ҳузурида уларнинг энг улуғидир ва Аллоҳ Таоло ҳузурида рамазон ҳайитидан ҳам, қурбон ҳайитидан улуғроқ ... ” . Имом Аҳмад ва Ибн Можжаҳ риояти. Абу Ҳурайра(р.а) Пайғамбаримиз(с.а.в)дан ривоят қилади:

خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ فِيهِ خُلِقَ آدَمُ وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا وَلاَ تَقُومُ السَّاعَةُ إِلاَّ فِى يَوْمِ الْجُمُعَةِ
“қуёш нури тушган кунларнинг энг яхшиси Жумъа кунидир, унда Одам(а.с) яралган ва у кунда жаннатга киргизилган ва у кунда ундан чиқарилган ва қиёмат куни ҳам Жумъа кунда қоим бўлади”. Муслим ривояти.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.