Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Пулимизи уйга Кандок юборсак халол болади?
rahim
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Пулимизи уйга Кандок юборсак халол болади?
        October 1, 2015, 01:34
Иқтибос

Ассалому алайкум
Юртдан ташкарида ишлаймиз,пулимизи уйга Кандок юборсак халол болади?
Утказиб берадигонлар бор,махаллий пулда олиб +хизмати бозор нархида, эртасига валюта беради у ёкда.
Бошка пайт у бериб кояди,биз эртасига берамиз шу пайтки нархда, Шу ишлар тогрими илтимос маслахат берин

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Пулимизи уйга Кандок юборсак халол болади?
        October 1, 2015, 01:36
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сизга ноаниқ бўлаётган бу ишда менимча уч нарса бор; биринчиси сиз маълум миқдордаги пулни уйга жўнатиш. Бу ишда сизга фойда бор, яъни сиз учун шу иш бўлиш керак ва уни бошқа бир инсон ёки банк амалга ошириб беради. Унинг учун хизмат ҳаққи олишга ҳақли ва шаръий бўлади. Иккинчиси сиз берган пул бошқа пулга ойланиб, пул савдоси бўлиши. Сиз масалан 100 000 рубиль берсангиз, эртасига уйингиздагилар шунга тенг келадиган доллар ёки миллий пулни олишлари билан рубиль долларга ёки бошқа пулга ойланишида эса, пул савдоси амалга ошяпди. Бу ҳам тўғри ва шаръий ҳисобланади, чунки сиз уни жўнатаётганингизда сиздан рубильни ўзини жўнатайликми ёки доллар қилибми деб сўрашлиги билан сизни 100 000 рубильингизни маълум миқдордаги доллатга сотиб олиб, ўша пулни сизники қилиб жунатиш ҳақида гап боради ва ўша ерни ўзида доллардан аниқ бир миқдори сизнинг пулингизга айланади ва у ўша пулни уйдагиларга етказади. Яъни ўз ўрнида, гўёки қўлма-қўл сизнинг пулингиз бошқа пулга айланди. Учунчи иш пул уйдагиларга етиб боргандан кейин уни олаётганда, пулни топширувчи уйиздагилардан, яъни сиз жўнатган пулни қабул қилувчидан “сизга шунча миқдорда пул бор, қандай қилиб оласиз, ўзини оласизми ёки миллий пул қилиб оласизми” деб сўрашлиги билан ҳам пул савдоси амалга ошиши мумкин. Сиз жўнатган пул унда амонат турибди. Ё уни ўша бўйича, сиз жўнатган пулни бериб қўйиши билан ижара иши ҳам бажарилиб бўлган хисобланади, яъни бошқа пулга айланмади. Ёки пулни олувчи яқинингизга ўша заҳоти бошқа пулдан ўшанча тенг миқдордагини олиш ёки сиз жўнатган пулни ўзини олиш ихтийри билан байдаги таклифни қилади. У ўз ҳолича олади ёки бай қилиб, у таклиф қилган пулга сиз жунатган пулни сотиб, миллий пулни олади, яъни қўлма қўл қилиб оляпди. Бу ўринда ҳам шаръий бўлябти. Зоҳирда сиз бир ҳил пул жўнатяпсиз, уйдагилар эса бошқа пулни эртасига ёки бошқа куни оляпди. Яъни шундай бўлаётган бўлса, жоиз ва ҳалол.

Мен сизнинг саволингиздан тушунганим бўйича жавобим шу. Агар тушунарсиз бўлиб қолган бўлса яна сўрашингиз мумкин.

Муттақий.

rahim
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Re: Пулимизи уйга Кандок юборсак халол болади?
        October 4, 2015, 03:35
Иқтибос

Аллох рози бўлсин, ман сўраганим иккинчиси эди. Сайтингизда иқтисод низомини ўқиб,қўлма қўл бўлмаябти деб ўйладим. Энди яна бири бор,олдиндан жўнатиб кейин пул берамиз, яъни уйда зарурот бор. Манда пул эртаси куни бўлади. Шунда ўртадаги одамга тел.да айтамиз, у жўнатиб юборади, мен эртасига бериб қўяман.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Пулимизи уйга Кандок юборсак халол болади?
        October 4, 2015, 03:37
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бундай ҳолатда икки иш бўлади; биринчиси ижара, яъни сиз уйга пул жўнатиш. Иккинчиси эса, қарз олиш. Агар қарз олишингиз эвазига ижара ҳаққини ортиқча олмаса шаръан жоиз. Сиз қарз оляпсиз ва уни уйга жўнатяпсиз ёки оилангиз яшайдиган томондан қарз оляпсиз, уни уйингиздагилар оляпти, бу жоиз, чунки қарз олиш Исломда мумкин. Энди қарзни бераётганда сиз айнан қандай пул олган бўлсангиз, яъни сизни номингиздан уйдагилар қандай пул олган бўлса ўшани қайтариб берсангиз ва одатдаги ижара ҳаққини берсангиз иш тугади. Қарз ҳам тўланди.

Аммо уйдагилар доллар ёки маҳаллий пул олишган бўлса, яъни сизга доллар ҳисобида қарз берган бўлса, сиз уни рубильда қайтармоқчи бўлсангиз, унда қарз берган инсон билан сиз ўртангизда бай битими бўлади. Қарз берган инсонни “сизнинг зиммагиздаги пули” унинг нақд пули, сиз унга “тўламоқчи бўлган пул” ҳам нақд. Қўлма қўл савдо келишим асосида бўлади. Сўнг сиз унга бай битимидан кейин ўшанча пулни берасиз. Сизнинг зиммангиздан қарз кетади. Бу ишда сиз қандай пулни қарзга олдингиз ва қанчалиги аниқ бўлиши керак. У пул аниқ бўлса-ю, лекин озгина вақт ўтгандан кейин сизга мен 300 долларни етказиб қўйдим. Сен .. ... (м: 20 000) рубиль берасан деб айтса ёки аксинча ва сиз унга рози бўлсангиз шунда қўлма қўл бўлмай қолади. Сизнинг қарзингиз қандай пулни уйингиздагилар олган бўлса шу ҳолда қарз тўлайдиган вақтингизгача, яъни қўлингизда тўлайдиган пул нақд бўлгунча пулни бошқа пулга айлантириб бўлмайди. Агар савдода келиша олмасанглар унда сиз қарз олган пулни айнан ўзини берасиз ва одатдаги ижара ҳаққини қўшиб берасиз. Ижарани ҳам қарз берганлиги эвазига озгина бўлса ҳам оширса, унда судҳўрлик аралашган бўлиб, жоиз бўлмай қолади. Ижара ҳаққи меҳнати эвазига, аммо озгина оширилгани пул эвазига олган бўлади. Шунингдек, кеч қолганлиги учун ҳам пул талаб қиладиган бўлса, унда ҳам жоиз бўлмай қолади.

Мусулмон инсон ҳар бир ишда амаллар учун бўлган шаръий қоидани “амаллардаги асос шаръий ҳукмга боғланиш” деган қоидани доимо ёдда тутишлари ва ҳар бир ишни қилишдан аввал, айниқса савдо-сотиқ ишларига киришишдан аввал шу амал ҳақидаги шаръий ҳукмни билиб, кейин амалга киришишлиги шарт. Акс ҳолда судҳўрликка аралашиб қолиши мумкин. Сизнинг саволингизда ҳам мен янги ҳукмни баён қилаётганим йўқ, балки сиз билган ҳукмни воқеликка боғлаб бераяпман холос. Бунинг учун ақл керак, озгина фикрлашга ўрганган бўлишингиз талаб қилинади. Бу иш ҳар бир ишингизда кўринади. Ё аниқлаб, шариат асосида бажарасиз ёки билиб-билмай қилиб, ношаръий ишлар сиздан содир бўлади. Иқтисод соҳасида тойилиш кўп учрайди, шунинг учун аввалги мазҳаб етакчилари кимда ким “китоби байни ўрганмасдан бай қилса судҳўрлик қилибди” деб бежиз айтишмаган. Чунки ҳаётимиз синов, ҳар бир ишни Аллоҳ Таоло талаб қилганидек амалга оширишга буюрилганмиз. Нафас олар эканмиз, демак бизга ҳали синов тугагани йўқ. Ким синовда зафар қозонмоқчи бўлса, амални қилиб қўйиб эмас, балки амал қилишдан аввал шаръий ҳукмини яхшилаб ўрганиши, сўнг амалга киришиши керак. Шунинг учун ҳамма амалларнинг тўғри бўлишига олиб борадиган илм ўрганиш нафл ибодатлардан неча баробар афзал бўлди. Билишни ортга суриш ёки беэътибор бўлиш гуноҳ ва аҳмоқлик. Ҳукмларни билгандан кейин ҳам баъзи бир камчиликка йўл қўйиш мумкин, ундай инсоний камчиликларга садақа бериб туришга буюрилганмиз. Абу Довуд Қайс ибн Абу Ғарза Кинонийдан ривоят қилди: «Расулуллоҳ(с.а.в) даврларида даллоллар деб аталар эдик. Олдимиздан Расулуллоҳ(с.а.в) ўтиб қолиб, ундан яхшироқ исм билан бизни номлаб, дедилар: Эй савдогар(тижоратчи)лар жамоати, савдода бекорчи сўзлар ва қасам ичиш бўлиб туради. Уни садақа билан ўчиринглар». Бунинг маъноси шуки, молни жуда мақтаб ортиқча сўзларни ҳам гапириб юборади, гоҳида молини ўтказиш учун ўйламай қасам ичиб юборади, унинг изини (зарарини) кетказиш учун садақага тарғиб қилинади.

Агар тушунарсиз бўлиб қолган бўлса яна сўрашингиз мумкин.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.049 seconds.