Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: шиялар хакида
Abduqodir
Новичок
Св-Жв: 14
Permalink
Post шиялар хакида
        February 2, 2015, 08:08
Иқтибос

шиялар хакида толик малумот берсангиз

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: шиялар хакида
        February 2, 2015, 10:50
Иқтибос

Шиялар ҳақида жуда кўп китобларда уларни кофирга чиқарган ҳолатларни учратиш мумкин. Албатта бунга уларнинг, яъни шияларнинг турли, куракка турмайдиган даъволари ва Ислом эътиқодига тамоман зид фикрлари сабаб бўлган.
Масалан, улар Росулуллоҳ с.а.в.нинг улуғ саҳобаларини сўкишади, ва ҳозирги Қуръони каримни тўлиқ, хатодан холи деб билишмайди. Шиаларнинг баъзи тоифаси тўлиқ Қуръонни Имом маҳдий олиб келади, деб эътиқод қилишади. Албатта бундай мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Бироқ биз шуни айтиб ўтмоқчимизки, ким бўлишидан қатъий назар Қурони Каримга зид ва тавотур йўли билан ривоят қилинган ҳадисга зид нарсани даъво қилган киши кофир бўлади.
Воқеликни ўрганиб чиққан ва шиаларнинг мўътабар саналган китоблари билан танишиб чиққан мутахассисларга кўра, шиаларнинг гуруҳлари кўп бўлиб, уларнинг энг ёмони рофизийлардир.
Аммо шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, шиаларнинг аксарияти адашган ҳисобланса-да, аммо барча шиалар бу ҳукм остига кирмайдилар. Шилар орасида “Жаъфарийя” ва “Зайдийя”, деган икки мазҳаб мавжуд. Бу мазҳаблар “Ҳанафий”, “Шофеий”, “Моликий” ва “Ҳанбалий” мазҳаблари каби, саҳиҳ ижтиҳод билан юзага келган ва улар каби, мўътабар мазҳаблардан ҳисобланади. “Жаъфарийя” ва “Зайдийя” мазҳабига эргашган шияларни кофирлар дейилмайди. Балки уларга ҳам юқоридаги тўрт мазҳабга эргашган мусулмонлар каби қаралади.
“Зайдийя” мазҳаби мужтаҳид Зайд ибн Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб ижтиҳодининг маҳсулидир. У Абу Бакр р.а. ва Умар р.а.га эргашувчилардан бўлган. Унинг ижтиҳодидан юз ўгирганлар «Рофизийлар» деган номни олишган.
Зайд ибн Али ишончли ҳадис ровийси, мўл илм соҳиби, тақводор ва олижаноб инсон бўлганлиги айтилади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ у ҳақида «Унинг замонида мен ундан-да фиқҳ масалаларини фаҳмловчи, ундан-да тезроқ жавоб бера олувчи ва ундан-да нотиқлик билан сўзловчи ҳеч кимни кўрмадим» дейди.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.043 seconds.