Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Интернетда номахрам аёл билан гаплашиш мумкинми
Ergash
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Интернетда номахрам аёл билан гаплашиш мумкинми
        April 16, 2015, 05:39
Иқтибос

Ассаламу алйкум бродар сизга бир совол берсам шу соволимга Курон ва Суннат билан хужат келтирсангиз.
ИНТИРНЕТДА АЁЛ КИШИ БИЛАН ШАРИЙЯТДАН ЧИКМАСДАН ГАПЛАШСА БУЛАДМИ. ЯНА СКАЙП. ВАТСАП. ОДНОКЛАССНИКИ. ВАЕБИР. И ВАХОКАЗО ЯНИ НОМАХРАМ АЁЛКИШИ БИР БОШКА ЭРКАГДАН ШАРИЙЯДАН ЧИКМАСДАН СОВОЛ ЖАВОП КИЛСА БУЛАДМИ ЁКИ ЙЎҚМИ ШУНГА ДАЛИЛ КЕЛДИРИБ БЕРИНГ БРОДАР

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Интернетда номахрам аёл билан гаплашиш мумкинми
        April 16, 2015, 05:43
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
Албатта шариатдан чиқмасдан гаплашса бўлади. Интернетда ёки бошқа алоқа воситасида гаплашиш юзма —юз гаплашишдан фарқ қилмайди, яъни юзма —юз гаплашиш руҳсат бўлган ўринларда (м: савдо —сотиқ ёки бирор эҳтиёжидаги нарсани сўраб билиш кабиларни) алоқа воситалари билан ҳам гаплашиш мумкин. Бунда фақат заруратга чекланади. Аммо номаҳрам аёллар билан заруратдан ташқари нарсаларни гаплашиш ёки фаҳш сўзларни гапириш юзма —юз гаплашишда қандай ҳаром бўлса, интернетда ёки бошқа алоқа воситасида гаплашишда ҳам худди шундай ҳаром бўлади, негаки:
1. Бир шахс иккинчи шахсга мактуб ёзган бўлса ва ўша мактубни шу шахс ёзганлиги аниқ бўлса, иккинчи шахс ҳам қабул қилиб олганлиги аниқ бўлса, шулар аниқлангандан кейин бу мактуб биринчи шахсдан иккинчи шахсга юзма-юз айтган сўзнинг ҳукмида бўлади.
2. бу мактубни қалам ёки ручка воситасида ёзиш билан компютер, телефон ёки бошқа ёзув техникаси орқалик ёшишнинг ҳеч қандай фарқи йўқ.
3. бу мактубни почта ёки бирор шахс орқали юбориш билан Viber, WhatsApp ёки Facebook кабилар воситасида юборишнинг фарқи йўқ.
Муҳими шу мактуб ушбу шахсдан бошқа шахсга ёзиб, етказилгани бўлиб, бу ҳукмнинг манот(шаръий ҳукм таалуқли бўлган воқей)и ҳисобланади, чунки мактубга нисбатан ҳукм бир ҳил ва у мактуб унинг бир иши бўлиб, мактуб эгаси у учун жавобгардир. Росул(с.а.в) айтади: «« албатта Аллоҳ Умматимнинг ўзига ўзи гапирган нарсаларидан, модомики ўша гапирган ишини амалга оширмас экан ёки бировга гапирмас экан жавобгар қилмайди »» Абу Ҳурайра(р.а)дан имом Буҳорий ва имом Муслим ривоятлари. Демак, инсон ўзидан бошқа учун гапирган ҳар қандай гапи учун жавобгар, у оғзаки бўладими ё ёзма шакилда бўладими буни фарқи йўқ.
Ислом тарихида маълум ва машхур нарса шуки; Росул Акрам(с.а.в) Исломни бошқа қабилаларга етказишни мактуб орқали амалга оширган ва бу мактублар ҳам юзма —юз етказиш ҳукмида эканлигига далилдир. М: Қайсар(Рум подшоҳи)га ёзган мактубида уни Исломга даъват қилиб шундай деган: «« бисмиллаҳ роҳманир роҳим. Аллоҳнинг бандаси ва элчиси Муҳаммаддан Рум каттаси Геракилга; Ҳидоятга эргашганларга Салом! Аммо баъд: бас албатта мен сени Ислом даъвати билан даъват қиламан, Исломга кир саломат бўласан ва Исломга кирсанг Аллоҳ сенинг ажрингни икки баробар қилиб беради. Агар бош тортсанг Арисийинлар гуноҳи сени зиммангга (тушади) ва «Эй аҳли китоб, бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келингиз — ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-бировларимизни Аллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик» (И з о ҳ . Ислом эътиқодига кўра бутун оламни яратган Аллоҳ Таоло барча инсонлар бахтли яшасинлар деб Ўз томонидан ҳаёт учун дастуриламал бўлган қонун-қоидалар, яъни динни юборган. Кимда-ким бу қонун-қоидаларни тан олмасдан ўз-ўзича янги қонун чиқармоқчи бўлса, у худоликни даъво қилган ҳисобланади ва унинг изидан эргашганлар эса уни худо деб билган бўладилар.) Агар улар (яьни аҳли китоблар) ушбу даъватдан юз ўгирсалар, унда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар — ягона Аллоҳга итоат қилгувчилар — миз», деб айтингиз! [3:64] »» Бухорий ривояти.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.