Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қурон
Abduqodir
Новичок
Св-Жв: 14
Permalink
Post Қурон
        April 4, 2015, 04:39
Иқтибос

Ассалому алайкум
савол.
Тариҳда араблар қурони Карим сураларига öҳшаш сура тöқишолмаганлари ҳаммага малум қуронда инсу жинлар бирлашсалар ҳам қурони каримни мислини келтиролмаслари айтилган савол шуки:
1. жинлар олами қурони каримни мислини келтиролмаслигига ақлий далил нима?
2. Қурон сеҳр емаслигни қандай билса болади' ôзи аслида сеҳрни воқелиги қандай?
3. Кейин қурони Карим оятларини ҳаммаси бизга мутавотир йōли билан йетиб келганлигини қандай билса болади? исломий шаҳсия китобида бир оят оҳад йôли билан келганлиги айтилибди у оят қурони каримда келганми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Қурон
        April 4, 2015, 04:52
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.
1. Қуръони Каримда жинларни ҳам ёмонлаганлиги ва малъун шайтонларни жинлардан эканлиги ҳақидаги хабарлар келган. Буларни ёлғонга чиқариш учун биргина сура келтиришлиги талаб қилинганлиги ва уларни бундан ожиз бўлганликлари жинлар ҳам Қуръони Каримни ўҳшашини келтира олмасликларига ақлий далил хисобланади. Аллоҳ Таоло бу хусусда шундай дейди:

وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ
– „Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўй бўлсангиз“. [2:23]
Аллоҳ Таоло дейди:

قُلْ فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِثْلِهِ وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ
– „Айтинг, (эй Муҳаммад): «У ҳолда, агар ростгўй бўлсангизлар, Аллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб шу (Қуръон)га ўхшаш биргина сура келтиринглар!»“ [10:38]
Шунингдек, «баҳсга чорлаш» ояти жинларга ҳам тааллуқли:

قُلْ لَئِنِ اجْتَمَعَتِ الإِنسُ وَالْجِنُّ عَلَى أَنْ يَأْتُوا بِمِثْلِ هَذَا الْقُرْآنِ لاَ يَأْتُونَ بِمِثْلِهِ وَلَوْ كَانَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ ظَهِيرًا
– „Айтинг: «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар»“, [17:88]

Қуръонга ўхшаш мўъжизани келтиришга чақирилган кишилар бундан ожиз қолганлар. Уларнинг ожизликлари тавотур йўли билан собит бўлган. Бирон кишининг Қуръонга ўхшаш мўъжизанинг келтирганини ҳеч ким ривоят қилмаган, буни тарих ҳам кўрмаган.

Бундай баҳсга чорлаш хитоб қилинганларнинг ўзигагина хос эмас, балки то қиёматгача ҳаммага бирдек тааллуқлидир. Чунки бунда сабабнинг хослигига эмас, балки лафзнинг умумийлигига эътибор берилади. Қуръон нозил бўлганидан қиёмат кунигача инсониятнинг ҳаммасини шунга ўхшаш мўъжиза келтиришга чақиради. Шунинг учун Қуръон Пайғамбар даврларидаги арабларнинг ўзигагина ёки ҳар бир замон ва макондаги арабларга тегишли мўъжиза эмас, балки бутун инсонияту-жинлар учун хос мўъжизадир.

2. Сеҳр - оддий инсонларни лол қолдирадиган иш бўлиб, бошқа сеҳргарлар уни тушинади ва унга ўҳшашини қила оладиган, уни бошқалар ҳам ўрганиб, ўзлаштириши мумкин ишдир. Мўъжиза эса бутун инсониятни лол қолдириб, уни ўҳшашини келтиришдан ҳаммани, ҳатто сеҳргарларни ҳам ожиз қолдирган ишдир. Бу ҳақида Қуръони Карим “Аъроф” сурасида шундай ҳикоя қилади: (Фиръавн): «Агар ростгўй кишилардан бўлиб, оят-мўъжиза билан келган бўлсанг, қани, уни келтир», деди. Шунда (Мусо тутиб турган) асосини ташлаган эди, баногоҳ у асо ростакам аждарга айланди. Кейин қўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди (ҳолбуки, Мусо қорамағиз одам эди). Фиръавн қавмидан (яъни қибтийлардан) бўлган кимсалар: «Шубҳасиз, бу (Мусо ўткир сеҳргардир)», дедилар. Фиръавн айтди: «У сизларни ўз ерларингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?» Улар дедилар: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга (сеҳргарларни) йиғиб келадиган кишиларни юборгин, улар сенга жами ўткир сеҳргарларни келтирсинлар». (Шундан кейин) сеҳргарлар Фиръавн олдига келишиб: «Агар биз ғолиб бўлсак, албатта (катта) мукофот (берурсан)», дейишди. У: «Ҳа, (агар ғолиб бўлсангизлар), албатта сизлар менинг яқинларимдан бўлурсизлар», деди. Улар айтдилар: «Эй Мусо, ё сен (қўлингдаги асони) ташла, ёки биз (ўзимизнинг қўлимиздаги нарсаларимизни) ташлаймиз». У (Мусо): «Сизлар ташланглар», деди. Бас, улар ташлаганларида, одамларни кўзларини бўяб даҳшатга солиб қўйдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар. (И з о ҳ . Ҳикоя қилишларича, шаҳар четидаги бир водийга тўпланган халойиқ олдида минглаб сеҳргарлар қўлларидаги таёқча ва ипларини ташлаганларида бутун водий устма-уст мингашиб-қалашиб ётган илонларга тўлиб кетган экан. Одамлар бу ҳолдан даҳшатга тушиб қоладилар, ҳатто Мусо пайғамбар(а.с)ни ҳам хавотир эгаллаб олади шунда...) Биз Мусога: «Асойингни ташлагин», деб ваҳий юбордик. Баногоҳ у (аждарга айланган ҳасса) уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади. Бас, ҳақиқат қарор топди, уларнинг қилган ҳаракатлари эса ботил бўлди. Бас, у ерда (Фиръавн ва унинг тарафдорлари) мағлуб бўлишиб, беобрў бўлган ҳолларида (шаҳарга) қайтдилар. (Шу пайт) у сехргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб: «Барча оламларнинг Парвардигорига — Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига иймон келтирдик», дедилар. [7:106-122]

Қуръон сеҳр эмаслиги, уни ўрганиб, яхши билган одамлар на тариҳда ва на бугунгилик кунимизда сеҳргар бўлмаганлар ва сеҳр қилиша олмайди. Агар сеҳр китоби бўлганида ҳар бир даврда уни яхши тушуниб, ўзлаштирган инсон сеҳр қилиши мумкин бўлар эди, лоақал сеҳрни ҳаромлигини билмайдиган кофирлар ёки фосиқлар ундан сеҳр йўлида фойдаланишар эди. Аммо Қуръон Пайғамбар нинг мўъжизасидир. Муҳаммад нинг Қуръондан бошқа мўъжизалари борлиги Қуръоннинг ўзида ҳам, саҳиҳ Суннатда ҳам мавжуд, яъни у киши кўп мўъжизалар кўрсатдилар, лекин бу мўъжизалар билан баҳсга чорламадилар, у кишига Қуръоннинг ўзи кифоя қиларди. Шунинг учун Қуръон, нозил бўлган кундан то қиёматгача, МуҳаммадСАВнинг пайғамбарлигини исботлайдиган мўъжиза дея оламиз.

3. Қуръон ва унинг оятлари иймон асосларидан ва унинг гумонсиз ҳолда Қиёматгача сақланиб туришлигини Аллоҳ Таоло хабар қилган. Аллоҳ Таоло айтади:

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ
– „Албатта бу эслатма (Қуръон)ни Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, уни Ўзимиз сақлагувчимиз“. [15:9]
Уни сақланиши бизга шуни англатадики, иймон келтириш талаб қилинган Қуръон айнан машу қўлимиздаги Қуръондир, ундаги ҳамма оят мутавотир йўли билан собит бўлгандир, аксинча у сақланмаган ва ушбу[15:9] оятга зид бўлиб қолган бўлади. Бундан бошқа оят деб хабар қилингани Қуръондан эмас, чунки ундан бўлганда бизга мутавотир(ҳеч қандай гумонсиз) йўл билан етиб келар эди.
Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда заннга эргашишни қоралайди:

وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
– „Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Оллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Зотан улар фақат гумонларигагина эргашурлар, холос“. [6:116]

مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ
– „У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос“, [4:157] -
Қуръон ва унинг оятлари иймон асосларидан бўлганлиги учун шундай, аммо шаръий ҳукмда «Бу Аллоҳнинг ҳукми» деган занн ғолиб бўлганда оҳод хабарни далил қилиш мумкин ва унга эргашиш вожиб. Расулуллоҳ(с.а.в) оҳод хабар билан ҳукм қилганлари ва у кишининг даврларида мусулмонлар шаръий ҳукмларда оҳод хабарни олганлари ва Расулуллоҳ(с.а.в) уларни қувватлаганлари собит бўлган. У кишининг ҳадислари заннга эргашишни қоралайдиган оятларни шаръий ҳукмдан бошқага, яъни ақидаларга хослаган. Баъзи оятлар умумий бўлишига қарамасдан, шаръий ҳукмларни ақидадан ажратган. Шундан келиб чиқадики, шаръий ҳукмнинг далили «занний», яъни гумонли бўлиши мумкин. Бу «заннийлик» субути(Аллоҳ Таолодан эканлиги)да бўладими, далолати(тушунилаётган маъно)дами фарқи йўқ. Шунинг учун ҳам оҳод хабар шаръий ҳукмга далил бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в) ҳам ҳукм чиқаришда оҳод хабарни олганлар ва ҳадиснинг ривоятида уни қабул қилишга даъват этдилар ва саҳобалар ҳам шаръий ҳукмларда уни олишди. Ақида эса қатъий далилдан келиб чиққан жазмий тасдиқдир. Ақиданинг ҳақиқати ва воқеи шу бўлар экан, унинг далили жазмий тасдиқни пайдо қилиши зарур. Қуръондан деб оҳод хабар йўли билан ривоят қилинган:

الشيخ والشيخة اذا زنيا فارجموهما البتة...
(Зайд ибн Собит(р.а)дан имом Аҳмад ривояти.) Бу каби хабарлар оҳод йўли билан ривоят қилинганлиги учун Қуръондан деб ҳисобланмайди, гарчи бу Қуръондан дейилган бўлса ҳам, унга эътиқод қилиш мумкин эмас. Чунки у оҳод йўли билан ривоят қилинганлиги уни Қуръондан эканлигини инкор этади. Оҳод хабар гарчи «бу ҳадис» деб ривоят қилинса-да, шунга ўхшайди. Чунки унинг ривояти оҳод йўли билан эканлиги уни ҳадис деб ҳисоблаб ҳам, унга эътиқод(иймон-куфр масъаласи) қилиш мумкин эмас.
Муттақий.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.039 seconds.