Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Uylanish to`g`risida
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Uylanish to`g`risida
        March 8, 2015, 07:40
Иқтибос

Assalomu alayvkum va rohmatullohi va barotuh.Bir savol bor edi.Agar bir ayol avvalgi eridan ajrashgan bo`lsa,o`sha ayolni hali iddasi chiqmasdan turib boshqa erga tegkan bo`lsa,bularning nikohi shariat bo`yicha qanday bo`ladi,yani bularning nikohi buzuq nikoh bo`lami yoki botil bo`lami.Bu ishlar shariatni tushunmaudiganlar tomonidan sodir bo`lgan bo`lsa ham shariat bu ishga nima deydi.Iltimos savolni javobini aniq va tezroq berib yuborsangizlar.Oldindan rahmat.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Uylanish to`g`risida
        March 11, 2015, 13:14
Иқтибос

Ва алайкум ассалому ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.
Бундай никоҳ ботил никоҳ бўлади: (وَلاَ تَعْزِمُواْ عُقْدَةَ النِّكَاحِ никоҳ боғлашга қасд қилманг!).[2:235] Яъни, аниқ уйланишга олиб борадиган ишларни қилманглар. Айрим уйланиш учун керакли бўлган нарсаларни харид қилиш, тайёргарлик кўриш каби ишлар шулар жумласидандир.
Шу билан Аллоҳ Таоло эркакларга икки ишни ҳаром қилди. Улар қуйидагилар:
Иддада ўтирган хотинга уйланиш ҳақида очиқ айтмаслик;
Идда пайтида аниқ уйланишга олиб борадиган муқаддималарни (олдиндан қилинадиган ишларни) очиқ тарзда қилмаслик, бир сўз билан айтганда уйланишга очиқ тайёргарлик кўрмаслик.
Бир ишнинг муқаддималаридан қайтариш ўша ишнинг ўзидан ҳам қайтариш эканлиги ўз-ўзидан аён. Бу нарса иддадаги аёлга уйланиш ҳаромлигини, катта гуноҳлигини, бундай никоҳ ботил никоҳлигини кўрсатади. (“ат-тайсир фи усулит тафсир”(Тафсир усулини енгиллаштириш :Бакара сураси) китобидан олинди.
Энди билмаслиги жиноятга жазо қўлланаётганда инобатга олиниши мумкин, чунки «ҳадларни шубҳалар сабабли қўлланмайди» деган шаръий қойдага биноан зино жазоси қўлланмаслиги мумкин. Аммо гуноҳкор бўлишига келсак, «амаллардаги асиллик шаръий ҳукмга боғланиш» деган шаръий қоидага биноан, яъни амални қилишдан аввал ҳукмини билиб, сўнг қилиш фарз бўлганлигидан, билмасдан қилган инсон ҳам гуноҳкор бўлади ва тавба қилиши вожиб.
муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.036 seconds.