Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Kredit to`g`risida
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post Kredit to`g`risida
        February 16, 2015, 10:39
Иқтибос

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh sayt ijodkorlari.Alloh hamisha ishlaringizni muvaffaqiyatli qilsin.Mumkin bo`lsa menda bir savol bor edi. Agar bir musulmon kreditga pul olgan bo`lsayu o`sha pulga er yoki bog` olsa o`sha olgan erida yoki bog`ida bir oddiy ishchi yollanib ish qilishligini shar`iy hukmi qanday bo`ladi.SHuni dalilari bilan kengroq qilib tushuntirib bersangizlar. Alloh sizlardan rozi bo`lsin.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Kredit to`g`risida
        February 18, 2015, 05:07
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ

Кредитга олинган пул ношаръий бўлганидан уни тасарруф қилиш ҳуқуқи у шахсда йўқ, табиийки унга сотиб олган ер ёки боғ ҳам шаръан унга мулк бўлмайди ва унда тасарруф қилиш ҳуқуқи ҳам бўлмайди. Энди у ерда ёки боғда ишлаган ишчи – гарчи иш ҳаққини олиб ишлаётган бўлса ҳам - унга ҳаром ишида шерик бўлган ҳисобланади, ҳаром ишини ривожлантиришга ҳиссасини қўшаётгани учун ҳаром иш қилган бўлади.
Абу Довуд Ибн Масъуддан ривоят қилади:
«Пайғамбар : “Рибони еганни ҳам, едирганни ҳам, ёзганни ҳам, унга гувоҳ бўлганни ҳам лаънатладилар».
Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اتَّقُواْ اللّهَ وَذَرُواْ مَا بَقِيَ مِنَ الرِّبَا إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ

(Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўмин бўлсангизлар, судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз). [2:278]
Муқотил айтди: бу оят Бану Амр ибн Умайр ибн Авф Сақафий ва унинг биродарлари ҳақида нозил бўлди. Уларнинг Бану Махзум қабиласидаги Бану Муғийрада риболари бор эди. Улар жоҳилиятда Бану Муғийра билан қарз олди-берди қилишарди. Исломдан кейин Сақиф Бану Муғийрадан ўз рибосини талаб қилди. У жуда катта мол эди. Бану Муғийра айтди: Аллоҳга қасамки Исломда рибо бермаймиз. Аллоҳ ва Росули мусулмонлардан у нарсани бекор қилди. Уларнинг бу ишларидан Муоз ибн Жабал – Макка фатҳидан кейин Росулуллоҳ с.а.в томонидан волий этиб тайинланган Итоб ибн Усайд бўлиши ҳам мумкин – хабар топди. У Росулуллоҳ с.а.вга бу ҳақда мактуб ёзди. Шунда Росулуллоҳ с.а.в унга шундай, деб мактуб юборди:
«Уларга бу оятни рўбарў қилинг. Агар улар бунга итоат қилишса уларга ўз моллари берилади. Агар бош тортишса, уларга Аллоҳ ва Росули тарафидан уруш эълон қилинг».
Муслим Абу Саид Худрийдан ривоят қилишича, Билол р.а бир хурмони олиб келди. Пайғамбар с.а.в ундан, буни қаердан олдинг, деб сўрадилар. Билол, ўзимиздаги хурмо ёмон навли эди, Пайғамбар с.а.в есинлар деб, унинг икки соъсига (соъ ўлчов бирлиги) бир соъ мана бу хурмони олдим, деб жавоб берди. Шунда Пайғамбар с.а.в:

«ўҳ, айни рибонинг ўзи бўлибди, бундай қилма, агар хурмо сотиб олмоқчи бўлсанг, ўзингдагини бошқа нарсага сот, кейин ўшанга сотиб ол», дедилар. Яна бир ривоятда:
«Бу рибодир, уни қайтаринглар, кейин бизнинг хурмойимизни сотиб, ўшандан бизга сотиб олинглар», деганлар.

Бу ҳадис рибо савдоси фосид эмас, ботил эканига, яъни, уни бекор қилиш вожиблигига далилдир. Бунда рибога оид ортиқча қисм қайтарилишига мажбур қилинмайди, балки битим бутунлай бекор қилинади.
Пайғамбар с.а.в Билолга рибога оид ортиқча қисмни қайтариб олишни буюрмадилар. Балки ундан савдони бекор қилишни, сотиб олган ҳамма хурмони қайтариб беришини, ўзи сотган ҳамма хурмони қайтариб олишини, шундан кейин хурмосини дирҳамларгами, динорларгами сотиб, пулини ўша ернинг ўзида олиб, ўша пулга бошқа хурмони сотиб олишни буюрдилар.
“Ўҳ” сўзи киши хафа бўлиб ёки оғриб кетган пайтида айтиладиган сўз. Яъни, Билол р.а қилган иш қаттиқ инкор қилиняпти.

Доруқутний Абдуллоҳ ибн Ҳанзаладан (бу зотни фаришталар ювган) ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в шундай деганлар:

«لَدِرْهَمُ رِبًا أَشَدُّ عِنْدَ اللهِ تَعَالَى مِنْ سِتٍّ وَثَلاَثُونَ زَنِيَّةً فِى الْخَطِيئَةِ»
«Рибо билан келган бир дирҳам Аллоҳнинг наздида хатолик борасида ўттиз олти марта зино қилгандан ҳам қаттиқроқдир».
Ҳоким Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в шундай деганлар:

«اَلرِّبَا ثَلاَثَةٌ وَسَبْعُونَ بَابًا أَيْسَرُهَا أَنْ يَنْكِحَ الرَّجُلُ أُمَّهُ, وَإِنْ أَرْبَى الرِّبَا عَرَضُ الرَّجُلِ الْمُسْلِمِ»
«Рибонинг етмиш уч боби бор. Уларнинг энг енгили кишининг ўз онасини никоҳ қилиб олиши(га тенг). Рибонинг ҳам рибоси мусулмон кишининг обрўси(ни тўкиш)дир».
Хўш, у қандай жиноят бўлдики, уни қилган одам Аллоҳ ва Росулига қарши уруш очган ҳисобланса? У қандай жиноят бўлдики, уни содир этган одам ўттиз олти марта зино қилгандан ҳам қаттиқроқ гуноҳ қилгандек ёки ўз онасини никоҳлаб олгандек бўлса? У рибодир. Рибоки, жамиятларни парчалайди, уларни очкўзлик, мустамлакачилик, қонларни сўриш чоҳига йиқитади, одамларни қул қилиш даражасигача олиб боради. Ажабланарли жойи шундаки, у қадимда ҳам мавжуд бўлган, ҳозир ҳам мавжуд. Шакллар турлича бўлса-да, одамларни қул қилиш, энг ёвуз, энг разил, энг жирканч воситаларни қўллашдан ҳам тап тортмаслик, юртлару одамларни барбод қилиб бўлса ҳам дунё кўпайтириш ортидан итдек югуриш жиҳатидан бир-биридан фарқ қилмайди.

Йиллар давомида жамиятлар ривожланганига қарамасдан, шу кунгача рибонинг мана шу белгиси ҳамон мавжуд. Ҳозирда одамларни қул қилиш, улар устидан ҳукмрон бўлиб олиш воситалари, усуллари янада хилмахиллашган.

Бизнинг асримизга келиб, рибонинг ўз ташкилотлари, муассасалари қад кўтарди. Бу вабодек даҳшатли иллат шу қадар кенг тарқалдики, рибога асосланган молиявий муассасаси, банки, пул жамғармаси бўлмаган бирон минтақа қолмади. Худди Пайғамбар с.а.в ўзларининг мана бу муборак ҳадисларида бизнинг замонамизни гапириб бераётгандеклар:

«Одамлар бошига шундай замонлар келадики, рибони ейдилар, (судхўр бўладилар), уни емаган одамга ҳам унинг чанги, ғубори юқади». Бу ҳадисни Насоий Абу Ҳурайра р.адан чиқарган.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.033 seconds.