Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Rubil
umuhtor
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Rubil
        February 6, 2015, 15:29
Иқтибос

Assalomu Alaykum savol rubl kursi nima sababdan tushub ketyapti? Rubl kursi yana kötarilishi mumkinmi??? iltimos javobni tezroq yozvoringlar.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Rubil
        February 6, 2015, 15:31
Иқтибос

ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ

Пулни қадрсизланиши бозордаги талаб ва таклифга қараб бўлади, агар долларга нисбатан талаб кучайиб кетса, унда рубльни қадри тушиб кетади, яъни доллорга эга бўлиш учун кўпроқ рубль сарифлаш керак бўлади. Чунки долларнинг талабига нисбатан бозорда камомат борлиги сабаблик доллар талаш бўладида, унга кўпроқ рубль бериб бўлса ҳам унга эгалик қилишга шошилади. Натижада рубльни қадри кундан кунга пасайиб боради. Ҳар қандай давлат ўз пулига нисбатан мувозанатни ушлаб туриши учун маркизий банк доллар камоматини тўлдириб туриш керак, яъни бозорда доллар камомати сезилганда етарлик миқдорда долларни сотиши керак. масалан: бир доллар ўттиз рубльга белгилаган бўлса, шу нарҳни ушлаб туриши учун доимий, қанча миқторда керак бўлса, сотишга шунча доллар бўлиши ва уни эркин савдога қўйиши рубльни ўз ўрнида туришига кафил бўлади. Аммо Россия Ғарб томонидан қўлланган санкциялар долларни Россияган кириб келишдаги мувозанатни издан чиқарди ва буни ўз ўрнида ушлаб туриш марказий банкдан одатдагидан анчагина кўп миқдорда долларни ўша белгиланган нарҳда бозорга еткизиб бериш масъулиятини юклади. Россия буни уддасидан чиқишга имкони булмай қолди, чунки Россияга ташқаридан долларни кириб келиши камайишига қўшимча нефт нарҳи ҳам тушиб кетди, ҳолбуки Россия бюджетининг катта қисми нефт сотишдан келар эди. Ушбу сабаб Россия рубль қадрсизланишини туҳтата олмай қолди ва буни аввалги ўрнига қайтариш хозирги кунда умуман имконсиз.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.037 seconds.