Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Закот бу солиқ тури
sari
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Закот бу солиқ тури
        February 6, 2015, 12:47
Иқтибос

Ассалому алайкум вр вб. Закот бу солиқ тури. Илгари мусулмонлардан бу солиқ турини давлат йиғиб олган. Лекин бугунги кунга келиб давлат йўқлиги сабабли тўғридан тўғри шахсларга бериладиган бўлди. Савол шуки закотни тўғридан тўғри шахсга беришга қандай далил бор? Масалан куфр ўйлаб топган солиқлардан бирортасини тўғридан тўғри шахсга берсангиз солиқ сиздан соқит бўлмайди, яъни давлатга беришингиз шарт. Илтимос шунга бирорта далил бўлса ёзиб юборинг

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Закот бу солиқ тури
        February 6, 2015, 14:57
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳмаруллоҳи ва барокотуҳ.
Намоз, рўза, закот каби амалларни бажариш тўғрисидаги буйруқлар бевосита инсоннинг ўзига қаратилган, лекин уни бажараётганини назорат қилиб туриш давлат зиммасида. “Ислом низоми” китобида қуйидаги жумла келган: “Шунинг учун жамоа ва шахсни муҳофаза қилиб, жамиятга тузумни татбиқ қиладиган давлат бўлиши зарур. Мабдани қабул қилган одамларда айни шу мабданинг таъсири бўлиши даркор. Токи амал қилиш талаб қилинаётган қонунларга риоя қилиш шахсларнинг ўзидан табиий келиб чиқсин. Шу ҳолатда мабданинг ўзи шахсларни қонунлар доирасида ушлаб тура олади ва уларни ҳар хил жиноятлардан сақлай олади. Давлат эса фақат қонунларни ижро этувчи жиҳозга айланади. Шунинг учун ҳам хўжайинлик фақат шариатникидир, на давлатнинг ва на Умматнинг ҳуқуқи эмас”. Ва яна:
“Исломда эса тузумни имонли шахс Аллоҳ Таолодан ҳайбатланган ҳолда, яъни ўзидаги тақво талабига биноан татбиқ қилади”.

Шунинг учун фиқҳ китобларида кимларга бериш билан закот фарзини адо қилган бўлишлиги тўғрисида алоҳида мавзуълар бор ва бу соҳада баъзи масалаларда иҳтилофга боришган. М: бола ўз отасига закот берса бўлмайди, лекин адашиб бериб кўйсачи? Закот фарзи адо қилинган бўладими? деган мавзуъда иҳтилофга боришган, баъзилари бўлади, чунки Росулуллоҳ(с.а.в)га шундай масала кўтарилганда, яъни Язид ибн Маъни ўз отасига билмасдан закотини бериб қўйиб, билиб қолгандан кейин уни қайтариб олиб, бошқага бераман деганда жанжал чиқади ва уларни иши Росулуллоҳ(с.а.в)га кўтарилади, шунда Росулуллоҳ(с.а.в) қуйидагича ҳукм қилади: эй, Язид сенга ният қилган нарсанг(яъни закотинг адо бўлди) ва эй, Маъну сенга олган нарсанг(ўғлинг берган закот пули ўзингда қолаверсин) деди.(Ҳидоя китобидан).
Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.