Ва алайкум ассалом!
1. мия. мия хайвонда ҳам бор, лекин ақл йўқ. Ақл бўлиши учун соғлом мия керак, яъни маълумотни воқеъликка ёки воқеъликни маълумотларга боғлай оладиган соғлом мия керак. Бу хайвонда ҳам, жиннида ҳам йўқ.
2. вужуд талаби. воқеълик шариатни қайта ҳаётга олиб келишни энди талаб қилдими?!
Ахир Ислом мусулмонлар устидан кофирларнинг ҳукумронлик қилишига бирор лаҳза ҳам рози бўлмади-ю?! Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَلَن يَجْعَلَ اللّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“. [4:141]
3. Вужуд талаблари хакида маълумот. Вужуд талаби дегани нима ўзи, воқеъликни ўзгартиришдаги эҳтиёжми? Мен шундай тушундим. Бунга шу тушунишим бўйича жавоб қуйдагича: хозирда чет элга сафар қилаётганлар, хусусан савдогарлар Ҳитой, Рассия, Карея каби давлитларга бориб, ўз ишларини кўнгилдагидек қилиб келишлари учун ўша ердагиларни тилини билиш керак, шуни вужуд талаб қияпдими? Ваҳоланки улар ўша тилларни билишмайди. Нима учун Ҳитой ёки Кореяга борганлар каресларни ёки хансуларни тилини билишиб қолишмаяпди, аҳир у ерларда ўша тилларни ўрганиш учун етарли маълумотлар бор, вужуд ҳам талаб қиляпди, чунки тил билиш ишни осонлаштиради, қийинчиликларни йўқотади. Лекин чет тилларни ўрганишга ихтисослашганлар олий ўқув юртларида ўша тилларни яхши ўзлаштирганлар талайгина ва уларни воқеълиги ҳам уни талаб қилаётган йўқ, фақат қизиқиш, яхши ниятлар халос.
4. Вақт. Ислом мусулмонлар устидан кофирларнинг ҳукумронлик қилишига бирор лаҳза ҳам рози бўлмаслигидан ташқари, мусулмонлар ўз Халифаларини яна қайта сайлаб олиш учун уч кун муҳлат берди ва уч кундан кейин вақт келишини кутиб, халифасиз яшашга сукт қилиб яшаш ҳаром: Умар(р.а) пичоқланганда мусулмонлар ундан ўзининг ўрнига халифа тайин қилиб қолдиришини талаб қилишган эди, у бош тортди. Улар талабда қаттиқ туриб олишгач, Умар(р.а) олти кишини ажратди, бошқача қилиб айтганда - олти кишининг «номзодини илгари сурди». Кейин Суҳайб(р.а)ни одамларга намозни ўқиб бериш ва уч кун ичида Умар(р.а) белгилаб берган олти киши ичидан бирини танлаб олишларини назорат қилиб туриш учун тайинлади. Умар(р.а) Суҳайб(р.а)га шундай деди: «... Агар беш киши тўпланиб, ўзларидан бир кишининг халифа бўлишига рози бўлсаю, бир киши бунга рози бўлмаса, унинг бошини қилич билан чопиб ташла...». Бу гапни Табарий ўзининг «Тарих»ида, Ибн Қутайба халифалар тарихи деб танилган «Китобул имомати вас-сиёсати» номли китобида, шунингдек, ибн Саъд «Табақотул Кубро»да нақл қилганлар. Кейин Умар(р.а) ана шу олти кишини қўриқлаш учун Абу Талҳа ал-Ансорий(р.а)ни эллик киши билан бирга соқчи қилиб тайинлади. Миқдод ибн Асвад(р.а)га эса номзодлар тўпланадиган жойни танлашни топширди...
5. Воқеъликни ўзгартириш инсоннинг туйғуларининг қўзғалишига ёки тинч-уришга боғлиқ эмас, балки шаръий ҳукмларга боғлиқ. Тинчлик бўлса ҳам куфр ҳовлиси бўлса у ўзгартирилади. Агар уришлар, жиҳодлар ҳатто фитналар бўлса ҳам, агар бошқарув исломий бўлса, уни ўрнига куфрни олиб келиш учун исломий бошқарув ўзгартирилмайди, балки шаръий ҳукмлар асосида ислоҳ қилинади.
Муттақий
|