Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: шерикчилик
Ergash
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post шерикчилик
        February 6, 2015, 11:47
Иқтибос

Мен шерикчиликка қўй боқмоқчиман буни шаръий хукми қанақа ва шерикчиликнинг қанақа йўллари бор

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: шерикчилик
        February 6, 2015, 14:24
Иқтибос

Ассалому алайкум сизининг саволингизни ўрганиб чиқдик.саволга жавобимиз бундай
Сиз айтаётган шерикчиликнинг ислом иқтисодида 3 хил тури мавжуд бўлиб ,улар қуйдагилардан иборат

1-Ижарачи яъни сизга қўй бергани инсон ,сизни ижарага олади ва сизга ойлик маош тўлайди бунда сиз ўша қўйдан қанчалик фойда қилади ёки қанчалик зиён қилади фарқсиз равишда ўз белгиланган маошингизни оласиз.

2-Ўша ишга шерикчилик, бунда сиз хамкорингиз билан қўй ишига шерикчилик қиласиз яъни ўша қўй бизнесига .Бунда сиз агар шу қўйдан фойда бўлса белгиланган улушингизни оласиз агар зиён бўлса пулнинг эгаси яъни қўй эгаси куяди 100 %

3-Муддатли шерикчилик ,бунда қўй эгаси сизни шу қўй ишига эмас балки умумий (масалан) 6 ой шериксан дейдиган бўлса сиз нафақат ўша қўйдан келадиган даромадга балки бошқа сохадан топаётган дароматингизни ҳам бўлишишингизга тўғри келади .Шунинг учун келишаётганда ,шу қўй ишига келишишингиз шариъатга ва мақсадга мувофиқ бўлади.Агар сиз мен қўй ишига шерикман фойда бўлса улушимни оламан зиён бўлса у куяди деб хотиржамлик билан ишингизга бепарво ва маъулиятсизлик қилишингиз шаръан харомдир. Вассаламу алайукм ва рохматуллохи ва барокатуҳу.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.