Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
Бу оятнинг маъноси қуйидагича:
وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ
- „Ораларингиздан яхшиликка (Исломга ) даьват қиладиган, маъруф ишларга буюриб, мункар ишлардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчидирлар". [3:104]
- „Ораларингиздан бир жамоат бўлсин...",- деганда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонлар орасида икки ишни амалга оширувчи жамоат мавжуд бўлишига буюрди. Биринчиси, эзгуликка, яъни Исломга даъват этиш. Иккинчиси, маъруф ишга буюриб, мункар ишдан қайтариш. Уюшган жамоатни вужудга келтиришга қаратилган бу буйруқ талаб бўлса-да, бироқ бу ўринда талабнинг қатъийлигига далолат қилувчи қарина(белги, ишора) бор, чунки “Ана ўшалар нажот топгувчидирлар”- деб уларни мақташлиги бу ишни қатъий талаб қилаётганига ишора, яъни ушбу уюшган жамоат бажариши учун оят белгилаб берган - Исломга даъват қилишлик ва маъруф ишга буюриб, мункар ишдан қайтариш - ишини бажариш мусулмонларга фарздир. Шуникгдек, бунга далолат қилувчи кўплаб оят ва ҳадисларда ҳам бу собитдир. Расулуллоҳ САВ дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта маъруф ишга буюрасизлар, мункар ишдан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ ўз даргоҳидан сизларга азоб-уқубат жўнатиши мумкин. Кейин Ундан дуо қилиб сўрасанглар ҳам дуоларингиз қабул бўлмагай». Бу ҳадис ундаги талаб қатьий талаб ва ундаги буйруқ вожиб буйрук эканига далилдир.
Бу уюшган жамоатни сиёсий ҳизб бўлиши керак; бир жиҳатдан оят мусулмонлар ораларидан бир жамоатни барпо қилишларини талаб қилаётган бўлса, яна бир жиҳатдан оят мана шу жамоат фаолияти(қиладиган иши)ни Исломга даъват қилиш, маъруф ишга буюриб, мункар ишдан қайтаришга қаратиш кераклигини белгилаб берган. Маъруф ишга буюриб, мункар ишдан қайтариш ҳукумат раҳбарларини ҳам маъруф ишга буюриб, мункар ишдан қайтаришни ўз ичига олади. Балки бу маъруф ишга буюриб, мункар ишдан қайтаришга оид ишларнинг энг муҳимларидандир. Чунки ҳукумат раҳбарларини муҳосаба қилиш ва уларга йўл-йўриқ кўрсатиш, сиёсий фаолият бўлибгина қолмай, балки у энг муҳим сиёсий иш ва сиёсий ҳизблар фаолиятининг энг кўзга ташланадиган жиҳатидир.
Мана шу жиҳатдан ҳам оят сиёсий ҳизбларни барпо қилиш вожиблигига далолат қилди.
Лекин оят уюшмаларни фақат исломий ҳизб бўлишга чеклади, Чунки оят белгилаган муҳим ишлар, Ислом аҳкомларига биноан Исломга даъват қилиш ва маъруф ишга буюриб, мункар ишдан қайтаришдир. Бу ишларни фақат исломий уюшма ва ҳизбларгина бажариши мумкин. Буни бажариш ҳар бир даврда, то қиёматгача мусулмоларга фарзи кифоя бўлиб қолади, бу ишлар бажарилган бўлса қолган мусулмонлардан соқит бўлади. Аммо у ишлар бажарилмаётган бўлса, то бажарулгунча барча мусулмонлар зиммасида фарз бўлиб қолаверади. Бу фарзни бир даврга ёки маълум бир сифатдаги мусулмонларга ҳослаб қўйиш жоҳилликдир, чунки ҳамма ҳукмлар маълум бир шахсларнинг воқесига ечим бўлиб келган. Агар ўша ҳукмни ўша воқеага ҳословчи далил бўмаса, у ҳукм умумийлигича қолади. Агар бу сифат “Қурон ва ҳадис”ни ҳаётига асос қилганлар дейилса унда тўғри бўлади.
Исломий ҳизб Ислом ақидасига асосланиб, у исломий фикрлар, аҳкомлар ва муаммоларга исломий ечимларини табанний қилади ва унинг фаолият тариқати Расулуллоҳ(с.а.в)нинг фаолият тариқати бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал ибрат-намуна бордир. [33:21]
Шунинг учун ҳам мусулмонлар ўртасидаги уюшиш фикрат(ҳаёт қандай бўлиши) ва тариқат(уни қандай амалга ошириш) жиҳатидан Ислом асосидан бошқа асосга барпо бўлиши мумкин эмас. Чунки Аллоҳ Таоло мусулмонларни мана шунга буюрган ва ёлғиз Исломгина бу ҳаётда яроқли мабдадир. Ислом инсон фитратига мос келадиган оламшумул мабдадир. У инсонни инсон деган эътиборда муаммоларига ечим беради. Ғариза ва аъзо эътиёжларидан иборат ҳаётий қувватларини муолажа қилади ва уларни тартибга солади. Ғариза ва аъзо эътиёжларининг бирини жиловлаб, иккинчисини бўш қўйиб ёки бирининг ҳисобига иккинчисини қондирмай, балки ҳаммасини нозик дид билан тўғри тартибга солади. Демак, Ислом ҳаётнинг барча ишларини тартиб-интизомга солувчи кенг қамровли мабдадир.
Шунингдек, Ислом ҳукмронлиги йўқолиб, ўрнига куфр салтанати келиб қолганда, бундай жамоа ёки ҳизбга Ислом ҳаётини яна қайта бошлаш ва Исломни тўла тадбиқ қиладиган Халифани сайлаш вазифаси ҳам қўшилади, яъни Ҳалифани сайлаш ҳам мазкур жамоа ёки ҳизбнинг вазифаси бўлади. Агар бу иш амалга ошмаса ҳамма мусулмонлар уни амалга оширишга киришиши фарз бўлади. Таниқлик олимларимиз, муфтиларимиз бу ҳақиқатни Умматга тушунтиришяпдими?, йўқ, ундай эмас, балки ақлга асосланиб, куфни файдасига шариатни ўзгартиришга интилиб, бошқаларни ҳам шунга ўралаштириш учун чиройли сўзлардан файдаланишиб, ўзларига ишонга мусулмонларни алдашяпди, кофирларга малайлик қилишяпди. Шариат айтилса унга қулоқ солиб, итоат қилиш ўрнига ундан қочишяпди, золимлардан қўрқишяпди. Росулуллоҳ(с.а.в) айтади:
«إِذَا رَأَيْتَ أُمَّتِي تَهَابُ الظَّالِمَ أَنْ تَقُولَ لَهُ أَنْتَ ظَالِمٌ فَقَدْ تُوُدِّعَ مِنْهُمْ»
«Агар Умматимни золимга – сен золимсан, дейишдан қўрқаётганини кўрсангиз, бас, ундайларни тарк қилинади (яъни тарк қилинг)» (Имом Аҳмад ривояти).
Аллоҳ Таоло айтади:
سَأَصْرِفُ عَنْ آيَاتِي الَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِلِينَ
Энди ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят-мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри - ҳақ йўлни кўрсалар уни (ўзлар учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат — нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман). Бунга сабаб улар Бизнинг оятларимизни ёлғон деганлари ва у оятлардан ғофил бўлиб олганларидир. (7:146)
Аммо ҳолис мусулмонларга шуни яна такрор айтамизки, Ислом билан бошқарадиган Ҳалифа йўқ бўлган ва куфр ҳукми ҳаётни бошқараётган бугунги кунимизда энг зарур фарзни бажариш учун бор кучни сарфлаш шариат талабидир, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) вафотларидан сўнг мусулмонлар олдида тўрт фарз бирданига рўпарў келди, яъни Росулуллоҳ(с.а.в)нинг муборак жасадларини дафн қилиш, муртадларни жазолаш, Усома бинни Зайд бошчилигидаги қўшинни жиҳодга сафарбар қилиш ва мусулмонларни Ислом билан бошқарадиган Ҳалифани сайлаш. Шунда саҳобаи киромлар(р.а)дан бир жамоа ўзларидан бир кишини (яъни Абу Бакр(р.а)ни) Ҳалифа қилиб сайлаш билан машғул бўлдилар ва бошқа фарзларни кейинга сурдилар. Бу эса ижмо бўлиб, мусулмонларни Ислом билан бошқарадиган, уни тўла тадбиқ қиладиган ва бутун оламга Исломни етказиш учун Умматга бошчилик қиладиган Ҳалифани сайлаш энг зарур фарз эканлигини англатади. Бу фарзни адо қилишни ҳам Росулуллоҳ(с.а.в)дан, унинг куфрни ўрнига Ислом салтанатини олиб келиш учун қилган ишларидан намуна олган ҳолда бажаришимиз вожиб ва бу ҳақиқатни Умматга етказишимиз керак. Аллоҳ Таоло айтади:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал ибрат-намуна бордир. [33:21]
Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَا تَلْبِسُوا الْحَقَّ بِالْبَاطِلِ وَتَكْتُمُوا الْحَقَّ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ
Ҳақни ботилга аралаштирманглар ва билган ҳолингизда ҳақни беркитманглар. (2:42)
Муттақий
|