Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Такси
adu
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Такси
        February 1, 2015, 16:25
Иқтибос

А-алайкум. Савол.
1чиси) Россияда таксида ишлаётган биродарларимиз куп. шунаканги холатлар булиб колади,машинага чиккан килиентлар,саунага,сипирт магазинга ёки фохишахонага олиб бор деб,Уларни олиб бориш жоизми( ёки якка холда кизлар чикишади бу хилватга кирадими?) (офитцальный такси паркдагиларчи)..

2чиси) 2-хоналик квартирада 2та оила яни бир хонасида эр-хотин 2чи хонасида яна эр-хотин 6-4яшар болоси билан яшашлиги жоизми?(бирини эри ишдалигида иккинчисини эри уйда булиб колса)..лекин аёллари доим уйда булишади.

3чиси) Япон Хитой ёки Европа Кафе-Ресторанларида балик таомлари пишириладигон булса ишласа буладими? Ошхонасини ичида) лекин таом ейилодигон залида спирт ичимлиги ичилса.

4чиси) Лифт хакидаги саволга жавобиларни кенгрок клиб берсанглар. яни лифтга 2-3-4-7-9чи каватларга кушниси ёки нотаниш номахрам билан(эркак аёл) кутарилиши мумкинмасми?

Аввалдан рахмат жавоб учун. Иложи булса тезрок жавоб берсанглар..

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Такси
        February 1, 2015, 17:14
Иқтибос

Ва алаййкум ассалом
1) Биринчи саволга жавоб: Бу саволда аник бузуқчилик ёки ҳаром ҳакида гап боряпти, муслим таксис гарчи бу ҳаромларни ўзи бажармаётган бўлса ҳам уни ривожидан ўзини сақлаши лозим. Энди якка ҳолда ҳар қандай номаҳрам аёл билан йўлда юриш хилват ҳисобланади.
2) Иккинчи саволга жавоб: Икки хоналик квартширани ҳар икки хонасида биттадан оилга (агар хилват бўлмаса) яшашлигидан ман қиладиган очиқ ҳужжат йўқ, бироқ бу ҳол жуда кўп ёмон нарсаларга сабаб бўлиши мумкин шунинг учун мусулмон шахс бундай истиқоматдан узок бўлгани яхши.
3) Учинчи саволга жавоб: Шаръан ҳаром махсулотлардан таом пиширилмайдиган кафе-рестаранларда ишлаш жоиз. Шу спитнли ичимликлар кафени ўзида сотилмайдиган бўлса бундай кафеда ишлаш жоиз
4) Тўртинчи саволга жавоб: Хилватда қолишни маъноси эркак ва аёлнинг бирор киши уларни изнисиз кираолмайдиган жойда бирга бўлишидир, энди ана шу ўзингиз чиқадиган лифтда шу ҳолат борми бунга ўзиз ҳукм килинг.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.039 seconds.