Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Имоми Аъзам
bakr
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Имоми Аъзам
        February 5, 2015, 10:22
Иқтибос

Аcсаламу алайкум Туркистон.Имоми Aъзам раҳимаҳуллоҳи алайҳ Ҳалифасиз яшаш мумкин эмаслиги ҳақида ижтиҳод қилганми ёки йўқми, Агар бундай ижтиҳод қилмаган бўлса у киши Ҳалифалик давлати даврида яшагани учун шурдай бўлганми.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Имоми Аъзам
        February 5, 2015, 16:47
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа(р.) Ҳалифасиз яшаш мумкин эмаслиги тўғрисида ижтиҳод қилмаган. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа(р.ҳ)нинг; «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, у менинг мазҳабим. Менинг гапимни ташланглар»,-деган машҳур гапларидан аввалги имомлар ҳадисдаги очиқ келган мавзуларда талашишмаган ва улар ҳаёлий нарсалар борасида ҳам ижтиҳодлар қилишмаган ва жумъа намозидаги “султон”ни, яъни Халифа, волий ва ҳокимни жумъа намозида иштирок этишини шарт қилишидан бу мавзуъда қандай райда эканлиги кўриниб туради. Ибн Ҳанбал Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилди, Набий (с.а.в) дедилар:

«لاَ يَحِلُّ لِثَلاَثَةِ نَفَرٍ يَكُونُونَ بِأَرْضِ فَلاَةٍ إِلاَّ أَمَّرُوا عَلَيْهِمْ أَحَدَهُمْ»
«Саҳро ерида бўлган уч кишига ўзларига битталарини амир қилиб олмасликлари ҳалол бўлмайди».

Муслим Жобирдан Росулуллоҳ(с.а.в)нинг видолашув хутбасида шундай деганини ривоят қилди:«Сизларга шундай нарсани қолдиряпманки, унга маҳкам ёпишсангиз ундан кейин асло адашмайсизлар. У Аллоҳнинг Китобидир». Аллоҳ Таоло айтади: «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
Пайғамбаримиз шундай деганлар: «Мен сизларга икки нарса қолдирдим, модомики агар ўша иккисига маҳкам ёпишсанглар ҳеч йўлдан адашмайсизлар. У икки нарса Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннатидир». Бу ҳадисни имом Молик Маватто китобида келтирган. Пайғамбаримиз(с.а.в) ўз ҳадисида очиқ айтиб қўйган: Муслим Нофеънинг шундай деганини ривоят қилди: Ибн Умар менга бундай деди: мен Росулуллоҳ (с.а.в)нинг шундай деганини эшитдим:

«مَنْ خَلَعَ يَدَاً مِنْ طَاعَةٍ لَقِيَ اللَّهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ حُجَّةَ لَهُ، وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Кимки итоатдан бош тортса қиёмат куни Аллоҳга ҳужжати йўқ ҳолда йўлиқади. Кимки бўйнида байъат йўқ ҳолда ўлса жоҳилият ўлими билан ўлибди». Демак Набий (с.а.в) ҳар бир мусулмонга бўйнида байъат бўлишини фарз қилди, бўйнида байъатсиз ҳолда ўлган кимсани жоҳилият ўлими билан ўлибди, деб сифатлади. Байъат эса фақат Халифага берилади, бошқа ҳеч кимга берилмайди. Бу мавзуъда саҳобаи киромларнинг ижмолари ёрқин далилдир. Росулуллоҳ(с.а.в) вафотларидан сўнг мусулмонлар олдида тўрт фарз бирданига рўпарў келди, яъни Росулуллоҳ(с.а.в)нинг муборак жасадларини дафн қилиш, муртадларни жазолаш, Усома бинни Зайд бошчилигидаги қўшинни жиҳодга сафарбар қилиш ва мусулмонларни Ислом билан бошқарадиган Халифани сайлаш. Шунда саҳобаи киром (р.а)лар ўзларидан бир кишини (яъни Абу Бакр(р.а)ни) Халифа қилиб сайлаш билан машғул бўлдилар ва бошқа фарзларни кейинга сурдилар. Бу эса ижмо бўлиб, мусулмонларни Ислом билан бошқарадиган, уни тўла тадбиқ қиладиган ва бутун оламга Исломни етказишда Умматга бошчилик қиладиган Халифани сайлаш энг зарур фарз эканлигини англатади.

Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.041 seconds.