Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Қурол аслаҳага эришишдан мақсад нима?
momin
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Қурол аслаҳага эришишдан мақсад нима?
        February 5, 2015, 10:05
Иқтибос

Биринчи савол: Ўзбекистон Американинг Афғонистондан қайтаётган ҳарбий техника ва қурол яроғларига - гарчи чанг босиб қолган бўлса ҳам бизга бўлаверади, деб - кўз тикаётгани ҳақида хабарлар янграмоқда. Бундан мақсад нима? Қўшниларини кўзини қўрқитиш учун Ўрта Осиёдаги давлатлар ичида энг қудратли давлат мақомига эришмоқчими ёки Араб баҳори каби эҳтимолдан ҳоли бўлмаган қўзғалишни бостириш учунми?
Иккинчи савол: Америка бу талабларга рози бўлса - бошқа иложи йўқ бўлса ҳам керак - Россия бунга қандай тепки кўрсатиши мумкин?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Қурол аслаҳага эришишдан мақсад нима?
        February 5, 2015, 16:35
Иқтибос

Жавоб: Албатта НАТОнинг қолган қутган қуроллари хам, Ўзбекистонни минтақадаги энг қудратли давлатга айлантиради. Лекин Ўзбекистонни бу ишдан кутаётган бир неча мақсадлари бор.
1.Россиядан ҳарбий техникадаги боғлиқликдан қутилиш.
2.АҚШ билан шу тариқа хар томонлама алоқаларн давомли кучайтириш.
3.Каримов ўзининг бошқарув режмини тахтда мумкин қадар узоқроқ ушлаб туриш ва хоказо.....
Бу ишнинг салбий оқибатлари ҳам оз эмас, лекин халқаро сиёсатда Россиянинг мавқейи тоборо тубанлаб кетётган бир пайтда, у Каримовни режимига қарши информация хужумини ва хар қанақанги бошқа хужумларни ҳам қайтара олмайди. Шунинг учун Каримов АҚШ билан бирга бўлишга ва унинг манфаатларига мослашишга мажбур.
2-чи саволга жавоб. Россия албатта бу ишларга тек қараб тураётгани йўқ. ОДКБга аъзо давлатларни ташқи харбий хужумлардан биргалашиб ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилиши, сўнг шу шартномага суяниб Сўх воқеасида Қирғизстонни ўзини Ўзбекистонга нисбатан беписант ва агрессив тутиши.
Сув масаласида муаммолар келтириб чиқариши мумкин, режимга қарши диний ёки миллий кескинликлар келтириб чиқаришга уринади. Бу ишларни кўпроқ атроф қўшни давлатларида, унга таъсир қилиши мумкин бўладиган тарзда уюштиришга интилади. қисқаси тек қараб турмайди.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.035 seconds.