Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: siyosat va uning hukmi
Abduqodir
Новичок
Св-Жв: 14
Permalink
Post siyosat va uning hukmi
        February 5, 2015, 09:53
Иқтибос

Assalomu aleykum vr. vb.
Siyosat nima? Bugungi kunda biz musulmonlar siyosatni kuzatishligimizning shar'iy hukmi qanday?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: siyosat va uning hukmi
        February 5, 2015, 16:29
Иқтибос

Сиёсат сўзи бизга араб тилидан кириб келган. Уламоларимиз араб тили муҳим, Исломни тушуниш учун уни ҳамма мусулмонлар ўрганишлари шарт, дейишади. Бу гапга қўшиламиз. Лекин минг афсуски, улар араб тили олимлари бўла туриб, арабча «сиёсат» сўзининг маъносини кўпчилиги билмас экан. Агар луғат китобларига мурожаат қилсак «сиёсат» сўзи бошқариш, яъни буюриш ва тақиқлаш маъносида эканини билиб оламиз. Халққа сиёсат юргизиш уларни бошқаришдир. Хуллас, сиёсат халқнинг ички ва ташқи ишларини бошқаришдир. У давлат томонидан ҳам бўлади, Уммат томонидан ҳам бўлади. Ҳокимиятни давлат бошқаради, Уммат эса давлатни назорат қилиб туради. Шу маънода Пайғамбаримиз С.А.В. бундай деганлар:

- «Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўладилар. Кўп бўладилар. (Саҳобалар бизни нимага буюрасиз? - деб сўрашди. Айтдиларки): Энг биринчисининг, яна бирин-чисининг байъатига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини ўзларига беринглар. Зеро, Аллоҳ улардан раият (фуқаро)ни қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». Муслим ривояти. Бану Исроилга пайғамбарларнинг сиёсат юргизиши уларни бошқариши, уларга амру- фармонлар бериши, тақиқловчи ҳукмлар чиқаришидир. Ислом тилида, ҳадис ифодасида сиёсат сўзи мана шундай тушунилади. Мафкуравий ҳужумлар, ахборот воситаларидаги кўзбўямачиликлар оқибатида одамлар сиёсатни алдаш, хиёнат, ёлғончилик, иккиюзламачилик, деб тушунадиган бўлиб қолишди. Шунинг учун сиёсат нажосатдир, фоҳишадир деган гаплар-иборалар пайдо бўлди. Баъзи одамлар, «Эй биродар, бу китоб сиёсат ҳақида экан, биз эса масжиддамиз, масжидга сиёсатнинг кириши дуруст эмас, илтимос, сиёсатингизни масжиддан олиб чиқиб кетинг», дейишагача боришди. Хуллас, сиёсат дейилганда мунофиқлик тушуниладиган бўлди. Аслида эса сиёсат бошқа, мунофиқлик бошқа, сиёсатчи бошқа, мунофиқ бошқа. Ислом ибодат ва аҳлоққагина доир дин эмас, сиёсат, ҳукумат, иқтисод, муомала, жиноят ва бошқа соҳаларда ўз ҳукмини айтувчи диндир.

– „Ва сизга - ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни - Қуръонни нозил қилдик". [16:89]
Ва айтади:

– „Китобда бирон нарсани эътиборсиз қолдирмадик". [6:38]
Яна айтади:

– „Сизлар ихтилоф қилган ҳар бир нарсанинг ҳукми Аллоҳга қайтарилур". [42:10]
У инсониятни муайян ҳукмлар билан бошқариш учун келган. У тинчлик-осойишталикни, адолатни, тарафкашлик қилмасликни, фуқаронинг ҳуқуқларини қарор топтиришни талаб қилади. Бу ишларни Халифалик давлатисиз амалга ошириб бўлмайди. Демак, сиёсат бу бошқариш. Ким шу бошқариш билан машғул бўлса у сиёсатчи бўлади. Аммо сиёсий хабарларни тарқатувчилар улар журналистлардир, сиёсатчилар эмас. Сиёсат ҳақидаги терминларни, илмларни билган одам ҳам сиёсатчи эмас, балки сиёсат бўйичи олимдир. Сиёсий ҳабарларни билувчи ҳам сиёсатчи эмас, балки ҳеч ким ўқимайдиган журналлар ёки арҳивдаги маълумотлар каби, изласанг ҳамма нарса бор, лекин ҳалққа ёки ҳалқни бошқараётганларга ҳеч қандай таъсири йўқ, дабдабали сўзлар эгаси бўлган каззоб бўлади, чунки сиёсатчи ўз ҳалқига, давлатига ёки ўзга халқ-давлатларга, лоақал ўз яқинларига таъсирини ўтказади ва ўз ғояси томон юргизади. Сиёсат билан шуғулланиш ҳар бир мусулмонга фарзи айндир. Пайғамбаримиз С.А.В. дедилар: -“Кимки Аллоҳдан ўзгани ғамида тонг оттирса, у Аллоҳдан йироқда. Кимки мусулмонлар ҳақида қайғурмасдан тонг оттирса, мусулмонлардан эмас” Бу ишни ҳаёт-мамот масаласи қилиб олишимиз керак. Пайғамбаримиз С.А.В.: - “Эй амаки, Аллоҳга қасам, агар шу ишни ташла деб, ўнг қўлимга қуёшни ва чап қўлимга ойни қўйсалар ҳам, ташламайман ё Аллоҳ уни намоён қилади ё шу йўлда ҳалок бўламан”,- деб, буни ҳаёт-мамот масаласи қилганлиги биз учун намунадир.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.