Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Тахажжуд
umuhtor
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Тахажжуд
        February 5, 2015, 09:46
Иқтибос

Ассалом алайкум
1.Бир киши балоғатга етгандан кейин яъни 20 ёшидан намоз бошлаган, Энди у киши тахажжуд ўқиши мумкинми ёки қолдирган намозини ўқийдими.
2.Аёлларни бошига масх тортишни кенгроқ тушинтириб берсанглар, аввалда аёллар сочини иккита қилиб ўриб ўртанги ярмадан бошини хаммасига масх тортишарди, хозирда аёллар сочларини орқага турмаклаб бошини тўртдан бирига масх тортишяпди, фарзни адо қиладию суннат тарк бўляпди, шу ишлари тўғрими.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Тахажжуд
        February 5, 2015, 16:24
Иқтибос

Ж: масҳ тортиш дегани қўлни айтилган жойга текказиш, суртишга айтилади. М: қўлини сочиққа арт дейилса 50-70см.лик сочиқни ҳамма жойига артиб чиқиш тушунилмайди, балки озгина жойига артиш билан юқоридаги буйруқ бажарилди деб тушунилади. Ҳадисларда келган бошга масҳ тортишдан ҳам қўлни бошга суртишни қасд қиляпди, соч чиққан ҳар бир жойга қўлни текказиш шарт эмас, балки қўлни бошга суртиш билан масҳ тортиш бўлади. Лекин фарз адо бўлиши учун бошнинг (тўртдан бири)га суртиш керак, салла ёки рўмолни ечмасдан пешонасидан қўлни киргизиб қўйиши билан ҳам адо бўлади. Ҳаммасига масҳ тортиш, яъни суннат ҳам адо бўлиши учун ярмидан кўпроғига қўлини суртиш керак. Қўлни пешонадан бўйнигача суртиш керак, шунда ҳам ҳамма сочга тегиш керак дегани тушунилмайди, балки қўли билан бир силаш керак. Суннут мукаммал бўлиши учун орқадан олдига ҳам қайтариш керак. Бошга масҳ тортиш дегандан албатта терисига тегиш керак ёки ҳамма жойига тегиш керак дегани тушунилмайди, ҳатто баъзи мужтаҳидлар рўмолни устидан тортиш ҳам кифоя дейишган. Ҳеч қандай узрсиз ҳам суннатни тарк қилишда гуноҳкор бўлмайди лекин суннатни бажаришлик билан эришиладиган савобдан махрум бўлади.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.031 seconds.