Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: хаворижлар
adu
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post хаворижлар
        February 5, 2015, 09:41
Иқтибос

Ассалому алайкум. Биз баъзида хаворижлар хақида эшитиб қоламиз. лекин менда аниқ ва тиниқ малумот йўқ. Илтимос шу хақда тиниқ ва аниқ малумот берсангиз. Хаворижлар асли ўзи ким ва исломдаги ўрни қанақа.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: хаворижлар
        February 5, 2015, 16:20
Иқтибос

“хавориж” асли “хориж”-“қарши чиқувчи”ни кўплиги, истилоҳ бўйича Халифага қарши чиқувчиларга “хавориж” ёки “хаворижлар” дейилади. Шаръий шартлар бўйича байъат йўли билан бўлган Халифага қарши қатъий хужжатсиз моддий куч билан қарши чиқувчиларнинг ҳар бири “хавориж”лардан бўлади. Расулуллоҳ С.А.В. дедилар: «Келажакда амирлар бўлади, сизлар уларни маъруф ишларга буюриб, мункар ишлардан қайтарасизлар. Ким маъруфга буюрса пок бўлади, ким мункардан қайтарса саломат қолади, лекин ким уларнинг ишларига рози бўлиб, эргашиб кетса...». Шунда сўрашди: «Уларга қарши урушамизми». Дедилар: «Йўқ, модомики намоз ўқир эканлар». ҳадисдан намоз ўқиш, Ислом билан ҳукм юритишдан киноядир. Имом Муслим ривоят қилган Авф ибн Моликнинг ҳадисида айтилди: «Эй Расулуллоҳ, уларга қарши қилич кўтариб урушамизми?» Дедилар: «Йўқ, модомики улар ораларингда намозни барпо этаётган эканлар». Убода ибн Сомит ривоят қилган ҳадисда: «Биз Расулуллоҳ С.А.В.га бошлиқлар билан бошлиқликни талашмасликка байъат бердик. Магар очиқ куфрни кўрсаларинг ва бу ҳақда сизларда Аллоҳ тарафидан ҳужжат бўлса (шундагина талашишингиз мумкин)».
Абу Авфо; Росулуллоҳ С.А.В.ни: “хаворижлар жаҳаннам итларидир”. Ва “ким уларни ўлдирса ёки улар уни ўлдиришса ўша одам учун “Тувбо” жаннати бўлсин” деганларини эшитганман, деб ривоят қилган. Улар осийлар бўлиб, қаттиқ тавба қилишлари талаб қилинади. Тавба қилишмаса ўлдириб юборилади. Хаворижларнинг аввалгилари Али (р.а)нинг Халифалик даврида чиқишган.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.