Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Сиёсат - Америка ва Рассия
sari
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Сиёсат - Америка ва Рассия
        February 5, 2015, 09:38
Иқтибос

Американинг Ўрта Осиё сиёсатида чекинганга ўхшаб кўринмоқда.
Масалан Тожигистон ва Қирғизистоннинг таможни саюзга қўшилиши Американи бу ерлардан бутунлай чиқиб кетишликка олиб келадими?
СССР даврига ўхшаб...

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Сиёсат - Америка ва Рассия
        February 5, 2015, 16:19
Иқтибос

Америка Ўрта Осиёдан чекинаётгани йўқ. Лекин Ўрта Осиё қарийб 80 йил Россиянинг бевосита мустамлакаси бўлиб келгани, хатто хозир ҳам сақофий мустамлакасидан қутула олмаётганини эътиборга олганда, АҚШга бу ерларга босим бериши анча муаммоли кечмоқда.
Хозирги унинг позицияси, Ўрта Осиёни мустамлака қилиб, у ерда бевосита жойлашиб олишдан аввал, Афғонистондан чиқиб кетиш муаммосини ва Россия билан Хитойга муаммо туғдириши мумкин бўлган стротегик минтақа деб қарайди.
АҚШнинг мустамлака қилишдаги кураш услуби, Россияникидан анча фарқ қилади. У халқаро сиёсатдаги нуфузи жуда катта бўлганидан, ишларга оламий тус бериб, халқаро қонунларни ишга солиб, вазиятни ўз манфаатларига қараб йўналтиради.
АҚШнинг Ўрта Осиёга бўлган қизиқишининг асосий сабаби ҳам, Россиянинг Евроосиё иттифоқи халқаро ташкилоти тузиши мумкинчиликларига қаршилик қилиш асосига қурилган.
Хозирги Ўрта Осиёдаги вазиятнинг кескинлиги ҳам шунда, яъни Россия ҳам Ўрта Осиёдан стротегик манфаатларини қолган манфаатларидан устун қўйиб, қолган иқтисодий сиёсий, сақофий мақсадларини иккинчи планга кўчирди. Бу АҚШ билан Россиянинг халқаро сиёсатдаги мавқеъларига алоқадор бўлган рақобатли ҳаракатлари, Ўрта Осиёга кўчганидан дарак беради.
Воқеъда худди шунақангига ўхшаш вазиятни Суриядаги қарама қаршиликларда кўриш мумкин.
Евро Осиё иттифоқининг СССРдан фарқи, унда коммунистик идиология бўлмайди. қолган томонларини деярли ўхшаш деса ҳам бўлади.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.031 seconds.