Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Халолми ёки?
rahim
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Халолми ёки?
        February 5, 2015, 09:36
Иқтибос

Ассалому Алайкум. Хурматли Туркистон куйидаги саволни беришга бир неча одамларни тортишуви сабаб бўлди. Базилари холол деса базилари харом деди. Аслида шарий хукми қандай. Савол: Пора бериб ишга кирган бўлса ёки ёлғон гапириб чет элга бориб ишласа топган пуллари халолми?

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Халолми ёки?
        February 5, 2015, 16:18
Иқтибос

Ва алайкум ассалом!
Жавоб: «Пора бериб ишга кирган бўлса ёки ёлғон гапириб чет элга бориб ишласа» деган саволда икки иш бор бўлиб, ҳар бирини ҳукмини алоҳида-алоҳида билиш керак; биринчиси-«пора берса ёки ёлғон гапирса» буларни ҳукми ҳаром ва ҳаммага маълум. Иккинчи иш эса-«ишга кирса ёки ишласа» буларни ҳукми ишлаган ишига боғлиқ. Агар шаръан ҳаром иш бўлса мумкин эмас, топган пули ҳам ҳаром бўлади. Ҳалол иш бўлса мумкин, пора берганлиги ёки ёлғон гапиргани бу ҳалол ишни ёки уни пулини ҳаром қилиб қўймайди. Фақат «пора берганлиги учун» ёки «ёлғон гапиргани учун» гунохкор бўлади ва жазоланади. Пора беришлик ёлғон гапиришлик харом.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.032 seconds.