Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Хизб ут-Тахрир аъзоларига нисбатан айтиладиган маломатлардан бири хакида
Mahmud
Новичок
Св-Жв: 15
Permalink
Post Хизб ут-Тахрир аъзоларига нисбатан айтиладиган маломатлардан бири хакида
        February 1, 2015, 16:15
Иқтибос

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Омма орасида баъзида Хизб аъзоларига нисбатан Хизбийлар кабр азобига ишонмайди деган шунинг учун улар акидадан адашгамн деган маломатларни эшитиб коламиз.
Бу масалани яхширок е'ритиб берсанглар илтимос Хизбийлар ростдан хам кабр азобига ишонмайдими
Кабр азобига ишонмаслик акидадан адашишми
Акида ту'г'ри деб тан олиниши учун у'зи нималарга ишониш керак

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Хизб ут-Тахрир аъзоларига нисбатан айтиладиган маломатлардан бири хакида
        February 1, 2015, 17:09
Иқтибос

Ва алейкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Оҳод хабар ақидаларда ҳужжат бўла олмайди
Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)га иймон келтириш у кишига итоат этиб, Суннатларини Исломнинг ақидаларию ҳукмларига далил қилишни вожиб этади. Оллоҳ Таоло айтади:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلاَ مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَنْ يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً مُبِينًا
– „Оллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган - буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Оллоҳнинг ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Оллоҳ ва Унинг пайғам-барига осий бўлса, бас, у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди“, [33:36]
وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ
– „Оллоҳга итоат этингиз ва пайғамбарга бўйсунингиз!“, [64:12]
وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا
– „Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар“, [59:7]
Бироқ, Суннатни далил қилиб келтириш далил сифатида келтирилаётган нарсадан фарқланади. Агар далил қилиб келтирилаётган нарсада занн (гумон) ғолиб келса, «Расулуллоҳ(с.а.в) гапирганлар» деган фикр билан уни олиш мумкин, лекин «Расулуллоҳ(с.а.в) айтганлар» деб аниқ ишонган нарсани далил қилиб келтириш афзал. Аммо қатъийлик ва аниқлик вожиб бўлган нарсада «Расулуллоҳ(с.а.в) албатта айтганлар» деб ишонган нарсанигина далил қилинади, занн аниқ нарсаларга далилга ўтмайди. Чунки қатъийлик ва аниқлик талаб қилинганда аниқ нарсагина далил бўлади.
Шаръий ҳукмда «Бу Оллоҳнинг ҳукми» деган занн ғолиб бўлганда далил қилиш мумкин ва унга эргашиш вожиб. Шундан келиб чиқадики, шаръий ҳукмнинг далили «занний», яъни гумонли бўлиши мумкин. Бу «заннийлик» субутида бўладими, далолатидами фарқи йўқ. Шунинг учун ҳам оҳод хабар шаръий ҳукмга далил бўлади. Расулуллоҳ(с.а.в) ҳам ҳукм чиқаришда оҳод хабарни олганлар ва ҳадиснинг ривоятида уни қабул қилишга даъват этдилар ва саҳобалар ҳам шаръий ҳукмларда уни олишди. Ақида эса воқега мувофиқ бўлган далилдан келиб чиққан жазмий тасдиқдир. Ақиданинг ҳақиқати ва воқеи шу бўлар экан, унинг далили жазмий тасдиқни пайдо қилиши зарур. Қачонки ақиданинг далили қатъий исботлансагина у қатъий тасдиқ бўлиши мумкин. Чунки, «занний далил» қатъийликка олиб бориши маҳол, шунинг учун ҳам қатъий нарсага далил бўла олмайди. Оҳод хабар ақидага далил бўла олмайди, чунки у заннийдир, ақида эса қатъий бўлиши керак. Оллоҳ Таоло ҳам Қуръони Каримда заннга эргашишни қоралайди:
مَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلاَّ اتِّبَاعَ الظَّنِّ
– „У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос“, [4:157]
وَمَا يَتَّبِعُ أَكْثَرُهُمْ إِلاَّ ظَنًّا إِنَّ الظَّنَّ لاَ يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئًا
– „Уларнинг кўплари жонли-жонсиз бутларга сиғинишларида фақат гумонга эргашадилар, холос. Гумон эса бирон нарсада ҳақиқатнинг ўрнини босолмайди“, [10:36]
وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ
– „Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Оллоҳнинг йўлидан оздирурлар“, [6:116]
إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
– „Улар фақат гумонга эргашадилар-а!“ [53:23]
إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ
– „Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!“ [53:23]
وَمَا لَهُمْ بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَإِنَّ الظَّنَّ لاَ يُغْنِي مِنَ الْحَقِّ شَيْئًا
– „Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда (яъни, фаришталарнинг қайси жинсдан эканлиги ҳақида) бирон билим-ҳужжат йўқдир. Улар фақат гумон-тахминга эргашурлар, холос. Аниқки, гумон ҳақиқатдан бирон нарсанинг ўрнига ўтмас!“ [53:28]
Бу оятлар ақидаларда заннга эргашадиганларни очиқ ёмонлаяпти. Уларни ёмонлаб, қатъий танқид қилиш заннга эргашишдан қайтаришга далил бўлади. Хабарул оҳод заннийдир, уни ақидага далил қилиб келтириш ақидаларда зоннга, яъни гумонга эргашишдир. Буни Қуръони Карим қоралайди. Шаръий далил ва ақиданинг воқеи, ақидаларга занний далил билан ҳужжат келтириш, унда келган нарсага эътиқод қилиш вожиб эмаслигини кўрсатиб турибди. Шунга биноан, оҳод хабар ақидаларда ҳужжат бўлолмайди.
Бу оятлар ақидаларнинг ўзига тегишли, улар шаръий ҳукмларга тааллуқли эмас. Чунки, Оллоҳ Таоло ақидада заннга эргашишни адашиш деб эътибор қилади:
إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ وَمَا تَهْوَى الأَنْفُسُ
– „Улар фақат гумонга ва ҳавойи-нафсларига эргашадилар-а!“ [53:23]
оятини мана бу оятдан кейин зикр қилди:
أَفَرَأَيْتُمُ اللاَّتَ وَالْعُزَّى وَمَنَاةَ الثَّالِثَةَ الأُخْرَى  أَلَكُمُ الذَّكَرُ وَلَهُ الأُنثَى 0 تِلْكَ إِذًا قِسْمَةٌ ضِيزَى  إِنْ هِيَ إِلاَّ أَسْمَاءٌ سَمَّيْتُمُوهَا أَنْتُمْ وَآبَاؤُكُمْ مَا أَنزَلَ اللَّهُ بِهَا مِنْ سُلْطَانٍ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ 
– „(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) - «Лот», «Уззо» ва яна учинчилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?! (Сизлар ўша бут-санамларни ва фаришталарни «Оллоҳнинг қизлари» дейсизлар, демак) эркак (жинси) сизларники-ю, аёл (жинси) У зотникими?! У ҳолда бу адолатсиз тақсим-ку?! У (ном)лар фақат сизлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Оллоҳ улар(га ибодат қилиш) ҳақида бирон ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)ларга (пайғамбар  воситаларида) Парвардигор томонидан ҳидоят (Қуръон) келиб турган ҳолда улар фақат гумонга эргашадилар-а“, [53:19-23]
бу эса жумланинг мавзуси ақида эканлигидан далолат беради. Оллоҳ Таоло айтади:
وَإِنْ تُطِعْ أَكْثَرَ مَنْ فِي الأَرْضِ يُضِلُّوكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ إِنْ يَتَّبِعُونَ إِلاَّ الظَّنَّ
– „Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Оллоҳнинг йўлидан оздирурлар. Зотан улар фақат гумонларигагина эргашурлар, холос“. [6:116]
Оллоҳ Таоло адашиш-куфрни заннга эргашишдан келиб чиқяпти деб эътибор қилади. Бу - оятларнинг мавзуси ақида эканини исботлайди.
Иккинчидан, Расулуллоҳ (с.а.в) оҳод хабар билан ҳукм қилганлари ва у кишининг даврларида мусулмонлар шаръий ҳукмларда оҳод хабарни олганлари ва Расулуллоҳ (с.а.в) уларни қувватлаганлари собит бўлган. У кишининг ҳадислари оятларни шаръий ҳукмдан бошқага, яъни ақидаларга хослаган. Баъзи оятлар умумий бўлишига қарамасдан, шаръий ҳукмларни ақидадан ажратган.
Аммо Расулуллоҳ (с.а.в) подшоҳларга ва ўз омилларига битта кишини элчи қилиб юборганлари, саҳобалар «Каъбага қараб бурилишларига бўлган буйруқ» ва «ароқ ҳаром қилинганлигига» ўхшаш Расулуллоҳ (с.а.в)нинг хабарларини бир кишидан олганлари, Алийнинг ўзини одамларга «Тавба» сурасини ўқиб беришга юборганлари, ақидада оҳод хабар қабул қилинганига эмас, балки етказишда, хоҳ у шаръий ҳукмни, хоҳ Исломни етказиш бўлсин, оҳод хабар қабул қилинганидан далолат беради. Исломни етказишнинг қабули ақидани қабул қилиш эмас, чунки Ислом ҳақида маълумот олиш хабарни қабул этишдир, ақидани эмас. Бунинг далили шуки, хабар етказилган киши олган маълумотиҳақида ақлини ишлатиши лозим. Агар унга қатъий далил келтирилса, уни қабул қилади, инкор этгани учун эса жавоб беради. Ислом ҳақидаги хабарни қабул қилмаслик куфр ҳисобланмайди, лекин яқиний далил қойим бўлган Исломни тарк қилиш куфр ҳисобланади. Шунга биноан, Исломни етказиш ақидадан деб ҳисобланмайди. Оҳод хабарни қабул қилишда ихтилоф йўқ. Баён этилган ҳодисаларнинг ҳаммаси етказишга - Исломни ё Қуръонни ёки ҳукмларни етказишга тааллуқли. Ақидага оҳод хабар далил қилиб келтирилганига бирон далил йўқ.
Шунга биноан ақиданинг далили қатъий, яъни Қуръон ёки мутавотир ҳадис бўлиши керак. Албатта, Қуръон ёки мутавотир ҳадисдаги далилнинг далолати қатъий бўлсагина уни олиш вожиб, бўйин товлаган киши кофир бўлади. Аммо далили оҳод хабар бўлса, уни олиш вожиб эмас ва уни инкор этган киши кофир ҳисобланмайди. Чунки ҳадис, гарчи саҳиҳ бўлса-да, оҳод йўли билан келтирилса, унинг ҳадислигига, яъни Расулуллоҳ (с.а.в) айтганларига ишониш вожиб эмас. Бу жиҳатдан Қуръон ҳам худди шунга ўхшайди. Қуръон бизга тавотур йўли билан етказилган. Шунинг учун унга эътиқод қилиш вожиб ва уни рад этган киши кофир бўлади. Аммо Қуръондан деб оҳод хабар йўли билан мана бу оят ривоят қилинган:
الشيخ والشيخة اذا زنيا فارجموهما البتة نكالا من الله والله عزيز حكيم
Бу оят оҳод йўли билан ривоят қилинганлиги учун Қуръондан деб ҳисобланмайди, гарчи бу Қуръондан дейилган бўлса ҳам, унга эътиқод қилиш вожиб эмас. Чунки у оҳод йўли билан ривоят қилинганлиги уни Қуръондан эканлигини инкор этади. Оҳод хабар ҳам, гарчи «бу ҳадис» деб ривоят қилинса-да, шунга ўхшайди. Чунки унинг ривояти оҳод йўли билан эканлиги уни ҳадис деб ҳисоблашни ва унга эътиқод қилиш вожиблигини нафий қилади.

АҚИДА ВА ШАРЪИЙ ҲУКМ ОРАСИДАГИ ФАРҚ
Ақида калимасининг луғавий маъноси қалб қатъий ишонган нарса демакдир. Бу тасдиқ умумий бўлиб, барча нарсанинг тасдиқини ўз ичига олади. Лекин бир нарсани тасдиқлашда тасдиқ қилинаётган нарсага қаралади, агар у асосий иш ёки асосий ишдан келиб чиққан бўлса, уни ақида деб номлаш мумкин. Чунки у бошқа нарсалар учун асосий ўлчовга ярайди. Натижада қалб уни қатъий тасдиқлашининг ҳаётда сезиларли таъсири бўлади. Агар тасдиқланаётган нарса асосий нарса бўлмаса, ёки асосий нарсадан келиб чиқмаса, у ақида саналмайди. Чунки уни қалбдан тасдиқ этишнинг ҳаётда ҳеч қандай таъсири йўқ ва унга эътиқод қилишнинг воқеи ёки фойдаси бўлмайди. Агар бирор нарсани қалбан тасдиқ этишнинг бошқа ишларга таъсири бўлиб, уни тасдиқлаш ёки инкор қилишга ундаса, у ақида ҳисобланади.
Ақида инсон, коинот ва ҳаёт ҳақидаги, дунё ҳаётидан аввалги вужуд ҳамда дунё ҳаётидан кейинги ҳаёт ҳақидаги, дунё ҳаётининг аввалги вужудга ҳамда кейинги ҳаётга алоқадорлиги ҳақидаги куллий (яхлит) фикрдан иборатдир. Бу барча ақидаларнинг, шу жумладан Ислом ақидасининг таърифидир. Ғайб нарсаларга ишониш ҳам ақида жумласига киради. Оллоҳга, унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қазо ва қадарнинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Оллоҳ Таолодан эканлигига иймон келтириш Ислом ақидасидир. Жаннатга, дўзахга, фаришталар ва шайтонларга иймон келтириш ҳамда ҳис этилмайдиган ғайб нарсаларга тааллуқли фикр ва хабарларга ишониш ҳам ақидадан.
Шаръий ҳукмлар эса Шореъ (шариат эгаси)нинг бандаларнинг феълларига тааллуқли буйруғидир. Бошқача қилиб айтганда, инсоннинг феълларидан ёки сифатларидан бирортасига тааллуқли фикрлар шаръий ҳукмдир. Демак, ижарага бериш, судхўрлик, кафолат, ваколат, намоз, халифаликни тиклаш, Оллоҳ белгилаган жазо қонунларини ўз ўрнига қўйиш, халифанинг мусулмон бўлиши шартлиги, гувоҳнинг адолатли бўлиши, ҳоким эркак киши бўлиши ва шу каби барча амаллар шаръий ҳукмлар ҳисобланади. Тавҳид, пайғамбарлик, пайғамбарнинг ростлиги, пайғамбарларнинг хатодан холилиги, Қуръон Оллоҳнинг сўзи эканлиги, қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб масаласи, дўзах азоби ва шу кабилар ақида жумласидандир. Ақида тасдиқ қилинадиган фикрлардир. Шаръий ҳукм эса инсоннинг феълига алоқадор буйруқдир. Масалан, икки ракаат бомдод намозини олайлик. Уни адо қилиш шаръий ҳукм, Оллоҳ томонидан белгиланганлигини тасдиқлаш ақидадир. Бомдод намозининг икки ракаат Суннатини ўқиса савоб, ўқимаса гуноҳкор бўлмаслиги жиҳатидан олиб қаралса, худди шом намозининг икки ракаат Суннати каби бир хил шаръий ҳукм ҳисобланади. Аммо бомдод намозининг икки ракаат Суннати Оллоҳ Таоло томонидан белгиланганлиги қатъий бўлиб, уни инкор этган киши диндан чиқади. Чунки тавотур йўли билан исботланган. Лекин шом намозининг икки ракаат Суннатини тасдиқлаш матлуб (талаб қилинган)дир. Занний далил, яъни оҳод хабарлар билан исботланганлиги учун уни инкор қилиш куфр ҳисобланмайди. Чунки оҳод хабарлар ақида борасида далил бўлолмайди. Шунингдек, ўғрининг қўлини кесиш ҳам шаръий ҳукм бўлиб, бу Оллоҳнинг ҳукми эканлигини тасдиқлаш ақидадир. Шунингдек, судхўрликнинг ҳаромлиги шаръий ҳукм бўлса, Оллоҳнинг ҳукми эканлигини тасдиқлаш ақидадир.
Бу ўринда ақида билан шаръий ҳукм ўртасидаги фарқ шундан иборатки, ақида - иймон, иймон эса далил орқали воқега мувофиқ келадиган қатъий тасдиқдир. Ақидада қатъийлик ва аниқ ишонч талаб қилинади. Шаръий ҳукм эса Шореънинг бандаларнинг феълларига тааллуқли буйруғидир. Шаръий ҳукмда зонн кифоя қилади. Демак, фикрнинг воқеси мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини тасдиқлаш ақидадир. Фикрни идрок этиб, уни инсоний феъллардан бирига муолажа деб ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги шаръий ҳукмдир. Фикр ечим деб ҳисобланганлиги учун занний далил кифоя қилади, аммо фикр воқесининг мавжудлигини тасдиқлаш учун албатта қатъий далил бўлиши керак.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.042 seconds.