Ва алайкум ассалом!
Жиҳод сўзининг луғавий ва шаръий маъноси бор.
"Намоз"(صلاة) калимаси каби, жиҳод(جهاد) калимаси ҳам луғавий ва шаръий маънога эга. “намоз” калимасидан луғавий маъноси дуо-салавотни, шаръий маъноси эса биз ҳар куни ўқиятган намозимиз тушунилади.
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
Албатта Аллоҳ пайғамбарни мағфират қилур ва Унинг фаришталари унга дуою- салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга дуою-саловот ва саломлар айтинглар! [33:56]
Жиҳод сўзининг луғавий маъноси: Жиҳод - (جهد) куч, энергия-қувват, тоқат ва машаққат яъни қийинчилик сўзларидан олинган. Жааҳада сийғаси(جاهد)да бир - бирига куч, энергия-қувват билан қарши чиқиш, курашишдир. Худди шу маънода қуръонда айтилади.
وَجَاهِدْهُم بِهِ جِهَادًا كَبِيرًا ...
(Қуръон) ёрдамида уларга қарши қаттиқ курашинг! [25:52]
Бундан Инсон қарши томонни енгиш учун ўзини бор имконияти, тоқати ва кучини то у ўз мақсадига эришгунча сарфлаши лозим деган маъно келиб чиқади.
Росулуллоҳ(сав)дан қайси жиҳод афзалроқ деб сўрашганда," Золим ҳукмдорни олдида айтилган ҳақ сўз",- деб жавоб қилдилар. Бу жиҳод сўзининг луғавий маъноси.
Жиҳод сўзининг шаръий маъноси ҳам бор: у “динни олдини тўсиб, уни йўқ қилиши мумкин бўлган куфр кучларини яксон қилиш учун олиб борилган жанг”дир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَقَاتِلُوهُمْ حَتَّىٰ لَا تَكُونَ فِتْنَةٌ وَيَكُونَ الدِّينُ لِلَّـهِ ۖ فَإِنِ انتَهَوْا فَلَا عُدْوَانَ إِلَّا عَلَى الظَّالِمِينَ
То фитна(диндан,хақдан тўсувчи) тугаб, дин Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз! Энди агар тўхтасалар, у ҳолда сизлар ҳам тўхтангиз! Зеро, золимлардан бошқаларга душманлик йўқ 2:193
اتِلُوا الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ وَلَا بِالْيَوْمِ الْآخِرِ وَلَا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّـهُ وَرَسُولُهُ
وَلَا يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّىٰ يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَن يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ
Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, Ҳақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то улар хорланган (мағлуб) ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) “жизя”ни тўламагунларича, жанг қилингиз! [ 9:29]
Жиҳод икки хил бўлади: яъни ҳимояланиш жиҳоди ва ҳужум жиҳоди. Агар бирор куфр давлати мусулмонларга ва уларга қарашли ерларга хужум қилса ҳимояланиш жиҳоди ҳукми ишлайди. Ундай холатда душман қувиб чиқарилиши шарт! Бунда Ҳалифани бўлиши ёки уни руҳсати шарт эмас. Росулуллоҳ(с.а.в) деди:
« لا تكفروا أحدا من أهل قبلتكم بذنب وإن عملوا بالكبائر وصلوا مع كل إمام ، وجاهدوا مع كل أمير »
“Қибланглар аҳлидан бирортасини бир гуноҳ сабабли кофирга чиқарманглар, агар кабоир(гуноҳи кабиралар)ни қилган бўлса ҳам ва ҳар бир имом билан намоз ўқинглар ва ҳар бир амир билан жиҳод қилинглар” (Табароний ривояти. “маъжамул авсат”да.)
Ҳужум жиҳоди эса мусулмонлар томонидан қилинадиган ҳужум бўлиб, бу Исломни ёйиш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашлик учун қилинади. Чунки бу Ислом давлатининг ташқи сиёсати ва Исломни ёйишдаги масулияти бўлиб, у инсониятни куфр зулматидан Ислом нурига олиб чиқади. Бу турдаги жиҳод Ҳалифа бошчилигида олиб борилади.
Шунинг учун ҳам айни мана шу турдаги жиҳодни куфр танқидга олиб ва уни мусулмонларни онгидан ўчиришга ҳаракат қиляпди.
Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчиларни мадҳ этиб мақтайдиган оят-ҳадислар жуда кўп. Аллоҳ Таоло шундай деди:
وَلَا تَقُولُوا لِمَنْ يُقْتَلُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتٌ
–„Ва Аллоҳ йўлида ҳалок бўлган шаҳидлар ҳақида: «булар ўликлар», деманг!“
[2:154]
Абу Ҳурайра(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
« تَكَفَّلَ اللَّهُ لِمَنْ جَاهَدَ فِى سَبِيلِهِ لاَ يُخْرِجُهُ مِنْ بَيْتِهِ إِلاَّ جِهَادٌ فِى سَبِيلِهِ وَتَصْدِيقُ كَلِمَتِهِ - بِأَنْ يُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ
أَوْ يَرْجِعَهُ إِلَى مَسْكَنِهِ الَّذِى خَرَجَ مِنْهُ مَعَ مَا نَالَ مِنْ أَجْرٍ أَوْ غَنِيمَةٍ »
-“фақат Аллоҳ йўлида жиҳод ва калимасини тасдиқлашгина уйидан чиқариб, Аллоҳ йўлида жиҳод қилган кимсани Аллоҳ жаннатга киргизишни ёки турар жойига аввал эришмаган ажр ва ўлжа билан қайтаришига кафил бўлишни ўз зиммасига олди”. (Имоми муслим ривояти.)
Абу Ҳурайра(р.а) Росулуллоҳ(с.а.в)дан ривоят қилади:
« مَنْ لَقِىَ اللَّهَ بِغَيْرِ أَثَرٍ مِنْ جِهَادٍ لَقِىَ اللَّهَ وَفِيهِ ثُلْمَةٌ »
-“кимики Аллоҳга жиҳоддан қолган бир асарсиз йўлиқса, унда бир нуқсон бор ҳолда Аллоҳга йўлиқади”. (Термизий ривояти.)
Лекин, ҳужум жиҳоди умумий-жамоий масъулият бўлиб уни муайян шахсларнинг ва гуруҳларнинг масъулиятидаги иш дея қаралмайди. Чунки бу бутун Умматга юклатилган фарздир. Шунинг учун ҳам шариятда бир шахснинг ўзини мол-мулки, оиласи ва қадр-қимматини ҳимоя қилиб қиладиган жиҳоди билан умумий жиҳодни фарқини кўрамиз. Шунинг учун ҳам бу жиҳодни амалга оширишлик учун шариат томонидан қўйилган шартларни мавжуд бўлиши кераклигини кўрамиз, м:
Жиҳод мусулмонларнинг амири-Ҳалифа бошчилигида бўлиши лозим.
«إنما الإمام جنة، يقاتل من ورائه ويتقى به»
«Имом қалқондир. Унинг орқасида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади»,
Лекин мусулмонларни Ислом билан бошқарадиган Ҳалифа йўқ бўлган ва куфр ҳукми ҳаётни бошқараётган бугунги кунимизда жиҳодданда зарурроқ фарзни бажариш учун бор кучни сарфлаш керак, чунки Росулуллоҳ(с.а.в) вафотларидан сўнг мусулмонлар олдида тўрт фарз бирданига рўпарў келди, яъни Росулуллоҳ(с.а.в)нинг муборак жасадларини дафн қилиш, муртадларни жазолаш, Усома бинни Зайд бошчилигидаги қўшинни жиҳодга сафарбар қилиш ва мусулмонларни Ислом билан бошқарадиган Ҳалифани сайлаш. Шунда саҳобаи киромлар(р.а) ўзларидан бир кишини (яъни Абу Бакр(р.а)ни) Ҳалифа қилиб сайлаш билан машғул бўлдилар ва бошқа фарзларни кейинга сурдилар. Бу эса ижмо бўлиб, мусулмонларни Ислом билан бошқарадиган, уни тўла тадбиқ қиладиган ва бутун оламга Исломни етказиш учун жиҳодга бошчилик қиладиган Ҳалифани сайлаш энг зарур фарз эканлигини англатади. Бу фарзни адо қилишни ҳам Росулуллоҳ(с.а.в)дан, унинг куфрни ўрнига Ислом салтанатини олиб келиш учун қилган ишларидан намуна олган ҳолда бажаришамиз вожиб ва бу ҳақни Умматга етказишимиз керак. Аллоҳ Таоло айтади:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал ибрат-намуна бордир. [33:21]
Бу иш душман билан уришишданда оғирроқ, Росулуллоҳ(с.а.в) айтади:
«إِنَّ أَفْضَلَ الْجِهَادِ كَلِمَةُ حَقٍّ عِنْدَ إِمَامٍ جَائِرٍ»
«Энг афзал жиҳод золим имом олдида ҳақ сўзни айтишдир» (Имом Аҳмад ривояти).
Яна бу Уммат Росулуллоҳ(с.а.в)нинг ушбу башоратларидан кўнгли шодга тўлади:
«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأَمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»
«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим ҳокимнинг олдига бориб, уни (маъруфга) буюриб, (мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир».
«إِذَا رَأَيْتَ أُمَّتِي تَهَابُ الظَّالِمَ أَنْ تَقُولَ لَهُ أَنْتَ ظَالِمٌ فَقَدْ تُوُدِّعَ مِنْهُمْ»
«Агар Умматимни золимга – сен золимсан, дейишдан қўрқаётганини кўрсангиз, бас, ундайларни тарк қилинади (яъни тарк қилинг)» (Имом Аҳмад ривояти).
Мусулмон шаҳид бўлиш учун шариат кўрсатмаларига мувофиқ харакат килиши керак. Аллоҳ Таоло айтади:
سَأَصْرِفُ عَنْ آيَاتِي الَّذِينَ يَتَكَبَّرُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَإِنْ يَرَوْا كُلَّ آيَةٍ لَا يُؤْمِنُوا بِهَا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الرُّشْدِ لَا يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا وَإِنْ يَرَوْا سَبِيلَ الغَيِّ يَتَّخِذُوهُ سَبِيلًا ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَكَانُوا عَنْهَا غَافِلِينَ
Энди ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят-мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, тўғри - ҳақ йўлни кўрсалар уни (ўзлар учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат — нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни англаб етмайдиган қилиб қўюрман). Бунга сабаб улар Бизнинг оятларимизни ёлғон деганлари ва у оятлардан ғофил бўлиб олганларидир. (7:146)
Муттақий.
|