Путин: Россия АҚШнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимининг Европада жойлаштирилишига қарши жавоб чоралари кўради

622
0

Россия президенти Владимир Путин Россия АҚШнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимининг Европада жойлаштирилишига қарши ўзининг ядровий кучлари салоҳиятини мустаҳкамлаш учун жавоб чоралари кўради, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Путин Россия мудофаа-саноат мажмуасидаги вазият бўйича ўтказилган навбатдаги йиғилишда айтиб ўтди.

“Россия стратегик ядровий кучлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича зарурий жавоб чоралари кўради. Ракетага қарши мудофаа тизими устида ҳам ишлаймиз”, деб айтди Путин.

Путин АҚШ ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимининг кенгайтирилиши глобал барқарорлик тизимини беқарорлаштириш учун қаратилган деб айтди. Путиннинг айтишича, Россия исталган ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимидан кеча олишга қодир бўлган зарба берувчи тизимларни ривожлантиради.

Туркистон:

АҚШ томонидан қўйилган оламий қонун-қоидаларни барчасини бузган ҳолда Қримни аннексия қилиб олиниши ортидан Россияга қарши қўллана бошлаган жазо чоралари шундоқ ҳам ночор  бўлган Россия иқтисодини абгор аҳволга олиб келиб қўйди. Аммо АҚШ Россиянинг бу ҳолатидан ҳам қониқиш хосил қилмай уни узил-кесил тармор этишга, парчалаб ташлашга бел боғлаган кўринади. Ўзининг бу мақсадини амалга ошириш учун АҚШ ишончили ва синовдан ўтган эски услубини қайта қўлламоқчи бўляпти.

  АҚШ СССРни парчалаб ташлаш учун қуролланиш пойгасини бошлаб уни “совуқ уруш”га тортган ва 15 йилдан ортиқ вақт мобайнида нефт нархини сунъий равишда паст даражада ушлаб турган эди. Бугун ҳам гўёки Европани Россия таҳдидидан ҳимоя қилиш баҳонасида АҚШ Европа давлатларига ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштирмоқда. Табиийки Россия унинг бу ҳаракатларига сукут қилиб турмайди ва иқтисоди кўтармаса ҳам ҳарбий соҳага улкан маблағларни сарфлашликка мажбур бўлади.  Россия иқтисоди эса асосан нефт савдосидан келадиган даромадга қараб қолган, нефт нархи эса жаҳон бозорида яна сунъий  пастлатиб борилмоқда.

 2014 йилнинг март ойида АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейганнинг ўғли Майкл Рональд Рейган Барак Обамага мактуб орқали мурожаат қилиб, унга ўзининг отаси 20 асрнинг 80 йилларида Саудия Арабистонига боргани ва жаҳон бозорида нефт нархини туширишни талаб қилганини эслатиб ўтди. Кичик Рейган Путинга қарши ҳам шундай стратегия қўллашни таклиф қилиб, “Агар бизнинг президент Россияни ҳақиқатдан ҳам Украинадан узоқлаштиришни жиддий хоҳлаётган бўлса, янги советлар империяси вужудга келмай туриб ўз ҳаракатларини обдон ўйлаб кўриши ва Рейгандан ўрнак олиши керак бўлади. У “она Россияни” иқтисодий бўғиб ташлаши керак, токи у ерда яшаётган одамлар ўзларига ички кийим сотиб олишга ҳам қодир бўлмасинлар”, – деган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here