АҚШ ҳисоб палатаси собиқ раҳбари: АҚШнинг қарзи аслида 18 трлн эмас, 65 трлн долларни ташкил этади

694
0

 “кun.uz” сайтининг The Hill нашрига иқтибосан хабар қилишича, АҚШ ҳисоб палатаси собиқ раҳбари Дэвид Уокер АҚШнинг давлат қарзи эълон қилингандек 18,5 трлн доллар эмас, балки аслида тахминан 65 трлн долларни ташкил қилишини маълум қилган.

Уокер АҚШнинг барча таъминланмаган мажбуриятларининг суммасини ҳисоблаб шундай фикрга келди.

“Агар сиз бу 18,5 трлн.га таъминланмаган фуқаролик ва ҳарбий пенсия ҳамда истеъфодаги ҳарбийларни парвариш қилиш бўйича мажбуриятлар, ижтимоий таъминот ва давлат тиббиёт суғуртаси соҳаларидаги қўшимча молиялаштирилмаганлик, турли мажбуриятлар ва федерал ҳукуматнинг кўзда тутилмаган харажатларини қўшсангиз, асл рақам тахминан 65 трлн долларни ташкил қилади ва ислоҳотлар йўқлигида бу қиймат автоматик равишда ўсиб боради”, деб айтди Уокер.

Билл Клинтон президентлиги даврида АҚШ Ҳисоб палатасини бошқарган Уокернинг айтишича, АҚШнинг ўсиб бораётган миллий қарзи ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатдаги у ёки бу ташаббусларни амалга оширишга халақит бермоқда.

АҚШ конгресси томонидан қабул қилинган 2016 йилга бюджет келишувига кўра, АҚШ давлат қарзининг лимити 2017 йилнинг мартигача автоматик равишда кўтарилиб борилади. The Washington Times нашрининг ёзишича, Обама президентлиги пайтида АҚШ давлат қарзи 2 баробарга кўпайган. Нашрнинг тахминича, амалдаги президенти АҚШни 20 трлн долларлик қарз билан қолдиради.

Туркистон:

АҚШнинг қарзи тиллода эмас долларда. Доллар эса, нафақат АҚШнинг балки дунё мамлакатларининг ўзаро муомала қилишларининг асосий ўлчами ҳисобланади. Ҳозир ҳатто тилло ҳам доллорга нисбатан баҳоланадиган хом ашёга айланиб қолди.

Демак, АҚШнинг доллари олам иқтисодиётининг айрибошлашдаги асосий валютаси ҳисобланади. Долларнинг қадрсизланиши ёки аксинча қувватланиб бориши, бадавлат давлатларда молиявий ёки иқтисодий дизбаланслар келтириб чиқариши мумкин. АҚШ, долларнинг бу мавқеъидан ўзининг олам бўйлаб сиёсий ва иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқариб олиши учун қурол сифатида фойдаланиб келади. Масалан:  2001 йили 11 сентябр воқеасидан кейин АҚШ Афғонистонга уруш очишни ихтиёр қилди. Шунда Франция бошчилигида, БМТ хавфсизлик кенгашига аъзо бўлган Россия ва яна бир қатор етакчи давлатлар АҚШ бу урушга қарши тузмоқчи бўлаётган коалицияга қаршилик қилиб, хавфсизлик кенгашида бу урушга қарши вето қўйишмоқчи бўлишди. АҚШ бу келишувчиларга қарши долларни олам бўйлаб қарийб 30% га қадрсизлантириб юборди. Қаршилик қилган барча давлатлар коалицияга аъзо бўлишга мажбур бўлишди. Чунки долларнинг қадрсизланиши Европа давлатлари экспорт қилаётган товарлар деярли тўхтаб қолишига олиб келади. Бу эса юзлаган корхоналарнинг банкрот эълон қилиши ва уларнинг давлатга сиёсий босимлар беришларига олиб келади ва ҳоказо.

Демак, АҚШ, ҳозир ўзининг қарзини ўз қўлидаги босма машиналари орқали босиб чиқариб тўлай бошласа, бой ва етакчи давлатларнинг ўзлари бу ишга қаршилик қилишади. Чунки бу яна ҳар хил иқтисодий бўҳронлар келтириб чиқариши мумкин. Экспорт ва импорт ўртасидаги оламий ёки минтақавий дизбаланслар кетириб чиқаради.

Шунинг учун АҚШ, ўзининг қарзларини ваҳимали суратда эълон қилади. Чунки аслида унинг ўзи ўзидан қарз десак ҳам бўлаверади. АҚШнинг ўзини ва оламни бошқаришдаги бу молиявий ҳолати, ўта хавфли ва муаммоли ҳолат. Лекин бу бошқа мавзу.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here