Россия Исломга қарши урушнинг олдинги қаторларида

561
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Россия Исломга қарши урушнинг олдинги қаторларида

45632015 йилнинг 19 октябрида Москвада Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини оммавий ҳибсга олиш ишлари бўлиб ўтди. Махсус хизматлар терроризм айблови билан 100 га яқин одам қўлга олинганини ва улардан 20 дан ортиғи ҳибс қилинганлиги тўғрисида хабар беришди, шунингдек тинтув ишлари муҳрланган тезкор видеолавҳаларни ОАВ ларда кенг тарқатишди. Унда кучишлатар тузилмалари ходимларининг қўлга олинган мусулмонларга нисбатан кибр ва беписандлик билан муомалада бўлишаётганини, ҳар қанақасига камситиб, ҳақорат қилишаётганини кўриш мумкин. Шу билан бирга, “террористлар” деб аталаётганлар ёнидан Ҳизб ут-Таҳрир китобларидан бошқа ҳеч нарса топилмагани ҳам кузатувчилар эътиборидан четда қолмади.

           Бир неча кундан сўнг, 23 октябр куни махсус хизматларга таянган Россия ОАВ лари “Ҳизб ут-Таҳрирнинг Москвадаги бўлими бошлиғи” нинг ҳибсга олинганлигини шов-шувли “сенсация” қилиб тарқатишди: қўлга олинган мусулмонга жазо чораси белгиланиши тўғрисидаги видеолавҳа бутун мамлакат ахборот воситаларини айланиб чиқди. Бу воқеалар, олдинроқ ҳукумат томонидан “ИШИД жангарилари ташкил қилган террор ҳуружини олдини олиш”, деб номланган спектаклнинг эртасига – 12 октябрда баъзи ОАВ лар махсус хизматлардаги манбасига таянган ҳолда ИШИД жангарилари Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари эканлигини хабар қилишгандан кейин рўй бермоқда.

           Очиқ кўриниб турибдики, рус режими бу ҳатти-ҳаракатларни сентябр ойи охирларида золим, қотил Башар Асад томонида очиқ урушга кириб, қўзғолончилар ва тинч аҳолини бомбалаш билан Сурияда жинояткор операциясини амалга ошираётган бир пайтда қилмоқда. Бу билан Путин ўз халқига ва бутун дунёга Сурияга мажбурий равишда армиясини жўнатаётганини кўрсатмоқчи, ҳуддики “Россия ва бошқа давлатлар хавфсизлигига рахна солаётган террористлардан” ўзини ҳимоя қилиб, олдини олувчи зарба бермоқда. Шунинг учун ҳам Кремлга зудлик билан пойтахтдаги “террор ҳуружини олдини олиш” билан боғлиқ бўлган “террорист” ларни оммавий қўлга олиш ишлари керак бўлиб қолди.

           Россия режими ўзининг ҳақиқий мақсадларини баландпарвоз сўзлар ва шиорлар билан ниқобламоқчи бўлмоқда. Лекин у ҳақиқий башарасини яшира олмайди, чунки ярим миллион мусулмоннинг қотили Асадни ҳимоя қилиб, Суриядаги бегуноҳ болалар, аёллар ва қарияларни қирмоқда. У бу жиноятларни ўзининг геосиёсий манфаатлари ва Украина кризиси унутилиши ҳамда “кечирилиши” умидида Америкага ёқиш учунгина қилмоқда. Путин американча оркестрдаги ролидан шунчалик ғурурланиб кетди шекилли, юзсизларча ўзини “тинчлик кабутари” деб атади. Яқинда у Сочида “Мен кабутарман, аммо менинг жуда кучли темир қанотларим бор”, деди (“Россия бугун” 24.10.2015).

           Ҳизб ут-Таҳрирнинг бирорта террор ҳуружига ҳам, ҳар қандай моддий ҳаракатга ҳам алоқаси бўлмаганидек, ИШИД ташкилотига ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқлигини Россия ҳукумати жуда яхши билади ва тушунади. Бироқ Кремлдаги жиноятчилар Ҳизб ут-Таҳрирга на мафкуравий ва на сиёсий жиҳатдан қарши тура олмаслиги туфайли ёлғонларини давом эттирмоқдалар. Улар партия аъзоларига қарши шафқатсиз репрессияларини оқлаш умидида Ҳизб ут-Таҳрирни сурбетлик ва уятсизлик билан терроризмда айблашмоқда.

           Россия ўз ҳудудида ҳам, Сурияда ҳам Исломга қарши бирдек курашмоқда. У кучли махсус хизматлар, кўп сонли армия ва юқори технологияли қуролларга эга. Лекин унда мусулмонларда бўлган бутун оламлар Роббисининг ёрдами йўқ, мусулмонларга яқин ғалаба ҳақидаги берган ваъдаси, хушхабари йўқ. Россия ҳукумати хоҳлаган ишимизни қилаверамиз, деган ҳаёлда Ислом ва мусулмонларга қарши жангга чиқишди, аммо уларнинг барча уринишлари беҳуда кетади ин ша Аллоҳ. Россия мусулмонлари ҳеч қачон динларини тарк этмайдилар, чунки аввал подшоҳлик, кейин совет ҳукуматлари босимлари ҳам Исломни йўқ қила олмади, лекин бу Иван Грозний ва Сталин анъаналари давомчилари учун ибрат бўлмади шекилли. Путин учун совет ҳукуматининг Афғонистонга шармандали ҳужуми ҳам дарс бўлмади, бугун у Сурияга ҳужум қилмоқда ва Аллоҳнинг хоҳиши билан уни ҳам  ўзидан олдингилар каби бу ва мангу ҳаётдаги шармандалик, хорлик кутиб турибди.

Аллох Таъоло айтади:

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ

Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар  (26:227)

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими                                                  

28.10.2015

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here