Россия федерал хавфсизлик раҳбари МДҲ давлатларини террор (Ислом)га қарши курашда Ўзбекистон тажрибасидан фойдаланишга чақирди

623
0

Ислом ва мусулмонларга қарши курашни кундан-кунга кучайтириб бораётган Путин режими бу курашни Марказий Осиё республикаларига ҳам ёйишга ҳаракат қилмоқда. Бу мақсадини амалга ошириш учун эса рус ҳукумати “ИШИД” ташкилоти ваҳимасидан унумли фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келяпти. Путин режими Афғонистонда “ИШИД” кучайиб бораётганини тинимсиз таъкидлаш йўли билан Марказий Осиё республикалари раҳбарларини юракларига ғулғула солиш орқали уларнинг шундоқ ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашларини янада кучайтиришга тарғиб қилиб, керак бўлса босим ҳам ўтказиб келмоқда.

 Чоршанба, 28 октябр куни Москвада бўлиб ўтган Мустақил давлатлар ҳамдустлиги (МДҲ) хавфсизлик идоралари раҳбарларининг 39-йиғилишидаги асосий мавзу ҳам халқаро террорчиликка қарши курашни мувофиқлаштиришга бағишланди.

 Йиғилишга раислик қилган Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников яна бир бор Афғонистоннинг Марказий Осиëга туташ ҳудудларида Толибон ва у билан ҳамкорлик қилаëтган “ИШИД” ташкилотининг жангарилари кўпайгани, террорчиларнинг чегарадан ўтиб, минтақага ҳужум қилиш хавфи кескин кучайиб бораётганини таъкидлади. Бортников МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик хизматлари террорчилар ҳамда уларнинг ҳамкорларига қарши самарадор курашиш учун ўзаро маълумот алмашишни йўлга қўйиши лозимлигини ҳам айтиб ўтди.

“Террорчиларнинг шахсий маълумотлари, уларнинг режалари ва шериклари бўйича разведка ахборотини алмашиш ишини ўстириш лозим”, – деди Александр Бортников.

 Бундан ташқари Александр Бортников худди Путин режими каби, террорист деганда фақатгина мусулмонларни тушунадиган ва мусулмонларга қарши адоват билан кураш олиб бораётган  Ўзбекистон ҳукуматини олқишлаб, бу режим террор (Ислом)га қарши курашда “ижобий тажриба тўплай олгани”ни айтиб, МДҲ аъзо бошқа давлатлар ҳам бу тажрибадан унумли фойдаланишларига чақирди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here