Россия Сурияда ҳарбий база қурмоқчи

525
0

Россия Сурияда ҳарбий самалётлар учиб, қўнадиган ҳарбий база қуриш ниятида. Бу ҳақида Германияда чиқадиган “Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung” газетаси номини ошкор қилишни истамаган хавфсизлик кучларига таянган ҳолда хабар тарқатди. Хабарда Суриянинг Жаблаҳ шаҳрига бир қанча юзлаган рус аскарлари юборилиши ҳам олға сурилди.

Газета Россиянинг Сурияда тикламоқчи бўлаётган ҳарбий базаси сентябрь ойининг охирида битишини ва бунинг учун “Antonov AN-124” русумли карго самалёти орқали юзга яқин парвоз амалга оширилиши ҳақида ёзди. Карго самалёти билан юборилган ҳарбий анжомлар орасида зирхли транспортлар, ҳарбий транспорт воситалари, граната отувчи ва замонавий телекоммуникация ускуналари мавжудлиги айтилмоқда. Хабарга кўра, мингта аскар юборилиши режалаштирилган базада ҳозирда юзга яқин аскар мавжуд.

Суриядаги рус ҳарбий базасини 28 сентябрьда битиши ҳақида ёзган газета Россия президенти Владимир Путин Нью-Йоркда ташкил қилинган БМТ бош ассамблеясида терроризмга (Исломга) қарши янги иттифоқ тузиш ва бу билан ИШИДга қарши кураш эълон қилганлигини илова қилди. Газетанинг ёзишича, путиннинг янги иттифоқи Кавказ ва Ўрта Осиё давлатларига ҳам таъсири бўлади.

Кейинги олинган хабарларга кўра, Россия президенти бир неча ҳафталардан буён мазкур иттифоқ учун ҳаракат олиб бормоқда. Яъни, Путин ўзининг иттифоқ тузиш режасига энг аввало АҚШ, сўнгра эса Туркия, Иордания, Миср ва Саудия Арабистонини кўндириш учун бор кучини сарфламоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here