АҚШ ташқи ишлар вазирлиги Туркияда жойлаштирилган ракетага қарши Патриот тузилмаларини олиб чиқиб кетиши ҳақида Турк ҳукуматига билдирди. Бундан аввал Германия ҳам Патриотларини олиб чиқиб кетиши ҳақида қарор қабул қилган эди.
АҚШ ташқи ишлар вазирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда айтилишича, агар эҳтиёж туғиладиган бўлса АҚШ ракетага қарши Патриот тузулмаларини бир ҳафта ичида Туркия ҳудудларига қайта жойлаштиришга тайёрдир.
“АҚШнинг Патриот батареялари Нато миссиясининг бир қисми сифатида Туркияга жойлаштирилган. Кундан кунга ортиб бораётган таҳдидларга қарши туриш ва АҚШ билан иттифоқдош ёки ҳамкор давлатларни, жумладан Туркияни ҳимоя қилиш шарти билан Патриот батареялари Туркиядан чиқарилиб Америкага жойлаштирилади. Туркия каби иттифоқдошларини ҳимоя қилиш учун АҚШ ва Нато зиммасига олган мажбуриятлар боқийдир. Агар ракета мудофаа тизимларига яна эҳтиёж туғилса АҚШ Патриот тузилмасини ва соҳа мутахассисларини бир ҳафта ичида Туркияга қайта жойлаштиришга тайёрдир”, дейилади АҚШ ташқи ишлар вазирлиги тарафидан чиқарилган баёнотда.
Бироқ Нато АҚШ ва Германиянинг Туркиядан Патриот батареяларини олиб чиқиб кетиш қароридан хушланмаяпти. Нато масъулига кўра, Суриядан келадиган хавф-хатар ҳали ҳам давом этмоқда.
“АҚШ ва Германиянинг қарорларига ҳурмат билан қараймиз. Германия Суриядан келадиган ракета таҳдидининг озайиши Патриот батареяларини олиб чиқиб кетишнинг асосий омили эканлигини айтмоқда. АҚШ эса Патриот батареяларини янгилаб яна қайта жойлаштиришини билдирди. АҚШ ва Германия ўрнатиб қўйган Патриотлар турк халқини Суриядан келадиган ракеталар таҳдидидан ҳимоя қилишга катта таъсири бўлди. Нато Туркия билан бирга кучли қаршиликни вужудга келтиришда ва иттифоқнинг жанубий-шарқий ҳудудларини ҳимоя қилишда давом этмоқда”, “Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Сурия ракеталарининг Туркия учун ҳавф туғдириш эҳтимоли оз бўлса-да, бироқ мухолиф кучларга қарата отилган ракеталар Туркияга келиб тушиш ҳавфи мавжуд”, деди номи ошкор қилинишини истамаган Нато масъули.