АҚШ Қирғизистонга янги элчи тайинлади

747
0

 Ўтган ҳафтада, аниқроғи 6 август куни Вашингтон расмий Бишкекка нисбатан навбатдаги менсимаслик қадамни ташлади. АҚШ сенати Қирғизистондаги элчилик лавозимига Шейла Гуолтнини тасдиқлади. Бундан олдин Қирғизистон ҳукумати Гуолтнига агремент  беришда (яъни бирор мамлакатга элчи сифатида тавсия этилган кишининг келишига шу мамлакат ҳукуматининг розилик беришда) рад жавоби берилган эди.

 Бу рад жавоби 2015 йилнинг февралида берилган эди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Гуолтнини аккредитация қилишни рад қилганини, ўша пайтда Қирғизистоннинг Қўшма штатлардаги элчиси қилиб собиқ Бош прокурор Аида Саляновани тайинлаш режа қилингани ва унга агремент беришни АҚШ Давлат департаменти рад қилганига жавоб қадами эканлиги билан изоҳлаган эди.

 Кейинроқ бу воқеа ғаройиб тарзда “бости-бости” қилиб юборилди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Гуолтнини аккредитация қилиш борасидаги норозилигини номаълум сабабларга кўра кун тартибидан олгандек бўлди.

 Анъанавий амалиётга кўра, қабул қилаётган тараф агремент беришда рад жавоби сабабини изоҳламайди. Қирғизистонга вақтинча ишончли вакил қилиб Ричард Майлз тайинланди, ўз навбатида Ричард Майлз бир қатор митинглар уюштирган нодавлат ташкилотларнинг қўлбола фаолларини шахсан ўзи бошқаришга киришиб кетди.

 АҚШ Гуолтнининг рад жавоби олганига умуман эътибор бермаганини кўрсатган ҳолда, Қирғизистондаги дипломатик миссия раҳбари қилиб исталмаган шахсни (персона нон-грат) тайинлаш учун босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Экспертлар дипломатик амалиётда бундай ҳолат бўлмаганлигини айтмоқдалар, лекин мантиқий мулоҳаза қилиб, бундай муомалани давлатга нисбатан ўта хурматсизлик ва менсимаслик дея баҳоладилар.

 Бунга Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги қандай муносабат билдириши ҳозирча номаълум. Дипломатлар аккредитация қилиш учун АҚШ дан “янги” элчининг расмий ҳужжатларини ҳали олишганича йўқ. Эслатиб ўтамиз, Шейла Гуолтни 1999 йилдан 2001 йилгача Қирғизистондаги АҚШ элчихонасида масъул лавозимларда ишлаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here