Миср ва Саудия Арабистони ўртасида турли битимлар ва ҳамкорликларни ўз ичига олган Қоҳира декларацияси имзоланди. “Муштарак араб кучи армияси”ни ташкил қилиш учун биргаликла фаолият олиб бориш мавзуси ҳам икки давлат ўртасида имзоланган мазкур декларация таркибидан ўрин олди. Шу сабабли 27 августда Қоҳирада Араб давлатларининг ташқи ишлар вазирлари ва мудофаа вазирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади.
Пайшанба куни Қоҳирага ташриф буюрган Саудия мудофаа вазири шахзода Муҳаммад бин Абдулазиз Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашди. Учрашув ортидан икки давлат ўртасидаги муҳим битимлар ва ҳамкорликларни ўз ичига олган мазкур Қоҳира декларацияси имзоланди.
Икки давлат етакчилари ўртасида ўтган учрашувдан сўнг Президент Сисининг матбуот офесидан мавзуга алоқадор баёнот тарқатилди. Баёнотда араб давлатлари учун муҳим аҳамиятга эга қарорлар қабул қилинганлиги билдирилди. Минтақадаги буюк таҳдидлар сабабли икки давлатнинг бир бирига мухтож эканлиги айтиб ўтилган баёнотда уларнинг Араб дунёсига алоқадор бўлган мавзуларда доимий биргаликда ҳаракат олиб бориши қайд этилди.
Шунингдек баёнотда айтилишича, Саудия-Миср ўртаси Муштарак араб кучи армияси”ни ташкил қилиш билан бир қаторда Сурия масаласида ҳам ҳамкорликда иш юритиш устида келишиб олинган.