ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси терроризмга қарши курашда Европол билан ҳамкорлик қилмоқчи

583
0

 ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси бошлиғи Чжан Синьфэн Тошкентда Европа Жиноий полицияси ташкилоти (Европол) раҳбарияти билан учрашув ўтказган. РИА Новости нашрининг хабар беришича, учрашувда томонлар террористик гуруҳларга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилишган.

 “МАТТ раҳбари ўзининг европалик ҳамкасби Вил ван Хемерт билан суҳбат чоғида интернет орқали террорчиликни тарғиб этиш муаммосига қарши курашиш масаласини муҳокама қилишди”, – дейилади хабарда.

 Чжан Синьфэн ташкилот таркибидаги мамлакатларга террористик ташкилотлардан келадиган хавфга қарши амалга оширилаётган ишлар ҳақида таъкидлаб ўтган.

 Тузилма маълумотларига кўра, ташкилот коммуникация технологиялари соҳасида терроризмга қарши кураш мақсадида махсус таҳлилчилар гуруҳини ташкил этган.

 Туркистон:

Мустамлакачи давлатлар дунёдаги моддий бойликларни тақсимлаш ва  мустамлака давлатлар устидан ўз  нуфузларини ўрнатиш бўйича ўзаро келиша олишмасада, бироқ ҳаёт майдонига қайтиши ортидан уларни ўзлари эга чиқиб турган барча нарсадан, шу жумладан халқаро сиёсатдаги гегемонликдан маҳрум қилишга қодир бўлган Ислом дини ва бу динни бошқарув сифатида ҳокимиятга қайтариш учун жиддий ҳаракат қилаётган мусулмонларга қарши курашда доимо якдилдирлар.

 Гарчи бу давлатлар ва улар томонидан мусулмонлар устига ўрнатиб қўйилган малай ҳокимлар экстремизм ва терроризмга қарши курашяпмиз деб жар солишсада асосий мақсадлари Исломни яна қайта ҳаёт майдонига қайтишини имкон қадар ортга суришдан иборат. Мустамлакачи давлатлар ўз мақсадларига эришиш учун АҚШ  берган лойиҳа асосида аввал “Ал-Қоида”дан фойдаланишган бўлишса эндиликда “исломий давлат таҳдидидан” унумли фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Бу лойиҳа Россия, Хитой… каби давлатларга жуда қўл келиб улар ўз юртларида ҳам, сиёсий ёки иқтисодий жиҳатдан ўзларига қарам қилиб олган Марказий Осиё республикаларидаги малай гумашталари орқали ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб келшимоқда. Бу малай гумашталар эса ўз  хожаларини рози қилиш илинжида аҳолисининг 85-90 фоизи мусулмонларни ташкил этишига қарамай намоз, рўза, хижоб ва сақолу оқ дўппига кийишга қадар курашиб келишмоқда.

 Мустамлакачи давлатлар ва уларнинг ювиндихўр малайлари қанчалар ҳаракат қилишмасин Исломни ҳаёт майдонига қайтишига тўсқинлик қилишдан ожиз қолишди. Бугунги кунда мусулмонлар Ислом динини фақатгина ибодат ва одоб-ахлоқ дини сифатида эмас, балки инсоннинг барча муамоларига ечим берадиган мабда сифатида қабул қила бошлашди ва бу Мабда сари дадил одимлар билан интилишмоқда.

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ الله بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

 “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасаларда, Ўз нурини тўла (бутун дунёга) ёйгувчидир”. (Саф. 8)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here