Ид ал-Фитр табриги

841
0

Ид ал-Фитр табриги

Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва салламга, у кишининг оилаларига, асҳобларига ва у кишини дўст тутганларга салоту саломлар бўлсин…

Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун тиним билмай фаолият қилаётган даъват ёювчиларни ва Халифалик тонги отишини интизорлик билан кутаётган барча мусулмонлар Аллоҳ Ўзига итоат қилиш ва Росулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш билан азиз қилсин…

Ушбу саҳифа меҳмонларига ва уни зиёрат қилувчиларга, Алийюл Қодир Зотуларни Ислом билан икром қилсин…

Сизларнинг барчангизни ийди фитр билан муборакбод қиламиз. Аллоҳ Субҳанаҳудан қилган тоат-ибодатларимиз, тутган рўзаларимиз, таровеҳ ва таҳажжуд намозларимизни ва қилган дуоларимизни қабул қилишини, ушбу ҳайит барча мусулмонлар учун яхшилик ва барака олиб келишини, Азиз, Ҳаким Зот уларни бу дунёда Уқоб байроғи, Росулуллоҳ саллоллаҳи алайҳи ва салламнинг байроғи, Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ байроғининг сояси остига олишини, охиратда – Ўзининг соясидан бошқа соя бўлмайдиган кунда Ўз сояси остига олишини сўраб қоламиз.

Барча нарсага қодир бўлган Аллоҳдан келаётган Ийди Қурбон хайти намозини халифа имомлигида адо этишни насиб қилишини ва Ислом динини ер юзида ғолиб қилишини сўраймиз.

Ҳизб-ут Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here