Мамлакат жанубига сафар қилган Атамбаевнинг аҳоли билан учрашувлари яширин ўтди

485
0

 Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг мамлакат жанубига қилган ишчи ташрифи чоғидаги аҳоли билан бўлган барча учрашувлари журналистлар иштирокисиз, яширин тарзда ўтди.

 Мамлакат раҳбарининг жанубга қилган ишчи ташрифи 25 май куни кечга яқин бошланди. Ўшга етиб келган Атамбаев дарҳол кўчкидан зарар кўрган Жалолобод вилоятининг Қиржўл қишлоғига йўл олди. Атамбаевнинг бу учрашуви у билан Бишкекдан бирга келган журналистлар иштирокисиз ўтди.

 Президент матбуот хизмати бу учрашувда журналистлар қатнашмагани сабабини Қиржолда ҳалок бўлган ва жароҳат олганларнинг қариндош-уруғларини “асабларини бузмаслик” билан изоҳлаган бўлса, кейинги икки учрашув нима сабабдан яширин ўтганини тўғрисида маълумот бермади.

 Эртаси куни, яъни 26 майда Атамбаев Жалолобод вилояти фаоллари билан учрашди ва бу учрашув ҳам журналистлар иштирокисиз ўтди. Президент матбуот хизмати ёки ташкилотчилар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмади. ОАВларига фақатгина Кўкёнғоқдаги ҳарбий қисм очилиш маросимида иштирок этишга рухсат берилди.

 Давлат раҳбарининг 27 май куни Ўш вилояти фаоллари билан бўлган учрашувига ҳам журналистлар қўйилмади. Бу эса ўз навбатида нафақат Бишкекдан келган журналистларда, балки маҳаллий ОАВлари ходимларида ҳам турли хил норозилик ва саволларни пайдо қилди.

 Давлат раҳбари ёки юқори лавозимли давлат амалдорларининг минтақаларга уюштирадиган сафаридан озми-кўпми хабардор бўлган ҳар қандай кишига маълумки, уларнинг маҳаллий фаоллар билан бўладиган учрашувларига фақат ҳукуматга тарафдор бўлган ва танлаб олинган шасхларгина киритилади. Шундай экан, нима учун Атамбаев маҳаллий фаоллар билан матбуот ва кенг жамотчиликдан сир тутилган ҳолда учрашганлиги тушинарсиз бўлиб қолмоқда.

 Президентнинг матбуот хизмати эса, етарлича маълумотларни ўз ичига олмаган хабарлар бериш билангина чекланди.

Туркистон:

 Ҳозирги вақтда, нафақат призидент, барча сиёсий элита вакиллари, ўзлари эгаллаб турган вазифалари тақозосига кўра бажаришлари лозим бўлган ишлар ҳақида деярли ўйламай қўйишди. Улар, бирор ишни амалга ошириш билан, шу ишни сайловолди сиёсий пияр қилиб кўтариш ҳақида фикрлашаяпти.

Призидентнинг ўз халқи билан учрашмай жўнаб кетиши, ҳатто халқни матбуот орқали бўлса ҳам учрашув мақсад ва натижалари ҳақида огоҳлантирмагани, халқ ва жанубий сиёсий элитанинг норозилигига сабаб бўлди. Улар бу ҳолатни ўзларича ҳар хил талқин қила бошлашди.

Призидентнинг ёки СДПК партиясининг бу ечими, сиёсий хато бўлди. Одамлар призидент кайф ҳолатидан чиқа олмаган, шунинг учун халқ ва матбуот билан учрашишдан бош тортди дейиш моқда.
Аслида Призидент, халқ олдида ўзи учун ёки партияси учун бирор обруй келтира оладиган иш ҳаракатлари бўлмаганлиги ва келажакда ҳам натижали бирор мақтаниши мумкин бўлган режа ва тадбирларининг йўқ эканлигидан, учрашмай маломатда қолишини ўзи учун ва келажакдаги сайловда партияси учун манфаатлироқ деб билди. Буларнинг қонуни бўйича произидент ҳеч қандай партия аъзоси бўлиши ва бирор партия учун даъват ишлари олиб бориши ёки ён босиши мумкин эмас. Лекин Қирғиз етакчи мулозимларининг деярли барчаси, ўз лавозимларини суистеъмол қилиб, ҳозирдан зимдан сайловолди иш ҳаракатларини бошлаб юборишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here