АҚШ президенти Барак Обама узоқ йиллар давом этиши башорат қилинган ИШИДга қарши жангнинг ҳозирда саккизинчи ойида эканлигига ишора қилар экан, сунний қабилаларни ҳам бу жангга тортиш лозимлигини таъкидлади.
“Сунний минтақаларда фақат ҳарбий машқдан ўтказиш ишлари билан чекланиб қолмай, ИШИДга қарши жанг қилиш мажбуриятини ҳам кучайтиришимиз лозим. Бундан ташқари сунний қабилаларнинг ҳозирги ҳолатларини яна ҳам фаол ҳолатга айлантиришимиз даркор”, деди АҚШ президенти Барак Обама.
АҚШ президенти ўтмишда ўтган хатолар такрорланишини истамаслигини билдирди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда муаммо АҚШ ўз ҳарбийларини Ироққа юбориш ёки юбормаслиги эмас, балки асосий муаммо Ироқнинг назоратдан четда қолган минтақаларини идора қилишда ва ИШИДни мағлубиятга учратишда таъсири бўлган шерикларни қандай топишдир.
“Бу ерда ўрнак олиш керак бўлган муҳим дарс шуки, агар ироқликларнинг ўзлари мамлакатни бошқариш учун керак бўлган сиёсий келишувни истамас экан ҳамда мамлакат хавфсизлиги учун жанг қилишга интилмас экан, биз буни уларнинг номидан бажара олмаймиз”, деди у.
Оқ уй сўзчиси Жош Ирнест ҳам Обама идораси АҚШ аскарларининг жангга сафарбар қилинишига ҳозир ҳам қарши эканлигини билдирди. Эрнестнинг очиқлашича, Ироқ ва Суриядаги кучларнинг имкониятлари кучайтирилишига доир стротегия давом этади.
Туркистон:
АҚШ, шу кунга қадар, бирорта ўзи билан хамкорлик қилган исломий уюшмаларни, ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришишларига имкон берган эмас. У исломий жамоъаларни боши берк кўчаларга олиб кириб олиб, ўз манфаатлари томон юришлари учун, уларга хар томонлама босим бера бошлайди.
Юқоридаги ИШИД номи билан танилган жангарилар ташкилотини хам, Ғарб матбуоти ва интернет тармоқлари воситасида, бутун дунё мусулмонлари ва ғойримусулмонлари олдида, инсониятга нисбатан қонхўр ва исломни нотўғри талқин қилиб олган адашган гурух қилиб танитиб олди. Бунинг билан АҚШ, дунёга ИШИДни мусулмонлар қабул қилмайдиган, кофирлар хадиксирайдиган шахсият қилиб танитиб олди. Мақсади, ИШИД билан бир қатор давлатларни қўрқитиб, ўз манфаатларини рўъёбга чиқараётган вақтида, мусулмонлар уни ўз таъсирлари остига ториб олишларини олдини олиш эди. Шунинг учун ИШИДни “такфир” тушунчаси асосида илгари суриб, Ислом юртларидаги барча исломий мазхаб вакиллари билан ўрталарини бузиб юборди. Мусулмонлар яшайдиган давлатлар хукуматлари, ички ва ташқи харбий куч структуралари, хамда бутун давлат апаратурасига нисбатан такфир тушунчаси асосида муомила қилиш билан, ИШИДчилар хозирда кенгайиш имконияти деярли йўққа чиқариб олишди. Улар шу кунга келиб, АҚШдан бошқа хеч ким қўлламайдиган балки нафратланадиган бир ташкилотга айланиб қолишди.
У хатто куфр оламини, бошқа исломий жамоъалар сингари Ислом ва Мусулмонларни ўз атрофида бирлаштириб, улар учун бирор бир кутилмаган муаммо пайдо қила олиши мумкинлиги билан хам қўрқита олмайдиган бир номи исломий жамоъа бўлиб қолишди. Чунки уни бирорта исломий харакат хозирги нотўғри мафкураси билан қўлламаслигини АҚШ хам жуда яхши билади. Чунки бу бузуқ мафкура асосидаги программа, мазхабларни секин аста йўқотиб юбориш асосига қурилган бўлиб, исломий олийгохларда куфр системасининг лицензиялари билан ва уларнинг назорати остида бир неча ўн йиллар мобайнида таълим бериб келинади. Усули фиқх илмини нотўғри тушунадиган олимлар армиясини пайдо қилиб олмасдан илгари, дунё ИШИДнинг “такфир” асосидаги бузуқ тушунчаларини қабул қилмас эди. Шунинг учун ИШИД хозирда Ислом ва Мусулмонлар номи билан, уларнинг манфаатларидан келиб чиқиб бирор бир амалиёт ўтказа олмайдиган ташкилотга айланиб қолди. Мусулмонлар унинг хар бир харакатига шубха билан қарайдиган бўлиб қолишди.
Энди, АҚШ ИШИД ташкилотига қарши, бошқа исломий қаршилик харакатлари изламоқда. Бу худди, хайвонлар жанги учун биттасига қарши муносиб бошқа бир рақиб излаётган хавасманднинг харакатини эслатади.
АҚШ Ислом мафкурасидан қаттиқ қўрқади. Капиталистик тузумининг асоси бўлган демократия мафкураси, исломий ўлкаларда деярли инқирозга юз тутди. Энди куфр системаси, шу инқирозини яшириш мақсадида, мусулмонлар юртларида биродаркушлик урушлари уюштиришга қаттиқ эътибор қарата бошлади. Бу урушда куфр харбийларининг бевосита иштирок этишлари, Мусулмонларни Ислом мафкураси атрофида уларга қарши бирлаштириб юборишидан қўрқишади. Шунинг учун улар, Мусулмонларни сиёсий заиф холатида ушлаб туришга қаттиқ ахамият қаратишади. Негаки сиёсий заифлик, ўз қўлларимиздаги улкан қудратларимиздан ўз манфаатимиз учун фойдалана олмайдиган вазиятларни пайдо қилади. Масалан улкан нефт захиралари қўлимизда бўла туриб, юртларимизда энергетика танқислик муаммолари мавжуд. Бундан хам ёмонроғи, ўша қўл остимиздаги мавжуд қувватларимизни куфр системаси, бир бирларимизга қарши йўналтириб юборишаётганларида. Сурия, Яман, Афғонистон, Ливия, Ливан, Тожикистон, Ироқ ва хоказо юртлардаги бўлиб ўтган ва давом этаётган ходисалар бунга мисол бўла олади.
Нахотки, юқоридаги шунча воқеъалар бўлиб ўтаётганини кўра туриб, АҚШнинг даъватига лаббай деб жавоб берувчи Мусулмонлар топилаверишса.