НАТО вужуди Афғон тупроқларида сақланиб қолаверади

567
0

НАТОнинг Афғонистондаги миссияси ниҳоясига етгандан кейин ҳам НАТО вужуди Афғон тупроқларида сақланиб қолаверади. Бу ҳақида НАТО бош котиби Жон Столтенберг маълум қилди.

Столтенберг Анталядаги “Susesi” меҳмонхонасида Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббони билан учрашув ўтказиши ортидан журналистларга интервью берди.

Столтенберг Афғонистон ташқи ишлар вазири билан биргаликда муҳим қарорлар қабул қилганлигини билдирар экан, “Афғонистондаги ҳозирги миссиямиз ниҳоясига етгандан кейин ҳам у ерда қолиш бораси келишиб олдик”, деди.

Столтенбергнинг таъкидлашича, Афғонистонда қоладиган НАТО вужудининг аввалгисидан фарқи шуки, гуруҳга ҳарбий бўлмаган шахслар раҳбарлик қилади. Аммо бу вужуд тор доирада ҳарбий унсурларни ҳам ўз ичига олади. Столтенберга кўра, НАТО масъулларига баҳордан сўнг амалга ошириладиган режа устида ишлаш вазифаси юклатилган.

Афғонистон хавфсизлик кучлари ўз-ўзини муҳофаза қила олиши учун НАТО кучлари тарафидан ҳарбий тайёргарликдан ўтказилиши ва маслаҳатлар билан таъминлаши зарур эканлигини айтиб ўтган Столтенбер Афғонистонга ёрдам бериш ўзларининг зиммасидаги вазифаси эканлигини қўшимча қилди.

Столтенбер шу вақтга қадар Афғонистондаги амалиётларга ўз ҳиссасини қўшган ҳамда техник ва молиявий ҳиҳатдан кўмак берган давлатларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Унинг таъкидлашича, доимий сиёсий имкониятга эга бўлиш учун “терроризм”нинг халқаро алоқаларига чек қўйиш, Толибон ҳаракатининг олди олиш ҳамда аёл ҳуқуқларини ўз ичига олган Афғонистон конституциясига амал қилиниши лозим.

Туркистон:

АҚШ Афғонистонга НАТО воситасида бостириб кирди. Лекин миссиясини нихоясига етказа олгани йўқ. Унинг миссияси (муайян мақсадга асосланган амалиёти), бутун Афғонистонда демократияга асосланган бошқарув системасини жорий этиш эди. Аксинча, АҚШ Афғонистонни бир неча бўлакларга бўлиниб кетишига сабабчи бўлди. Бунинг билан Афғонистонда илгариги холатидан ёмонроқ ва кескинроқ холат пайдо бўлишига сабабчи бўлди.

 Толибонга мағлуб бўлиб, ўз миссиясини бажара олмай қолган АҚШ, минтақадаги аввалги миссиясини янгиси билан алмаштириб олди. Энди унинг янги режасига мувофиқ Афғонистон муаммоси, Марказий Осиё балки дунё хамжамиятининг муаммосига айланиб қолди. У Афғонистонда ясалма хукумат пайдо қилиб, бутун муаммоларни унинг зиммасига юклади. Ўзи эса, мавжуд хукуматни, худди Сурияда Асад режимига тўла хомийлик қилиб келаётганидек, Афғон хукуматини хам ўз  назорати остига олди. Энди АҚШ, Афғонистондаги бир неча гурухлар ўрталарида уруш уюштириб, ўзига тобеъ томонларни тўла қўллаб туриш билан, ўзи учун ноқулай ёки кераксиз кучларни холсизлантира олади. Яъни АҚШ минтақада ўзи пайдо қилган муаммосини, янги Афғон хукумати зиммасига ағдара олди. Энди у амалда босқинчи бўлишига қарамай, назоратчи, адолатпарвар, хақиқатпарвар….. бўлиб олмоқчи.

Мусулмонлар АҚШнинг бу найрангларига алданмасликлари керак. Улар бир бирлари билан тинчлик битими ва алоқаларини ўрнатиб, Ислом дини асосида ўзаро муомилалар шакллантиришлари лозим. Куфрнинг хозирги халқаро системадаги қувватини фақат шу йўл билан енгиш мумкин. Куфр асосида борадиган хар қандай музокара ва муомилалар, фақат куфр манфаатини рўёбга чиқаради. Шаръий қоидага мувофиқ “ шаръий хукм асосида бўлмаган хар қандай харакат, ғойриисломий харакат деб эътибор қилинади”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here