Муборак: Сиёсий Исломни ҳокимиятга келишига йўл бермадим

559
0

Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак президентлик мансабига тайинланган пайтда сиёсий Исломнинг ҳукуматни қўлга киритиш режаларини пучга чиқарганлигини билдирди.

Сино минтақасини қайтариб олиш муносабати билан “Садо-ул Балад” телевизион канали тайёрлаган теледастурда иштирок этган Муборак ўзининг тарихда қилган ишлари ҳақида бироз маълумот берди.

“1981 йил 6 октябрда ўша пайтдаги давлат раҳбари Анвар Садат хоинона суиқасд қурбони бўлди. Мен у вақтда давлат раҳбарининг ёрдамчиси эдим. Миср ҳамма ерларини қайтариб олмаган эди. Ўшанда устимда катта масъулият борлигини ҳис қилдим. Чунки тезда ҳаракатга киришиб сиёсий Исломий оқимлардан аввал мамлакатда ҳокимият ўрнатиш керак эди”, “Ҳамдлар бўлсинки, уларнинг режаларини пучга чиқардик”, деди Халқ қўзғолони орқали қулатилган Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак.

Қоҳирадаги ал-Маоди шифохонасидан туриб теледастурда иштирок этган Муборак Мисрнинг ҳозирги ҳолати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Презиент Абдулфаттоҳ ас-Сисининг билим ва тажрибаларига ишонаман, аммо Миср бу даврни босиб ўтиши учун халқ ҳам унга ёрдамчи бўлиши лозим”, деди сибиқ президент.

Муборакнинг таъкидлашича, Миср армияси ҳам, президент ас-Сиси ҳам миллий хавфсизлик ва ватан тупроғининг муқаддаслиги нима эканлигини яхши билади. Шунинг учун халқ ҳам уларнинг орқасида туриши лолзим.

“Мисрнинг буюк ва меҳвар давлат эканлигини барча билиши лозим. Уни бошқариш бошқарувчининг зиммасига катта масъулият юклайди. Президент мамлакат келажагига доир қарорлар қабул қилиши учун халқ унинг орқасида туриши лозим”, деди Ҳусни Муборак.

Муборак Миср миллий хавфсизлигининг минтақада бўлиб ўтган ҳодисаларга боғлик эканлигини билдирар экан, Миср бундай бир нозик даврда минтақадаги дўстларидан юз ўгирмаслиги лозимлигага урғу бериб ўтди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here